Асосий мавзулар
4 июл 2016

Ўқитувчи ва шифокорлар пахта қуртини теришга сафарбар этилди

Фарғона вилояти ўқитувчи ва шифокорлари пахта кўсагига тушган қуртларни далаларда қўлда теришмоқда. Уларнинг бу сафар далага чиқарилиши АҚШ Давлат департаментининг одам савдосига қарши йиллик ҳисоботида Ўзбекистон рейтинги пасайтирилган 30 июн кунига тўғри келди.

rasm1620
Пахта кўсагига тушган қуртларни далаларда қўлда теришмоқда. Фото © Eltuz.com

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича масъул Тўлқиной Тожиева Фарғона вилоятининг барча туманларда бўлиб, ўқитувчи ва тиббиёт ходимларидан далага чиқиб, фермерларга ёрдам беришни сўраган.

«Пахтага қандайдир ёмон қурт тушибди», – деди сафарбарликка жалб этилган ходимлардан бири Eltuz.comга. Унинг сўзларига кўра, пахтага тушган қуртни териш учун ҳар куни битта мактаб 10 нафар ходим бериши керак.

Унинг айтишига кўра, Тўлқиной Тожиева келиб мактабда йиғилиш ўтказган. Пахта миллий бойлигимиз, обрў-эътиборимиз эканлигини, у давлатга катта фойда келтиришини айтиб, ёрдам беришларини сўраган, аслида эса талаб қилган.

Қуртга қарши биологик усул самара бермаган

Ўзбекистонда ҳар йили авж оладиган кўсак қуртига қарши кураш билан аслида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қошидаги марказ шуғулланиши лозим эди.

rasm1621
Кўсак қуртига қарши қўлланилган кимёвий ва биологик воситалар самара бермаган. Фото © eltuz.com

Бироқ Eltuz.com мухбирининг айни марказ қошидаги Ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди мутахассисларидан олган маълумотига кўра, биологик усуллар самара бермаган.

Марказ мутахассисларининг билдиришича, туманларнинг катта кичиклигига қараб, ҳар бир туманда 4 тадан 10 тагача биолабораториялар мавжуд.

«Биз қуртларга қарши биологик хашоротларни кўпайтириш, улар учун далаларда махсус идишларда озуқалар қўйиш ва биологик воситаларни далаларга пуркаш билан шуғулланамиз, бироқ бу усуллар фақат қуртлар пайдо бўлишининг дастлабки босқичидагина натижа беради» дейди биолаборотория мутахассиси.

У шунингдек заракунандаларга қарши турли заҳарли дорилар, гербицидлар, инсектицидлар ва микробиологик препаратлар қўлланишини айтади.

Бу заҳарли ва биологик воситаларнинг рўйҳати ва уларнинг қанчалик миқдорда қўлланилиши ҳақида Eltuz.comда ҳужжатлар бор, бироқ уларнинг инсон организмига, жумладан пахта далаларида кўсак қуртини тераётган одамларга қанчалик зарари бўлиши мумкинлиги, бундан ўқитувчи ва шифокорлар қанчалик ҳимояланганлиги ҳақида ҳозирча аниқ жавоб йўқ.

rasm1622
Пахта зараркунандаларига қўлланиладиган кимёвий заҳарли ва биологик воситалар. Фото © eltuz.com 

Мажбурий меҳнат туфайли Ўзбекистон рейтинги пасайтирилган кунларда

Пахта қуртини териб олишга сафарбарлик, айни мажбурий меҳнат туфайли Трафикингга доир йиллик ҳисоботда Ўзбекистоннинг рейтинги мавжуд имкониятдан энг паст даража Tier 3 га туширилган пайтга тўғри келди.

30 июн куни АҚШ Давлат департаменти ўзининг одам савдосига қарши курашишга доир йиллик ҳисоботида Ўзбекистоннинг рейтингини 188 мамлакатлар рўйҳати оҳиридан учинчи даражага туширган эди.

2015 йилги пахта мавсумида мажбурий меҳнат мониторингини ўтказаётган фуқаролик жамиятининг мустақил фаолларига ҳужумлар сони кескин ошгани қайд этилган бу ҳужжатда Ўзбекистон пахтачилигида мажбурий меҳнат тизими ўзгаришсиз қолаётггани, давлат жазо қўллаш, жумладан, ишдан бўшатиш ва ижтимоий ёрдамдан маҳрум этиш, талабаларни университетлардан ҳайдаш таҳдиди остида энг камида миллион кишини пахта далаларида ишлашга мажбурлаётгани қайд этилади.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 июн 2018
«Нонкесар» нонни бўлакларга ажратиш билан банд, ёнида сут челаги ва яна алламбало нарсалар… «Йўқот ашқол-дашқолингни! Тезлат, жаллаб! Нега иммиллайсан, ...
9 сентябр 2016
Мустақил матбуотда ва ижтимоий тармоқда Каримовнинг ножоиз жойга дафн этилгани, зудлик билан мақбара қуриш учун 120 тача мозор бузилгани ...
21 май 2018
Андижон шаҳрининг сўконғич ҳокими Дилмурод Раҳматуллаевнинг тилини тушовлашнинг умуман имкони бўлмаяпти. Ўтган йили шундай феъли сабабли у суд қарори ...
20 март 2017
Ички ишлар органлари давлат бошқарув ҳокимиятининг энг катта органи ҳисобланади. Шунга қарамай, унинг фаолияти мустақиллик эълон қилингандан кейин қисқа ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...