Андижонда қорқиз кийимини кийган йигит калтакланди

Диққат! Видео сўзлашув нормативидан йироқ ва унда уят сўзлар, зўровонлик, гомофобия унсурлари бор.

Ижтимоий тармоқда қорқиз кийимини кийган эркакни ҳақоратлаб сўкиб, калтаклангани акс этган видео пайдо бўлди.

Шу бугун фейсбукга қўйилган, қўл телефонига олинган бу видеотасвирда сўзлашув нормативидан йироқ гаплар бор ва унда эркаклар тарафидан уят сўзлар, сексизм, зўровонлик, гомофобия унсурлари акс этган.

Машинасига қараб кетаётган қорбобо ва қорқиз атрофида пайдо бўлган эркакларнинг гап сўзларидан воқеа Андижонда бўлганини билиш қийин эмас.

Кадрда бир гала эркаклар «қорбобо»ни ўтказиб юбориб, «қорқиз»ни ўраб олишади ва ҳақорат қила бошлашади.

Унинг юзига муштлашади, тепишади… «Қорқиз»нинг шериги уни ҳимоя қилишга заиф ҳаракат қилади.

Эркакларнинг «Сен ҳам бунинг шеригимисан!» деган дағдағасидан қўрқиб нари кетади.

Фейсбукда қолдирилган изоҳлардан, бунинг оддий бизнес экани, Ўзбекистонда ҳар йили янги йил кириши билан қорбобо ва қорқизга эҳтиёж борлигини билиш мумкин.

Бироқ, қорқиз ролига қизлар ҳамиша ҳам талабгор бўлаверишмайди, шу боис кўпинча бу ролни ҳам эркаклар ўзларига олишмоқда.

Ўтган йили Хоразм вилоятида қорқизлар зўрлангани боис, бу йил ўғил болалар қорқиз ролини ўйнагани кузатилди.

Eltuz.com

Facebook orqali izoh qoldirish
Изоҳ

Изоҳ қолдириш

  • Нодир
    3 января 2017 at 15:09 - Reply

    Ўзбекларнинг тоқатли бўлишига ҳали ааанча вақт бор…

  • Кун иқтибоси

    Дунёда “Шарқ примадоннаси” дея аталган Юлдуз Усмонова бугун фақат Ўзбекистон ичидаги тўй хашамлардаги чиқишлари ва хориждаги ўзбек аудиторияси олдидаги концертларидан келган даромад билан кун кўраяпти. Маълумот учун: Юлдуз Усмонова Қозоғистондаги тўй хашам ва бошқа корпоратив тадбирлардаги чиқишлари учун 10 мингдан 15 минг долларгача гонорар олади.

    Имейл орқали обуна бўлиш

    Мақолаларимизни доимий олиб туриш учун электрон почтангизни ёзинг.