17 апрел – Пол Маккартни ўзининг илк соло альбомини чиқарди

Пол ва Линда Маккартни Wings концертида, 1976 йил

1970 йилнинг бошида Битлзни тарк этганидан сўнг Пол Маккартни (McCartney) ўзининг илк яккахон албомини чиқарди.

Бу вақтга келиб Битлз тарқаб бўлган, унинг мухлислари ва санъат танқидчилари Пол Маккартнининг якка ижросини бироз совуқ ҳам қарши олган эди.

Шунга қарамай, Битлзнинг энг моҳир бас гитара ижрочиси Пол Маккартнига бу альбом охир оқибат шуҳрат олиб келди, уни Billboard 200 шоҳсупасига кўтарди.
Тез орада бу альбом Олтин мақомини олди.

Айни альбомга кирган “Севикли Линда” қўшиғи

Альбомга «The Lovely Linda», «That Would Be Something», «Valentine Day», «Every Night», «Hot as Sun/Glasses», «Junk», «Man We Was Lonely», «Oo You», «Momma Miss America», «Teddy Boy», «Singalong Junk», «Maybe I’m Amazed», «Kreen-Akrore» қўшиқлари кирган.

Қўшиқ матнларини Пол Маккартнининг ўзи ёзган ва куйни ҳам муаллифнинг ўзи басталаган.

Пол – Биттлз гуруҳидаги энг зиддиятли, экстраординар феъл атворга эга шахслардан бири.

Бу унинг даъфатан Биттлзни тарк этиши шерикларига қарши маҳкама даъвоси билан чиқиши, гиёҳвандликка ружу қўйиши, ўлди деган гап тарқалганидан кейин яна ёрқин қўшиқлар билан саҳнада пайдо бўлишида кўринади.

Бироқ бу сифатлар унинг қўшиқлари жозибасини заррача сўндирмади.

Eltuz.com

Facebook orqali izoh qoldirish
Изоҳсиз

Изоҳ қолдириш

Кун иқтибоси

Хуршид Даврон Ўзбекистон матбуоти «кар ва кўр бўлса», Ғарб матбуоти сотқин матбуотдир дея иддао қилди. Эҳтимол, Хуршид Даврон, шунчаки эркин ғарб матуоти қандай ишлашини билмас, бироқ унинг бундай нуқтаи назари, ҳеч нарса қилмаслик позициясини оқлашга интилувчи ўзбек зиёлилари учун жуда қулайдир.

Имейл орқали обуна бўлиш

Мақолаларимизни доимий олиб туриш учун электрон почтангизни ёзинг.