Элак
12 май 2015

Анжонда одамлар 2005 йил май ойи воқеаларини унутишдими?

«Ака буни унутиб бўлмайди, хали хеч ким унутгани йўқ. Ёш бола хам билади. Ўққа тутилган машиналар хам хамон 25 11 жарима майдонида турибди. Мен шахсан ўлган инсонларни ота онасини биламан, қатлиомда кўпроқ ёшлар ва аёллар ўлган. Оодамларни хеч қачон эсидан чиқмайди, просто жамоат орасида эслашга қўрқишади аммо хамма оиласида дўстлари орасида эслайди. Бу воқеани эсидан чиқариш манқуртлик бўлади…

Неча неча одамлар бекафан чуқурда ётибди, экскаватор чуқур ковлаган… 20 30 тасини ташлаб кўмиб юбораверган… хамма билади.. мол эмас, лох эмас, одамларни кўзи мошдек очиқ. Хамма билади… одамларни безпошадний ваҳшийларча фарғонани боллари отганлариниям билади. Бу ерда бошқа гап йўқ. Просто улар шаҳар суди олдидаги пикетни ҳокимиятга кўчиришган. Пикет хам эмасди у просто йиғилиш, аммо ҳокимият олдидаги намоиш хақиқий норозилик митингига айланиб кетди… просто халқ қўшилиб кетди. Бунга Ит чидамади. Хонобод сув омборига, Қигизистон чегараларига 100лаб танклар йўл олди. Аниқ эслайман… бу халқни воҳимага солишни яна бир усули эди. Одамлар (орасида)да агар ҳокимият олдидаги одамлар тарқалмас экан, сув омборини хукумат очиб юбориши мумкин эканлиги хақда гаплар тарқалди

Ота оналар эртаси кундан болаларни кўчага чиқармай қўйдилар. Кўчада одам камайди. Ҳокимият тарафга, нафақат ҳокимият эски шаҳар томонларга бормасликни таъкидлайвердилар. Натижада 2 кунда улар – Акромийлар ёлгиз қолдилар.

Аэропортни олмадилар. Буни устига ўша кунлари ёмгир қуйиб берди.. Кўчага чиққан 10минглаб одамлар уйга кириб кетишга мажбур бўлдилар. Улар ялиндилар биз шу ерда туриб берайлик марра бизники, 3кун туриб берайлик… шунга ўхшаш лекин ундай бўлмади. Ўзбек яна бир бор шестёрка лақмалигини исботлади. Хаммаси қочиб кетди. Кейин чамамда 5000минга яқин одамни БТР асабий ўққа тута бошлади. Кимлардир қочишга улгурди, кимлар ўлиб кетди… яна кимлар Қиргизистонга ўтиб кетишга улгурдилар… улгурдилар дея олмайман, мажбур бўлдилар менимча. 3 минга яқин одам ўлган бу воқеада….»

Улуғбек Ҳайдаров,
12.05.2015

Тағин ўқинг
18 июл 2018
“Биз фермерликнинг энг яхши даврларини ўтказиб қўйган эканмиз. Бу йилги аҳволимиз шундай далолат бермоқда”. Бу қашқадарёлик бир фермернинг эътирофи. ...
19 ноябр 2018
Ижтимоий тармоқда Наманганнинг 5-микрорайонида қурилаётган Эйфель минораси нусхасининг дастлабки фотосуратлари пайдо бўлди. Парижнинг машҳур Эйфель минораси нусхаларини бугунги кунда ...
16 сентябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Лентада айланаëтган совуқ ҳабарларни ўқиб, Ироқ биздан ...
29 июн 2017
Бир бор экан, бир йўқ экан. Судя оч экан, прокурор тўқ экан. Судянинг алвасти каби хотини, йиқилай деб турган ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...