Асосий мавзулар
2 декабр 2016

Zarafshon: Совуқ ҳаммани шошириб қўйди

Айрим вилоят газеталари эҳтиёткорлик билан имкон қадар дадилликка қўл ураётганга ўхшайди. Самарқандда чоп этиладиган «Зарафшон» газетасининг интернетдаги саҳифасида бу фикримизга жавоб топгандик бўлдик.

Бу газетада ўтган кунларда Ўзбекистонда ҳукм сурган совуқ ҳаво Самарқандда иссиқлик билан таъминлаш борасидаги муаммоларни яққол намойиш этгани ҳақидаги мақола эълон қилинди.

Унда ёзилишича, 24 ноябрга ўтар кечаси Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйларга иссиқлик берилгач, қувурларла кўплаб носозликлар борлиги кўриниб қолган.

«Энг ёмони, Самарқанд шаҳрига иссиқлик берилган куннинг эртасига биз ана шундай носозликларни жуда кўп учратдик. Бу эса на уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва на «Иссиқлик манбаи» давлат унитар корхонасида мавсум учун етарлича тайёргарлик кўрилганини англатади», дейилади мақолада.

Маълум бўлишича, ҳар йили 5 ноябрда «Иссиқлик манбаи» корхонаси томонидан синаш учун қувурлардан иссиқ сув юборилган. Бунда носозликларни аниқлаб олиб, камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган. Аммо жорий йилда ана шу ишлар амалга оширилмай, қаттиқ совуқ бошлангач, кутилмаганда иссиқ сув берилиб, муаммоларни келтириб чиқарган.

Муаллиф ҳар йили 15 ноябргача аҳолини иссиқлик билан таъминлаш бўйича шаҳар ҳокимининг фармойиши чиққани, лекин бу йил фармойиш ҳали ҳам йўқлигини таъкидлайди.

«Иссиқлик манбаи» давлат унитар корхонаси раҳбари Ёқуб Қурбонов корхона томонидан шаҳардаги 776 та кўп қаватли уйга иссиқлик етказилиши кераклиги, амалда эса 176 та кўп қаватли уйга иссиқлик узатилаётганини билдириб, корхонага боғлиқ бўлмаган омиллар бунга сабаб бўлаётганини баҳона қилган.

Мақолада Самарқанднинг Фарҳод шаҳарчаси ҳатто «Иссиқлик манбаи» корхонаси балансидан чиқиб ҳам кетгани, Кимёгарлар шаҳарчасида эса уйлар сўнгги марта 2007 йилда иссиқлик билан таъминлангани ошкор этилган.

Муаллиф иссиқлик билан таъминлашда шаҳарда электр энергияси таъминотида тез-тез содир бўлиб турадиган узилишлар ҳам сабаб бўлаётгани ҳақида ёзади.

Умуман, Ўзбекистон шаҳарларидаги (Тошкентдан ташқари) кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаш масаласи кўп йиллар давомида ечилмай келаётгани, шунча «улкан муваффақиятлар, кенг кўламли ислоҳотлар, фаровон ҳаёт, мислсиз иқтисодий ўсиш»ларга қарамай, соҳа аянчли аҳволда экани кўпчиликка сир эмас.

Гарчи «Зарафшон» газетаси бу муаммонинг асл сиёсий ва иқтисодий сабабларига тўхталмаган бўлса-да, уни кўтариб чиққанининг ўзиёқ агар нашр шу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини тўхтатмаса, халқ ўзи ахтариб ўқийдиган газетада айланишига умид уйғотади.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 май 2023
Куни кеча Андижонда ўзларини «Тўмарис издошлари» деб атаган гуруҳ паркда ўз партияси учун имзо йиғаëтган Хидирназар Оллоқуловга ташланди ва ...
19 сентябр 2022
Эстония, Латвия, Литва ва Польша  19 сентябрдан эътиборан туристик Шенген визаси бўлган россияликларни мамлакатга киритмаслик амалиётини йўлга қўйди. Улар ...
22 октябр 2021
Ўғил неварасини қўрқитиб, мунтазам зўрлаган тошкентлик амаки ҳақида видео тарқалди. Бу амаки «ножўя жинсий ҳаракат қилгани» учун жаримага тортилади, ...
17 август 2018
Бир кишилик камерага ташланган журналист Муҳаммад Бекжон маҳбуслар билан вентиляция туйнуги орқали илк бор «алоқага чиққан» куни ҳақида ҳикоя ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...