Дайжест
30 декабр 2016

Ўзбекистоннинг расмий хабарлар сайти чироқ йўқлиги учун ишламай қолди

Kun.uz сайти 27 декабрь куни электр энергиясидаги узилишлар туфайли бир неча бор ишламай қолганини маълум қилди.

Сайт бунга баъзи бир мансабдор шахсларнинг лоқайдлиги сабаб бўлганини билдирган.

«Таҳририятимиз бир неча бор мутасадди ташкилотлар билан боғланишга уриниб кўрди. Натижада сансалорликка дуч келинди, яъни бир амалдор шахсга қўнғироқ қилсак, у бошқа бирини бизга рўкач қилишдан бўшамади. Якунда ташкилотнинг масъул шахсларидан бири бизга бир соат ичида ҳаммаси изга тушиши борасида ваъда берди», деб ёзилади бу ҳақдаги мақолада.

«Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги баъзи бир мавзеларда электр таъминоти бир неча соат давомида бўлмаган. Бу ҳолат оддий фуқароларга нақадар қийинчилик туғдириши ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Энг қизиқ томони шундаки, бу ҳолатларга ўзимиз ҳам кўникиб қолдик», дея қўшимча қилади сайт.

Ёзилишича, мутасадди ташкилот вакили Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида қишки кунларда бир ҳафтада икки бора икки соатга электр таъминотини ўчириб қўйишга ҳам буйруқ берилганини айтган.

Сайт мақолада кўтарилган муаммога мамлакат президентининг Конституция кунидаги маърузасида айтилган гапларини қалқон қилиб, у аҳоли мурожаатлари билан ишлашда сифати жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтиш зарурлигини таъкидлаганини эслатиб, бу борада амалдорлар «ўз зиммасига катта масъулият юклатилганини унутмаслиги лозимлиги»ни уқтиради.

«Kun.uz таҳририяти электр таъминотидаги узилишлар фақатгина ўзининг фаолиятига салбий таъсир этгани учунгина бу мавзуни кўтармади. Бизнинг мақсад – мансабдор шахсларнинг масъулиятини янада оширишга чақиришдан иборатдир», дейди сайт.

Таъкидлаш керакки, сўнгги вақтларда маҳаллий нашрларнинг айримларида Ўзбекистонда мавжуд электр тақчиллиги тўғрисидаги кичик-кичик лавҳалар кўпайиб қолди.
Лекин бу лавҳаларда мавжуд муаммонинг илдизларини очиқ таҳлил қилиш, давлатнинг унга ечим топишга ожизлик қилаётгани, чироқ йўқлиги халқ ҳаёти ва иқтисодиёт ривожига қанчалик салбий таъсир этаётгани масаласи кўтарилаётгани йўқ.

Kun.uz даги мақоладан хулоса шуки, бу муаммо пойтахтни ҳам қамраб оляпти, демакки тобора чуқурлашиб боряпти. Шундай экан, вилоятлардаги электр тақчиллиги муаммоси ҳали бери ҳал этилмаслигини очиқчасига тан олиш вақти етмадимикин?

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
2 июн 2022
Рассом Туздан янги карикатура eltuz.com
9 феврал 2017
Президент Мирзиёев кунда-кунора турли учрашувлар ўтказмоқда. Телевидение бу учрашувларни қўлдан келганча қирқиб, монтаж қилиб, амаллаб эфирга узатяпти. Аммо босма ...
1 май 2020
Бу куннинг коммунизм ва советларга алоқаси йўқ. Ишчилар ҳақ- ҳуқуқи Ўзбекистонда поймол қилинмоқда. Билингки, сизни кунига 8 соатдан кўп ...
20 ноябр 2018
Президент Шавкат Мирзиёевнинг энг катта ислоҳотларидан бири аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан яхшилаш бўлди, десак янглишмаймиз. Ҳозир Ягона ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...