Асосий мавзулар
4 январ 2017

Одилбой қамоқдан чиқди

Миродил Жалоловнинг маҳалласида яшайдиган журналистнинг айтишича, Жалолов 4 январ куни эрталаб суд залидан озод этилган ва кечқурун Тошкент вилоятидаги дала ҳовлисига кетган.

Суд ажримида баён қилинишича Жалоловнинг адвокати Мирзаев илтимосномасида «келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, давлат айбловчиси Р. Рахимовнинг тайинлаган эҳтиёт чораларини ўзгартириб» илтимосномани қаноатлантиришни маъқул топган.

Миродил Жалолов, президент Каримовнинг қизи доҳил йирик молиявий жиноят ортидан қамалган эди

Жумладан суд ҳаками Ш. Иноғомов чиқарган ажримда «Судланувчи Джалолов Миродил Сабитовичга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилсин ва унга нисбатан муносиб хулқ-атворли бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилсин» дейилади.

Шунингдек, ҳужжатда у «дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин.» дейилган. Шов шувли коррупция иши Халқ орасида Одилбой номи билан машҳур бўлган Жалолов 2010 йилнинг сентябрида қамоққа олиниб 18 йилга ҳукм қилинган эди.

“Зеромакс” ширкатининг Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилган ва барча ҳисоб рақамлари музлатилганди.

Миродил Жалолов қамалган йили Талант Александеров таҳаллусли шоир унинг шаънига атаб шеър ҳам ёзган эди:

Хасти Имом масжидини қурганларнинг,
Ишсиз халққа умид, нажот берганларнинг,
Газ-оловга оташ юган урганларнинг
Хизматини унутдингми, жон Ватаним?!

Миродилни дуо қилар шому саҳар,
Зангор олов ёққан овул, қишлоқ, шаҳар.
Кўзларимдан кўз ёш эмас, томди заҳар,
Хизматини унутдингми, жон Ватаним?!

Президент Каримовнинг тўнғичи Гулнорага тегишли экани айтиладиган, Швейцарияда рўйхатга олинган “Зеромакс” ширкати Ўзбекистонда нефт, газ ва олтин қазиб олиш, қишлоқ хўжалиги ва текстил саноати билан шуғулланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 январ 2021
Ҳақиқий ислоҳотлар эркин фикрловчи ва танқидчиларни тор-мор этиш эмас, балки уларни рағбатлантириш ва ҳатто қамраб олиш орқали амалга оширилади. ...
17 октябр 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябр куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қабул қилди. Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг ...
8 май 2022
Таниқли кинопублицист Абдулазиз Маҳмудов оғир хасталикдан сўнг  8 май куни 71 ёшида Тошкентда вафот этди. Бу ҳақда Элтузга унинг ...
8 ноябр 2023
Боёвут Ички ишлар идораси бошлиғи ўринбосари профилактика инспекторини ноинсоф, ифлос, эшшак, чўчқа дея ҳақорат қилди. Қадрли муҳлислар бугун 8 ноябр ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...