Ҳорижга кетган дўхтирларни қайтариш

Мирзиёев бу ҳақда 5 январ куни шифокорлар билан учрашувида гапирди

Президент Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромовга уч ой ичида чет элга ишга кетган 50 та ўзбекистонлик медикни қайтаришни буюрди.

«Ўзингиз шахсан бориб олиб келасиз ўзбекистонлик дўхтирларни!» деди у Соғлиқни сақлаш вазирига.

Шунингдек, у 40 мингдан зиёд ўзбекистонликлар тиббий ёрдам учун хорижга чиқишга мажбур бўлаётганини таъкидлади.

Бироқ врачларнинг ишлаш учун ҳорижга кетишларига кўп сабаблар борлиги учрашувда гапирилмади.

Врачлик дунё бўйича энг катта маош тўланадиган касблардан.

Айни пайтда Ўзбекистонлиги врачларнинг ўртача ойлиги тақрибан 150-200 АҚШ доллари миқдорида бўлиб қолмоқда.

Мирзиёев уларнинг маошларини оширмасдан туриб Ўзбекистонга қандай қайтариши мумкинлиги бир жумбоқ.

Бундан ташқари ҳар йили шифокорларнинг пахта даласида текин ишчи кучи сифатида ишлатилиши яна бир муаммо.

Тузукроқ кун кўришлари учун улар ё бемордан пора олишлари, ёки чет элдан ўзларига муносиб иш топишлари керак бўлади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Facebook orqali izoh qoldirish
Изоҳсиз

Изоҳ қолдириш

Кун иқтибоси

Яхшилик қилу сувга ташла, дейишади. Шу маънода сиз ҳам менинг айни блогимни кимнингдир сайтида, социал тармоқда, гуруҳда кўриб қолсангизу буни ўзингиз учун фойдали деб билсангиз бирор лайк, белги, изоҳ қолдиринг, уларсиз эски кўприклар каби муҳташам сайтлар нурар, саҳифалар эскириб сарғаяркан, сўзларимиз ҳам кераксиз тош каби йўқлик қаърига чўкади.

Имейл орқали обуна бўлиш

Мақолаларимизни доимий олиб туриш учун электрон почтангизни ёзинг.