Кундалик
19 октябр 2015

Олтинкўлда ҳам болалар теримга жалб этилди

Элтуз манбаларига кўра, туман бўйича ҳозирча учта мактаб ўқувчиларининг пахта теримига чиқарилгани ҳақида аниқ маълумотлар бор. Булар Олтинкўл тумани, 16-17-18-сон мактабларининг ўқувчиларидир.

Элтуз манбаси шунингдек пахта теримига чиқарилган 7-синф ўқувчилари билан суҳбатлашганини билдиради. Унинг тасдиғича бошқа мактаблар ҳам бу йил пахтага жалб этилган бўлиши мумкин.

«Чунки Олтинкўл ҳокими шунақа одам, фақат ўтган йилигина болалар оммавий тарзда пахтага чиқмаган бўлиши мумкин, ундан илгари ҳам олиб чиқилган», – дейди у.

Бу йил терим мавсум бошланишида аввалига, болалар мажбур эмас, биро ота-оналар пахтага чиқарилсин дейилган. Бироқ ота-оналарнинг жалб этилиши унчалик фойда бермагач, уларга “икки минг сўмдан пул олиб келасизлар” дейишган. Бироқ етарли пул йиғилмагач, ота-оналари пахта учун пул тўламаган болалар пахтага мажбурий жалб этилган.

Бундан илгари Касби туманида ҳам мактаб ўқувчилари пахтага жалб этилгани хабар қилинганди.

«Бу йил одамлар пахтадан қийналиб кетишди, айниқса шифокорлар ва ўқитувчилар», – дейди Элтуз манбаси. Унинг сўзларига кўра ўтган якшанба ва бугун душанба кунлари ҳам Олтинкўл туманида ҳамма пахтага айтилган.

Туман ҳокими пахта сафарбарлигини 20 октябргача чўзган. Олтинкўллик ўқувчилар далада пахта қолмагани, зўрға бир-бир ярим килодан териб келишаётганини айтишмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 май 2018
«Агар ҳозирги оталарнинг қўрқоқлиги эҳтиёткорлик деб аталса, албатта, шундай вақт келади, болаларнинг қуллиги садоқат деб аталади». Чеченистоннинг биринчи президенти, ...
15 март 2023
Бугун таниқли ўзбекистонлик журналист Ҳурмат Бобожоннинг туғилган куни. Ҳурматнинг мақолалари бир қатор ҳорижий тилларда ҳам янграётгани билан ҳам қадри ...
29 октябр 2015
Eltuz манбасидан олинган хабарга кўра, 28 октябр куни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида ички ишлар ходимлари Шуҳрат Рустамовни ушлаб олиб ...
20 июл 2017
13 июл куни Измирнинг Дикили туманида қадимий Рим даврига оид тарихий асарларни ўғирлаб кетаëтганликда айбланган Ўзбекистон ватандоши бўлган Н. ...
Блоглар
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...