Асосий мавзулар
31 март 2018

31 март – озарбайжонлар арманилар тарафидан қатлиом қилинган кун

Озарбайжонда 31 март – «Озарбайжонлар геноцид қилинган кун» сифатида расман нишонланади. Бу фожеа 1918 йили рўй берган эди.

Шу куни арман жангарилари аэропланлар ëрдамида озарий турк маҳаллалари устига бомба ëғдиришди. Каспий флотилиясининг икки кемаси денгиздан туриб шаҳарни тўпга тутди. Армани жангарилари мусулмон маҳаллаларига кириб, тинч аҳолини бешикдаги боласигача ўлдириб, мол-мулкини талон-торож қилди.

Деярли қуролсиз бўлган мусулмонлар оқ байроқ кўтариб дашноқ жангариларидан шафқат сўрагани ҳақида маълумотлар бор.

Дашноқ армани жангарилари тарафидан мусулмонларни оммавий қатлиом қилиш Боку губернясининг бошқа нуқталарида ҳам давом этди.

Бокуга қилинган ҳужум билан бир кунда аксар туркий аҳоли яшайдиган Шамаха ва Куба шаҳарлари ҳам арман террорчилари тажовузига учради.

12 мингга яқин озари турк қатл этилган

Амазасп Срванцтян исмли арман террорчиси бошқарган отряд Куба шаҳрини қирғинбарот қилгани ва Куба уездидаги 122 мусулмон яшайдиган қишлоққа ўт қўйгани ҳақида маълумотлар бор.

2007 йили Куба шаҳрида стадион қурилаëтган пайтда арманилар қирғини қурбонларининг оммавий қабристони топилган.

400 та жасад қолдиқларининг 50 таси болалар ва 100 таси аëлларга оидлиги аниқланган.

Турели ҳисобларга кўра, Бокудаги арман геноциди пайтида 3 мингдан 12 мингга яқин озари турк қатл қилинган.

Америкалик тарихчи М.Смитга кўра, “арман дашноқларини жангари миллатчилик мафкураси ҳаракатлантирган”.

Британиялик тадқиқотчи Питер Хопкиркнинг ëзишича, арманлар иложи борича кўпроқ мусулмонларни ўлдириш учун март ҳодисалари пайтида астойдил тиришган:

“Арманлар ўз эски душманларининг қочаëтганини кўриб, қасос олиш пайида бўлди. Шу боис, жанглар шаҳардаги барча мусулмонлар қатл қилингунига қадар давом этди. Қирғиннинг бешинчи куни қаршиликни тўхтатган шаҳар ҳали олов ичида эди. Кўчалар ярадор мусулмонлар ва мурдалар билан тўла эди”.

Шаҳарда бирорта мусулмон қолмаганди

Тарихий ҳужжатларга кўра, озарий турклар оммавий тарзда шаҳарларни ташлаб қоча бошлаган ва бу қочиш 5 апрелгача давом этган.

Британиянинг Бокудаги вице-консули майор Макдоннелга кўра, шаҳарда “бирорта нуфузли мусулмон қолмаган эди”.

Совет Иттифоқи даврида “март ҳодисалари”ни унуттиришга уринилган. Арман гендоциди пайтида қурбон бўлганлар дафн этилган қабристон совет ҳукумати тарафидан бузиб ташланиб, ўрнига Киров номидаги парк ташкил қилинган.

1998 йилда Озарбайжон Республикасида 31 март “Озарбайжонлар геноцид қилинган кун” деб расман эълон қилинди.

2012 йилнинг 27 мартида АҚШнинг Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо тақдимига кўра, штат парламенти 1918 йил март ойидаги қирғин қурбонларини хотирлар экан, “Озарбайжонларни эслаш куни” деган резолюцияни қабул қилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 апрел 2020
Ҳаво бугун ҳам бузуқ. Кечаси яна ёмғир ёғди. Туни билан безовта ухладим. Нам ҳавога оёғим оғриди. Кўрган тушларим эса ...
30 январ 2017
Давлат рахбари иқтисодий муаммолар ҳақида бот-бот гапирмоқда. Ҳукуматдаги вазирларни, катта амалдорларни халқ дардини эшитмасликда айблаб сўкмоқда. Мамлакатга чет-эл сармояси ...
22 июн 2018
Aввaллaри Туркия бизнинг Мaркaзий Oсиё дaвлaтлaри вa турк oлaми учун сиёсий, ижтимoий вa иқтисoдий мoдел бўлишини oрзу қилaрдик. Биз ...
23 январ 2018
Ўзбекистон олтинини хорижга ташмалаш Ислом Каримов ва унинг атрофидагилар томонидан ҳали мустақилликнинг илк йилларидан бошланган эди. Мамлакатнинг биринчи ва ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...