Асосий мавзулар
28 декабр 2016

Масжиддаги секс жанжали ортидан имом ишдан бўшатилди

Диний идора 35 ёшлардаги, олий маълумотли, 2002 йили Тошкент Ислом институтининг илк битирувчиларидан бўлган Алимардон Эрназаровнинг нима учун ишдан бушатилганлигини очикламаган.

Чилонзордаги «Олтинхонтўра» масжиди синоатларга тўла

Бундан олдин у секс жанжали марказида қолган эди.

Айни воқеалардан кейин Олтинхонтўра масжиди имоми хатиби Алимардон Эрназаров диний бошқарма қарори билан ишдан четлатилган.

Элга овоза бўлган аудиоёзув

Кейинги икки ой ичида»Олтинхонтўра» масжидида фаррош булиб ишлайдиган эрлик ва болалик аёлнинг айни масжид имом-хатиби билан зино қилиб келгани ҳақидаги иқрори ёзилган аудио овоза бўлди.

Элтуз нашрининг ўрганишича, хотинининг имомга уйнаш бўлганидан норози эркак судга ариза берган. Бироқ Чилонзор туман фуқаролик ишлари бўйича суди аёлнинг эри томонидан берилган аризани рад қилган.

Маълум бўлишича давогар имомнинг айбини исботлаш учун хотинининг иқрори ёзилган аудиони судга тақдим қилган (аудио суд ходимлари томонидан тарқатилгани иддао қилинади).

Аудиёзувда масжид хизматчисининг аёли имом хатиб билан зино қилгани, эрини «ҳурмат қилиши» бироқ имомни кўпроқ севишига иқрор бўлади.

«Кўнглим у билан бўлгани билан мен у билан яшамийманку, тўғрими?», дея эрига очиқланади ўзини тақводор билган аёл.

Салкам икки соат давом этадиган эр хотин ўртасидаги суҳбат, аёлнинг ўз эри ва Олтинхонтўра масжиди имом-хатиби билан жинсий алоқа тафсилотлари ва фарқлари ҳақидаги иддаоларга тўла.

Икки соатлик аудиодан олинган ушбу парчадаги уятли сўзларни ва тафсилотларни Элтуз ўчириб ва қисқартириб эълон қилишни лозим топди:

Имомни севган фаррош ва унинг бахтиқаро эри

«Олтинхонтўра» масжиди таҳоратхонаси, Фото: masjid.uz

Бундан бир ярим йил олдин имом Алимардон Эрназаров масжид фаррошининг эри, айни масжидда электрик, қоровул ва сўфи вазифасини бажарувчи Ш. билан низолашган.

Элтузга маълум бўлишича Ш. имомнинг масжид курилишига ажратилган пулни талон тарож қилгани ҳақида ҳуқуқ тартибот органларига ариза ёзгани ортидан ишдан бўшатилган.

Имом билан жинсий алоқа қилиб келганига олдинги иқрорини юзига солиб, имомнинг ўзи ҳам бир неча бор «хотинининг ҳиёнати»га шаъма қилганини айтади:

«Агар хотининг зино қилган тақдирда нима қиласан?» дея имомнинг синчковлик билан берган саволига, «Ўлдириб ташлашини» айтгани, ўша пайт ҳам пичоқ олиш учун ошхонага киргани ва «шайтонга ҳай бергани»ни эслатади.

Меҳробдан чиққан чаёнлар

«Олтинхонтўра» масжидига намозхонлар келмоқда, Фото: masjid.uz

Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган масжидда кечган воқеалар ҳақидаги суҳбатда сўфининг аёли билан имом ўртасидаги ишқий можародан ташқари, бошқа жиддийроқ муаммолар ҳам кўзга ташланади.

Бу ҳайр-эҳсон пулларининг талон торож қилиниши, МХХ ва ички органларининг диндорларга шантажи, педофилия холатлари ва унинг қандай бости-бости қилинганига оид воқеалар.

Жумладан эр бўлмиш, беш йил қамоқда ўтириб чиққанига қарамай, масжидда ўзининг «халол ишлагани», баъзи одамларни «террорга қўшилиб кетишдан қутқариб» қолгани ва бошқа икир чикирларни эслайди.

Унинг хотини эса эри ёзган доносни домланинг ўзига олиб келиб беришгани, ва масжидда унинг устидан кулишганини эслайди.

Ўз сўзи давомида у масжидда ҳамма МХХга ишлашини айтади.

«Мен сизни ҳурмат қиламан, бироқ сизни биттаям одам ҳурмат қилмайди» -дейди у.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 декабр 2017
Президент Шавкат Мирзиëев парламентдаги 22 декабрь кунги чиқишида Молия вазирлигини кескин танқид қилиши ортидан вазирликда текшириш, ходимларни оммавий ишдан ...
14 декабр 2015
Малоҳат Эшонқулова Eltuz.com Улар “Дўстлик” туман соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт ходимлари эди. Дам олиш куни бўлишига қарамай улар, эрта ...
23 январ 2018
Ўзбекистон олтинини хорижга ташмалаш Ислом Каримов ва унинг атрофидагилар томонидан ҳали мустақилликнинг илк йилларидан бошланган эди. Мамлакатнинг биринчи ва ...
20 июн 2016
Кам таъминланмаган хонадон қолмаган Шибзон маҳалласи ҳақида ёзган «Қишлоқ ҳаёти» газетасини синчиклаб қайта ўқиган одам, ўз томорқасига тезак олиб ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...