“Фарғона ҳақиқати” бош муҳаррири ишдан олинди

Фарғона вилояти ҳокимлиги муассислигида нашр этиладиган “Фарғона ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Набижон Собиров ишидан олинди

“Фарғона ҳақиқати” бош муҳаррири Набижон Собировнинг ишдан олинишига сабаб, Элтуз манбасига кўра, ҳорижий интернет нашрларида Фарғона вилояти шаънига айтилаётган танқидларга газетада муносиб жавоб берилмаганлиги бўлган.

Элтуз билан суҳбатлашган манбага кўра, 6 январ куни вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борган йиғилишда, аввалига Набижон Собиров шаънига кескин танқидий фикрлар билдирилган.

Шуҳрат Ғаниев журналистларни ишламаётганликда, давр билан ҳамнафас қадам ташламаётганликда айблаб, фақатгина “чет эл матбуоти хабарларига муносиб жавоб қайтараётган” Муҳаммаджон Обидовни мақтаган.

“Фарғонада битта журналист – Муҳаммаджон Обидов бор холос. Шу киши вилоят шаънини интернетда тарқалаётган турли бўҳтонлардан ҳимоя қилиб туради”, — деди ҳоким ўз сўзида.

Сўнгра вилоятнинг бош нашри ҳисобланган “Фарғона ҳақиқати”га мажбуран обуна қилинаётганлиги айтиб ўтилган.

Шу пайтгача битта ҳисобланган “Фарғона ҳақиқати” ва “Ферганская правда” нашрлари таҳририяти йиғилишда иккига ажратилиб, “Фарғона ҳақиқати”га Аҳмадали Тешабоев, “Ферганская правда”га Гулбаҳор Саид Ғани бош муҳаррир этиб тайинланган.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Facebook orqali izoh qoldirish
Изоҳсиз

Изоҳ қолдириш

Кун иқтибоси

Улар, президент Каримов нафратлангани ва дангасалар дея атагани, уларни овлашган, лагерларга, кейинчалик қайтиш чиптаси эвазига меҳнатга мажбур этишган пайти бошқа давлат раҳбарлари каби ҳимоя қилмагани учунгина эмас, шунча кўргиликлардан сўнг уларни унутишганлари учун ҳам шарафсиздир.

Имейл орқали обуна бўлиш

Мақолаларимизни доимий олиб туриш учун электрон почтангизни ёзинг.