Яҳё Машрабовнинг Туркиядаги террорга алоқаси борлиги тасдиқланмади

Расмдаги қотилнинг исми шарифи Яҳё Машрабов эмаслиги маълум бўлди

Қорасувлик Яхë Машрабов Бишкекка учиб келди, уни сўроқ қилган қирғиз расмийлари Машрабовнинг террорга алоқаси йўқлигини айтишди.

Қотилнинг қиёфадоши қорасувлик тижоратчи Яҳё Машрабов. Одноклассники сайтидан

Қирғизистонлик бундан илгари Элтуз хабар қилган эҳтимолий қотилнинг қиёфадоши бўлиши мумкин холос.

Туркия истихборат хизмати ходимлари минг соатдан кўпроқ видеотасвирларни кўриб чиққан.

Қирғизистон Ташқи Ишлар Вазирлиги вакилининг Элтуз мухбирига айтишича, муҳтамал террорчига оид маълумотлар ўрганилган ва Машрабовнинг террорга алоқаси йўқлигини билдиришган.

1 январга ўтар кечаси Қорбобо кийимини кийган ҳужумчининг Истанбулдаги Reina тунги клубига ҳужумида 39 киши ҳалок бўлган, 69 одам яраланган.

Ҳужумчи яширинишга муваффақ бўлган, полиция қидирув амалиётларини олиб бормоқда. Элтуз мухбири воқеалар ривожини кузатмоқда.

Eltuz.com

Facebook orqali izoh qoldirish
Изоҳсиз

Изоҳ қолдириш

Кун иқтибоси

Ўзбекистонда агар сиз ҳукуматни мақтасангиз одамлар ҳам сизни гапингизга қўшилишади, агар танқид қилсангиз сиздан азроилни кўргандек қочишади

Имейл орқали обуна бўлиш

Мақолаларимизни доимий олиб туриш учун электрон почтангизни ёзинг.