Матбуот қарздорларни изза қилиш йўлига ўтди

"Фарғона ҳақиқати" сув ва электрдан қарздорлар рўйҳатини чоп қилди

Фарғона вилояти бош нашри “Фарғона ҳақиқати” солиқ, оқава сув ва электр энергиясидан қарздорлар рўйхати ва мавзуга оид мақолаларни эълон қилди

“Мол-мулк ва ер солиғини ўз вақтида тўлаш борасида дахлдорлик туйғусини унутганлар хусусида” дея аталган мақолада солиқлардан қарздорлар рўйхати илова қилинади.

Рўйҳатда Фарғона вилоятининг турли туманларида яшовчи жами 13 нафар жисмоний шахс ва бир қанча қарздор корхоналарнинг номлари келтирилган.

“Оқава сув истеъмоли хизматидаги муаммолар” мақоласида хизматдаги муаммолар эмас, қарздор ташкилотлар рўйхати келтирилган.

Қарздорлар қаторида номи тилга олинган «Энергомарказ» бош ҳисобчисининг Элтузга билдиришича, газетада келтирилган рақамлар нотўғри.

Оқава сув таъминотида узилишлар бўлганлиги сабабли, корхона маълум муддат сув учун шартномада кўрсатилган маблағларни тўламаган. Бугунги кунда хўжалик суди қарори билан кам-камдан бу маблағ Сув оқава ташкилотига ўтказиб берилмоқда.

“Ёруғи яхши-ю, тўлови ёмон…ми?!” мақолада эса электр энергиясидан қарздорлиги юқори бўлган шахслар рўйхати келтирилган.

Ҳокимликка яқин ўз исмини айтишни истамаган шахснинг Элтузга билдиришича, қарздорларнинг номини матбуотга чиқаришдан мақсад, уларни изза қилиб, қарзларни самарали тарзда, суд ҳаражатларисиз тезроқ ундириб олишдир.

Бироқ айни мақолаларда совуқ кунлардаги электр узилишлари, газнинг танқислиги ва ичимлик суви муаммолари ҳақида ҳеч нарса дейилмайди.

“Элтуз” мақолага муносабатни ўрганар экан, газетага чиқишдан ҳеч кимнинг унчалик хижолат бўлмаётганлигини билди.

“Барибир бу газеталарни ҳеч ким ўқимайди” деди қарздорлар рўйхатидагилардан бири.

«Газеталарнинг рост гапни ёзмаслигини ҳамма билади. Шунинг учун сиздан бошқа ҳеч ким бу масалага қизиққани йўқ», дейди у.

«Муаммолар ҳақида истеъмолчилар билан юзма-юз гаплашишдан қочиб, уларни энди матбуотда бирёқлама изза қилиш йўлига ўтишган», дейди Элтуз мухбирига светнинг сурункали узилишларидан зада бўлган бошқа бир қўштепалик аёл.

Вилоят туғуруқхоналарида электр узилишлари туфайли, движок ва лампа чироқлар ёруғида чақалоқлар дунёга келаётгани, вилоят ҳокимлиги мажлислари пайтида ҳам чироқнинг ўчиб қолгани, айни муаммонинг янада кескинлашаётганини англатади.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Facebook orqali izoh qoldirish
Изоҳсиз

Изоҳ қолдириш

Кун иқтибоси

«Уруш фахрийсиман. Қорнимиз оч, устимиз йўқ бир холатда катта бўлдик. Хаттоки шахсимни тасдиқловчи хужжатниям 20 ёшимда олганман. Мана қаранг, қанақа гўзал хаётда яшаяпмиз! Президентимизга рахмат! Юртимизда кечаётган ободончиликлар мениям илхомлантиради. Телефонда гаплашишни мен билмайман болам. Ким билан гаплашганимниям билмайман. Бу ишимдан қаттиқ пушаймонман» деб гапини тугатди отахон.

Имейл орқали обуна бўлиш

Мақолаларимизни доимий олиб туриш учун электрон почтангизни ёзинг.