Калтакланган қорқиз нега кечирим сўради

Безорилик саҳнаси акс этган видеода, ўнлаб эркакларнинг томошадан завқ олаётганини кўриш мумкин

Ижтимоий тармоқда янги йил куни қорқиз кийимини кийган бола ва унинг шериги кечирим сўради

Бундан илгари янги йил куни қорқиз кийимини кийган болани бир тўда эркаклар ҳақоратлаб, калтаклангани акс этган видео тарқалган эди.

Видеода уни калтаклаганларнинг бири «Кет Наманганингга!» дея сўкади. Унга жавобан бола ўзининг андижонлик эканини айтади.

Воқеадан кейин тармоқда андижонликлар ва наманганликлар ўртасида даҳанаки жанг бошланди.

Кетма-кет ҳар икки томоннинг «видеожавоблари» пайдо бўлди.

Ниҳоят калтаклаб изза қилинган бола наманганликлардан кечирим сўради.

Нима учун? Уни калтаклашганлари учунми?

Ёки наманганга қувишгани учунми?

Нима учун уни видеога олганлар, уни калтаклаганлар, тепиб, ҳақорат қилганлар четда турибди?

Нима учун у вилоят ажратиб айирмачилик қилаётганлардан кечирим сўраши керак?

Элтуз айни саволлар билан воқеага яқин шахсларга юзланди бироқ аниқ жавоб ололгани йўқ.

Билганимиз бу гаплар боланинг маҳалласида муҳокама қилингани, бола қорқиз либосини янги йил арчасида қатнашиш учунгина кийгани бўлди.

Безориларнинг видеода маҳалла ажратиб сўкинишлари эса ижтимоий тармоқда Андижон ва Наманган вилоятидан бўлганлар ўртасидаги даҳанаки жанг хамиртуруши бўлган эди.

Eltuz.сom

Facebook orqali izoh qoldirish
Изоҳсиз

Изоҳ қолдириш

Кун иқтибоси

Сизнингча юртимизда порахўрлик авж олгани ҳам ёлғонми? Ўғри амалдорлар ва уларнинг яқинлари юрт бойликларини талон-тарож қилиб Европадаги банкларга яширгани, қиммат қасрларни сотиб олгани ҳам ёлғондир?
Кўкрагингизга уриб ўзингизни ватанпарвар қилиб кўрсатаётганингиз сохта бўлмаса курашинг юртдаги ноҳақликларга қарши. Кураша олмас экансиз, энг камида жим туринг, жонларини хатарга қўйиб курашаётганларга қарши турмай.

Имейл орқали обуна бўлиш

Мақолаларимизни доимий олиб туриш учун электрон почтангизни ёзинг.