Кундалик
20 май 2016

Ҳар болага 25 кило темир-терсак

Фарғоналик М.исмли аёл 1-синфда ўқийдиган қизчасини мактабга жўнатдию, Халқ таълими вазирлигининг “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилиш учун қўлига телефон олди.

“Ёш болагаям 25 кило темир-терсак дейдими?”, ўйланди у. Соатга қаради. Эндигина 7 дан 30 дақиқа ўтибди. Ҳали “Ишонч телефон”лари иш бошлашига бир ярим соатдан мўлроқ вақт бор экан. Ишларига уннади.

Аёлнинг жиғибийрон бўлишида жон бор. Бугун мактабларда металлом, макалатура, баклашка “операция”лари қизғин давом этмоқда. Ҳар уччала нарсани олиб келмаган ўқувчиларга синф ва мактаб раҳбарлари томонидан дакки берилмоқда, “эртага мактабга киргазмайман” дея улар қўрқитилмоқда.

Мактабларнинг бирини синф раҳбари билан айнан шу масалада гаплашдим.

-Синфимда 40 нафар ўқувчи ўқийди, – деди муаллима. 600 кило металлом топширишимиз керак. Ҳар бир ўқувчига 25 кг. металлом, 5 килодан макалатура, 5 донада баклашка олиб келиш топшириғини берганман. Мажбурман. Мендан мактаб раҳбари талаб қилмоқда.

Мактаб раҳбари билан боғланганимда эса у 1200 нафар ўқувчи ўқийдиган мактаб учун “юқоридаги”лар етти ярим тонна металлом топшириш шартини қўйганлигини айтиб берди.

“Яхшиям тушунган ота-оналар бор” деди директор қувонч билан, бир ота-она 1,5 (бир ярим тонна) темир олиб келиб берди ва “Болаларга айтмай қўяверинг, устоз, мен яна қанча керак бўлса олиб келиб бераман” деди, дея хурсанд бўлди.

Ўқувчилар олиб борган металлом, макалатура ва баклашкалари учун ҳеч қандай ҳақ олмайди. Металлом, макалатура, баклашка олиб бормаган ўқувчилар эса синфига қараб 10 минг сўмдан 15 минггача пул беришлари мажбурийдир.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 ноябр 2019
Парламент сайлови олдидан “демократия ўйини” ўйнашга киришиб кетган партиялар раҳбарлари билиб-билмай жамиятнинг катта қатлами норозилигига сабаб бўладиган баёнотлар беришда ...
13 декабр 2018
Фильмнинг сўнгги, 5-қисми собиқ милиция майори, халқ орасида “Рембо” дея ном қозонган Қаҳрамон Хўжақулов қариндошларининг сирли ўлимлари, Хўжақуловни ҳибсга ...
5 май 2015
Институтнинг биринчи курсида ўқиганим 1980 йилда манғитлик шоир Мансур Ахмедов билан жўра эдик. Мансур Ахмедов бир куни менга Абдулла ...
28 август 2020
Ислом Каримов ўлими ҳақида илк бор «Элтуз» нашри 2016 йилнинг 29 август куни бир-биридан мустақил манбалари тасдиғига кўра хабар ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...