13 декабр — маҳкум ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов туғилган кун

Жаслиқ турмаси маҳкуми, ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармонов 38 ёшда

2006 йилнинг апрелида уни ҳибсга олишган пайти Аъзам Фармонов 27 ёшда эди, бугун у 38 ёшга тўлди.

Янги президентнинг сайланиши кўплаб кутилмаган воқеалар билан бирга, яхши ўзгаришларга умидни ҳам пайдо қилмоқда.

10 ярим йилдан зиёд турмада қолаётган Аъзам Фармонов расман 300 долларга тенг миқдордаги “товламачилик” айби қўйилиб қамоқаа ташланган эди.

Ҳибсга олинишига қадар у ҳуқуқ ҳимояси билан фаол шуғулланган ва кўплаб ҳамкасблари фикрига кўра, айни фаолияти унинг ҳибсга олинишига асосий сабаб бўлган.

Албатта унинг ва бугун қамоқда қолаётган бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистларнинг озод қилинишига бўлган умидлар қанчалик ўзини оқлашини вақт кўрсатади, бироқ бундай қарорга бугуноқ зудлик билан келиниши лозим.

Озода Ёқубова шу муносабат билан маҳкумликда қолаётган умр йўлдошига cоғинч мактуби ва шеърий сатрларини йўллайди:

Аъзамжон биз сизни севамиз. Сизнинг сафдошларингиз, ҳуқуқ ҳимоячилари, халқаро ташкилотлар тезроқ озод бўлишингизни, оилангиз бағрига қайтишингиз учун кеча-ю кундуз курашмоқдалар.

Албатта кун келиб сиз озод бўласиз деб умид қилиб қоламиз. Яна бир бор туғилган кунингиз билан табриклаб турмуш ўртоғингиз.

Атиргул гулидан сизга гулдаста,
Чин юрак сўзларим унга пайваста.
Бир аср яшанг-у, яна ним чорак,
Туғилган кунингиз бўлсин муборак!

Бугун сизни яна соғиндим,
Соғинчларим айландилар кўз ёшга!
Тангримдан кўрмоқлик ўтиндим,
Дўст тутиндим яна сабру-бардошга!

Озода Ёқубова
Eltuz.com

Facebook orqali izoh qoldirish
Изоҳсиз

Изоҳ қолдириш

Кун иқтибоси

Афсус, Туркистон ойдинларининг энг илғор вакиллари Сталин террори пайтида йўқ қилинганини эслаш бугунги иқтидор кун тартибида эмас.

Имейл орқали обуна бўлиш

Мақолаларимизни доимий олиб туриш учун электрон почтангизни ёзинг.