Кўзқараш
5 январ 2016

Олеся Недобегова – Тошкент гўзали

Янги йил арафасида Фэйсбук саҳифаси иштирокчилари «Тошкент гўзали»ни танлашди. Актриса Олеся Недобегова бу виртуал танлов ғолиби бўлди ва у Eltuz саволларига жавоб берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳар қандай гўзаллик конкурсларига ёзилмаган тақиқ мавжуд.

Олдин ўз ҳақингизда гапириб берсангиз?

rasm678
Олеся Недобегова — актриса театр ва кино актрисаси. Француз графи набираси. Ўнлаб бадиий фильмларда ўйнаган. Душманларидан қўрқмайди ва соғлом рақобат тарафдори.

Тошкентда инлиз тилига ихтисослашган гимназияни тугатгач Театр институтининг актерлик соҳасида ўқидим. Опера ва мусиқали комедия, Михаил Каменский студияларида ижод қилдим, кейин кино дунёсига кирдим ва бу соҳани севдим.

«Ўзбекфилм» кастингидан ўтиб, Дина Рубина романи асосидаги «Кўчанинг қуёшли томони» фильмида рол ўйнадим. Фильм режиссери Валерий Иванович Усков фильмларини бутун дунёда севишади. Бундай улуғ инсон билан танишиш менга тақдирнинг совғаси бўлди.

Шу тариқа мен кино саноатининг сирли сўқмоқларига кириб бордим. Аввало “Мосфильм”, кейинчалик Германия Университетида тажриба орттирдим, у ерда докторлик диссертацияси ёқладим.

«Universal» ва бошқа кўплаб киностудиялар билан ҳамкорлик қилдим. Бўш вақтларимда телевидениеда Show Number дастурини тайёрлайман, унга таниқли меҳмонларни таклиф қиламан.

Сиз учун Фэйсбукда ўтказилган гўзаллик танловида иштирок қилиш нимани англатади?

Фэйсбук ўта оммабоп ижтимоий тармоқ ва мени „Тошкент гўзаллари“ танловига таклиф этишди ва мен бажонудил рози бўлдим. Халқ сайлови натижаларига кўра ғолиб чиқдим. Бу мен учун, гарчи виртуал тармоқда бўлсин, халқ билан мулоқот қилиш имкониятидир.

Танловда турли касбдаги қизлар иштирок қилди, бунинг жозибадорлиги ҳам шунда. Бўйнинг баландлиги, қоматнинг келишганлиги муҳим бўлган айни танловлардан фарқли, қизлар ўз гўзаллигини фотосуратларда акс эттиришлари лозим эди. Чорак финалда 321 лайк олган бўлсам, финалда эса овозлар сони 713 га етди, ва халқнинг мени танлаётгани жуда ёқимли эди.
Ташкилотчилар нима ваъда қилишмоқда? Одатда ғолибларни мукофот кутади…

Биласизми, танлов ҳали янги ва пул мукофотлари ҳам, тож ҳам йўқ, ташкилотчиларнинг шунчаки бунга қурблари етмайди, бироқ бунинг устида ишлашни ваъда қилишмоқда. Тошкент гўзали саҳифаси, бир неча кун давомида шиддатли даражада оммалашди. Актриса ва режиссер сифатида мен учун стимул, – халқнинг севгисидир. Одамлар ҳаяжонини ҳеч нарсага алишиб бўлмайди. Улар ёзадиган ёзувлар – эликсир кабидир.

Ўрта асрларда қул бозорида чўриларни келтириб сотишган, уларнинг ҳам асосий устунлиги гўзалликлари ва қадди қоматларининг келишгани бўлган. Ушбу воқеалардаги бу сингари палаллел кўнглингизни оғритмайдими?

Бугунги кунда ҳам қулликдан фарқ қилмайдиган ҳолатлар бор, уйда чўри, аскар бола сақлаш, одам савдоси ва зўровон никоҳ ҳолатлари шунга киради. Айрим ҳисоб китобларга кўра бу рақам 20 дан 36 миллионга қадарни ташкил этади. Бироқ, мен ўрта асрлардаги қуллик тушунчаси билан, бу танловда мутлақо ўхшашлик кўрмайман. «Гўзаллик дунёни қутқаради!» дея бежиз айтишмаганку!

Сиз ҳозирги Ўзбекистон ёшларининг учта энг муҳим муаммони ажратиб бера оласизми?

Биринчи галда бу — катталарни эъзозлаш ва ҳурмат қилишдир. Бизни (бунга) ота оналаримиз ўргатган ва ҳозирги ёшларнинг бунга интилмаётганлигини кўриш ачинарли. Иккинчиси, таълим билан боғлиқ муаммо. Ахир тараққиёт асрида мамлакатга малакали мутахассислар керакку. Учинчиси эса спорт, соғлом овқатланиш, фарзандларимиз, набираларимизнинг қандай бўлиши шунга боғлиқ.

Ўзбекистон фуқароларига янги йил тилакларингиз

Уйингиз нурга тўлсин, сизни у ерда ҳамиша тушунишсин, кутишсин ва севишсин. Ҳар бир машғулотингиз қизиқарли кашфиёт бўлишини, касбингиз хамиша исталган, ижодга йўғрилган бўлиши ва сизни қадрлашларини тилайман. Ҳар сония севгига йўғрилиб, гўзал рангларда ярақласин, қадаҳлардаги шароб каби қувончга тўла бўлсин!

Муҳаббат билан Олеся Недобегова де Сан Жермен.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 апрел 2021
Муҳтарам ўқувчи, сизга бундан 38 йил олдин юз берган воқеаларни гапириб беряпман. 38 йил олдин Аҳмадшоҳ Масъуднинг яширин истеҳкомларидан ...
23 март 2016
Вазирлик вакилининг айтишича, иш берувчи ходимдан унинг хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бундан ташқари, ...
10 март 2020
– Ўтиринг, братан, ўтиринг. Биламан, ҳозир кайфиятингиз осмондаги юлдузлардан ҳам юқорида турибди. Бунинг сабаби, сизнинг ашаддий душманингиз бўлган “қассоб” ...
3 феврал 2017
Тошкентлик тафтишчи-сенаторларни кутиб олиш – туманлардаги маҳаллий амалдорлар учун ортиқча даҳмаза. Кўча супуриш, кўчат ўтқазиш, зиёфат тайёрлашдан ташқари, катталар ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...