Асосий мавзулар
21 ноябр 2016

Дастур бор, муносиб меҳнат йўқ

«Халқ сўзи» газетаси (19.11) Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти ва Жаҳон банки иштирокида мамлакатда Муносиб меҳнат дастурининг амалга оширилиши ҳолати ва истиқболларига бағишланган давра суҳбати ўтказилганини хабар қилди.

Мақолада Ўзбекистондаги Муносиб меҳнат дастури 2014-2016 йилларга мўлжаллангани маълум қилинади.

Мақола аҳолига муносиб меҳнат шарт-шароитларини яратиш бўйича қонунчилик асослари мустаҳкамланаётгани, ишчи-хизматчиларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқларини таъминлашда қатор натижаларга эришилаётгани каби умумий гаплардан иборат.

Агар адашмасак, мазкур дастурда қишлоқ хўжалиги, хусусан, пахта хомашёси етиштириш соҳасига оид масалалар ҳам киритилган. Масалан, Халқаро меҳнат ташкилоти бу соҳадаги мажбурий меҳнатни бартараф этиш масаласини кўндаланг қўяётгани, Жаҳон банки эса ҳар бир вилоятдан биттадан туманда ўз мониторингини ташкил этгани ҳақида маълумотлар бор.

Табиийки, мақолада бу масала юзасидан бирорта арзирли гап йўқ. Фақат ундан «ҳукуматимиз томонидан 2016-2018 йилларда қишлоқ хўжалигидаги ходимлар меҳнат шароитлари, бандлиги ва ижтимоий ҳимоясини такомиллаштириш масалалари бўйича тадбирлар режаси тасдиқланиб, амалиётга татбиқ этилаётгани»ни билиб олишимиз мумкин, холос.

Энг эътиборлиси, мақолада «халқаро ташкилотлар вакиллари мамлакатимизда ХМТ конвенциялари ижроси доирасидаги ишлар ва Ўзбекистоннинг нуфузли халқаро ташкилотлар билан олиб бораётган конструктив алоқаларини ижобий баҳолагани» таъкидланади.

Ўзбекистон ХМТнинг мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига оид конвенциялари талабларини мунтазам бузиб келаётган, хусусан, жорий йилда ҳам пахта етиштириш тармоғида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан кенг фойдаланган бир пайтда ижобий баҳолаш тўғрисида қандай гап бўлиши мумкин?

Балки «Халқ сўзи» яна ўз муштарийларини алдадимикин?!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 сентябр 2019
Шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб тақдири борасида Ўзбекистондаги маҳаллий журналистларнинг журъати Хоразм вилояти ИИБнинг у ҳақдаги расмий баёнотларини эълон ...
9 апрел 2015
Бугунги кунда аҳборот қатламида Россия амалга ошираётган ишларни, нафратни қўзғашдан бошқа нарса дея атаб бўлмайди, дейди журналист Қудрат Бобожонов.  ...
15 май 2019
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси «Элтуз»да чоп этилган “Тинтув қилинган Маҳмуд Ражабнинг уйидан ...
5 январ 2022
Рассом Туз
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...