Элак
19 июл 2016

Кўсак қурти ёппасига қўлда терилмоқда

Нафақат водийнинг барча туман халқ таълими ва тиббиёт ходимлари, балки поликлиника,туғруқхона, мактаб ва боғча ходимлари ҳам кўсак қуртини қўлда териб олиб «ўлдириш» билан машғул.

«Жазирама иссиқда, тағин қўлқоп кийиб ишлашга тўғри келаяпти. Кун исиб кетгунча қуртни териб олишимиз керак», – дейди, Жалақудуқ туманидаги Тиббиёт Маркази санитаркаси.

У тунги навбатчиликдан чиқибоқ далага олиб чиқишлари, далада ҳеч қандай шароит йўқлиги, тушлик ҳам берилмаслиги, кийимларни даланинг ўзида алмаштиришларини айтади.

Кўсак қуртини териб олганларга ҳақ берилмайди, бироқ аллақачон далага чиқмаслик учун ўлпон миқдори белгиланган.

«Мавр аллақачон ўз ишини қилиб бўлган…»

rasm1620
«Кўсак қуртлари аллақачон ўз ишини қилган. Уларни ҳох териб ол, хоҳ ўлдир бу энди беҳуда», – биолог мутахассис. Фото: Eltuz.com

Қуртларга қарши ёппасига “кураш” июн ойида бошланганди. Мутахассислар, ғўза зараркунандаларнинг қўлда териб олиб йўқ қилишдан бошқа чоралари йўқлигини айтишади, бироқ зараркунандалар ғумбакдан чиқиб кўпайишга киришган паллада бу ҳам самарасиз.

«Қуртларнинг уруғи ёки ғумбакларини териб олишга чиққанлар, нафақат буни уддалай олишмайди, ҳатто уларни топа олишлари даргумон.

Улар фақат 4-5 йиллик қуртларнигина топишлари мумкин. Улар ҳаёт учун курашиш, хатарни сезиш ва яширинишга қодир. Кўсак ичига кириб олганлари эса ўз ишларини аллақачон қилиб бўлишган – кўсакни қуритишган. Уларни ҳох териб ол, хоҳ ўлдир бу энди беҳуда», – дейди биолог мутахассис.

Инсон соғлиғи учун зарарли

Зараркунандаларнинг кўпайиш сабаби, бу йил қишнинг илиқ келгани, кам қорли бўлгани билан изохланмоқда.

Қишлоқ хўжалиги бўйича (исми сир қолишини истаган) мутахассиснинг айтишича, ҳар йили зараркунандалар ва турли касалликлар таъсирида ҳосилнинг 30-35 фоизи нобуд бўлади. Бундай зараркунандаларнинг 120 мингдан ортиқ тури мавжуд.

rasm1622
Оммавий сафарбарликдан олдин далаларга заҳарли дорилар билан ишлов берилган. Фото: Eltuz.com

Фермерлар бунгача турли кимёвий ва биологик усулларни қўллашганини айтишади, бироқ, мутахасисларга кўра кимёвий ўғитларни белгиланган меъёрдан ортиқ сепиб бўлмайди, акс ҳолда пахта ҳосилига ҳам, ерга ҳам, бугун далада қурт теришга сафарбар қилинган одамлар соғлиғига ҳам жиддий хавф етиши мумкин.

Қишлоқ хўжалик вазири амри билан

Даласига қурт оралаган шаҳрихонлик фермернинг айтишича, қуртларни қўлда териб олиш топшириғини уларга шахсан қишлоқ хўжалиги вазири селектор йиғилишида топширган.

Андижон ва Фарғонадан ташқари Наманганда ҳам ғўза қуртини теришга ҳашарчилар жалб этилган.

rasm1621
Зараркунандаларнинг 120 мингдан ортиқ тури мавжуд. Фото: Eltuz.com

«Бахорда чопиқ, ягана, қолаверса бошқа ободончилик ишлари. Кузда пахта билан умримиз ўтиб кетади. Ақалли ёзги таътилда дам олволамиз-ку, деб суюниб юрардик. Бу йил энди мана бу қурт балоси ҳам чиқибди», – дейди Булоқбоши туманилик ўқитувчи.

Улар бу каби сафарбарликка биринчи бор чиқишаётгани йўқ. Наманганнинг Норин туманида ишловчи ўқитувчи ва дўхтирлар бу меҳнатнинг нима эканлигини яхши билишади.

Кулгили, бироқ камчиқим усул

Хашарчилар ғўза зараркунандаларини қўлда териб олиш, бироз кулгили туюлсада, махаллий хокимият учун энг камчиқим эканини айтишади.

Июл ойида Андижонда ҳаво ҳарорати 40 даража, балки ундан ҳам кўпроқни ташкил этмоқда. Шунга қарамасдан, тиббиёт ходимлари, асосан фаррош, техходимлар, ҳамширалар, ундан ташқари ўкитувчилар даладан бўшай дейишмаяпти.

Ҳашарчилар далада ишлаганликлари учун уларга ҳақ тўланмаслиги, бир кунлик даладаги ишлардан қолиш нархи эса 10 минг сўм қилиб белганганини айтишмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 январ 2021
Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги 49-умумтаълим мактаби ўқувчилари мутлақо шароити йўқ эски дала шийпонида ўқишмоқда. Бу ҳақда бўкалик фермер ва фаол ...
26 август 2023
Украинага қарши Россия томонида жанг қилаётган “Русич” неонацистлар гуруҳи «ҳар қандай жанговар топшириқларни бажаришни тўхтатганини» билдирди. Ҳаммаси жангари гуруҳнинг ...
10 январ 2020
2020 йил 8 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Чилонзор тумани судида коллеж ўқувчилари Мақсуд Қосимов ва Азизбек ...
15 октябр 2015
Бундан бир қанча муддат аввал Фарғона вилоятига бош вазир келиши муносабати билан пахта далаларида терилган пахта қайта чаноқларга ёпиштириб ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...