Вақт машинаси
3 октябр 2015

1 октябр – ўзбек сиёсий маҳкуми Муҳаммад Бекжон 61 ёшда

Умрининг 16 йилини у маҳкумликда кечирмоқда. Расман Тошкентдаги 1999 йилги терактлар учун, амалда эса “Эрк” газетасини чоп этгани ва Муҳаммад Солиҳнинг укаси бўлгани учун.
2012 йили, дастлабки 15 йиллик қамоқ муддати тугагач Муҳаммад Бекжоннонинг Америкадаги қадрдон оиласи уни сабрсизлик билан кутар. Қизи совғалар олган ва отаси учун уйида хонани тайёрлаб қўйган, шифокорларни қабул қилиш учун вақт тайин қилишганди.

Муҳаммад Бекжонни озод этишмади. Ўзбек режими, у тағин турмада 4 йилу 8 ой қолиши керак дея ҳукм чиқарди.

Ҳар бир ўтган кунни санаб, интиқлик билан озодликни кутаётган, ҳар тун уйғониб, турмада кечган яна бир куннинг ўтгани, озодликнинг яқинлашаётганидан завқ олаётган инсоннинг бирдан тағин қамоқда қолишини билиши даҳшат. Расман интизомни бузиш, амалда эса Муҳаммад Солиҳнинг укаси бўлганинг учун.

Биз қайси золим муддатни узайтиришга қарор берганини билмаймиз. Бироқ биз аниқ биламизки, у ҳукумат тепасида, Ўзбекистон қисматини ҳал қилувчи бандада қолмоқда. Бу одамларнинг қабиҳ онгида сиёсий маҳкумларнинг муддатини, озодликка чиқишларига саноқли кунлар қолганда чўзиш фикри бор.

Бу ёвузлик мутлақо тушунарсиз ва иррационал туюлади. Турмадан бир қанча мухолифатчиларни бўшатиш билан ҳукумат сиёсий дивидендлар олиши мумкин эди. Муҳаммад Бекжон ёки бошқа муддати узайтирилаётган ўзбек сиёсий маҳкумлари, кекса ва соғлиғи путурдан кетган шахслардир. Озодликка чиқиб улар бугунги режимга қандай ҳавф солишлари мумкин?
Менда бу саволга жавоб йўқ.

Умида Ниязова,
www.eltuz.com

Тағин ўқинг
9 август 2021
Рассом Туз
5 октябр 2015
Пахта терими мавсумида мажбурий меҳнатга оид мониторинг ўтказиш мақсадида “Альянс” инсон ҳуқуқлари лидери Елена Урлаева билан 2015 йилнинг 27 ...
26 январ 2021
Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи 38 ёшли Дилмурод Абдураҳмонов 5 ёшли қизи Афрўзани икки йилдан буён тўйма-тўй олиб юрган. Бунинг учун у ...
23 сентябр 2019
Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси аъзоси, шоир ва журналист Маҳмуд Ражаб адолат истаб 22 сентябрь куни Хоразмдан Тошкентга қараб йўлга ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...