Асосий мавзулар
30 ноябр 2021

1991 йил 30 ноябрь куни матбуот нималарни ëзган эди?

Бу 1991 йил 30 ноябрдаги “Правда востока“ газетаси. Газетада сўнгги 27 йил ичида ўзбек миллатига берилган ягона сиëсий танлов ҳақи акс этган.

12583734_572855266212645_774823532_n
1991 йил 30 ноябрдаги “Правда востока “ газетаси

Газета 1991 йил декабрига белгиланган президент сайлови пойгасида қатнашадиган икки номзод ҳақида билги беради. Бу сайловда марҳум президент Ислом Каримовнинг рақиби «Эрк» демократик партияси раиси Муҳаммад Солиҳ бўлган эди.

Нархи ўша пайт пули билан 8 тийин бўлган бу газетада ҳали СССР тарқамаган каби мазмундаги мақолаларни ҳам кўрамиз.

Газетада чоп қилинган ТАССга оид мақола “Украина мустақиллигини АҚШ тан олиши ëмон оқибатларга сабаб бўлишидан” огоҳ қилади.

Айни саҳифада Қирғизистон ССР бош вазири Насридин Исановнинг авиаҳалокат оқибатида 29 ноябрь куни ҳалок бўлгани хабари чоп қилинган.

Саҳифа бошида эса СССР парламенти қуйи палатаси СССР Давлат банкига СССР Молия вазирлиги учун 90 миллиард сўм (совет сўми) ажратишга изн бергани ëзилади.

Ўша куни Москвада чоп қилинган «Независимая газета»си эса «Совет империяси ўлди” сарлавҳани манжетга чиқарди.

Айни газетада Литвадаги КГБ жосуси бўлган сиëсатчилар сазойи қилингани ва арман-озари чегарасида отишмалар тинмаëтгани ҳақида ҳам ëзилади.

Газетада 30 ноябрь куни Москвадаги бўшаб қолган озиқ-овқат дўкони устига ГКЧП тарафдорлари қизил байроқ тикиб, унга “ГКЧП тирик. Ура!” деган ëзувни ëзгани билан боғлиқ ҳодиса ҳақида ëзилади.

Эслатиб қўямиз, 1991 йил 30 ноябрида магазин устига қизил байроқ осиш шу кунларда Тошкентда ИШИДнинг қора байроғини осиш билан тенг оқибат касб қилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 декабр 2017
Президентнинг парламентга мурожаатини таҳлил қилганда, у шу вақтгача сарой ичи ва атрофида кечган ҳокимият ўйинлари ҳақида тўлиқроқ тасаввурга эга ...
16 январ 2020
Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов шу йилнинг 10 январь куни “Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов бошчилигидаги партиянинг ...
19 апрел 2023
Рассом Туз
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...