Асосий мавзулар
2 апрел 2017

2 апрел – “Алаш-ўрда” кремлдан мухторият талаб қилган эди

1918 йилнинг 2 апрелида Туркистондаги қозоқ миллий озодлик ҳаракати бўлган “Алаш-ўрда” партияси раҳбарлари ўша даврда СССР раҳбарлари бўлган Владимир Ленин ва Иосиф Сталин билан тўғридан тўғридан тўғри телеграф алоқасига чиқиб хозирги Россиянинг бир қисми ва Қозоғистон ҳудудидаги Алаш-Ўрда давлати учун мухторият талабини қўйиишди.

Қозоғистоннинг Семипалатинск (хозир Семей) шаҳрида қароргох қурган “Алаш-ўрда” партияси етакчиси Алихан Букейханов телеграф ускунасини тиқиллаëтган алоқачига қарата “Биз Алаш–ўрда учун автономия истаймиз” дейди.

Гап Россия таркибидаги чекланган мухторият ҳақида борган бўлса ҳам бу таклиф большевикларни чўчитган.

Eltuz.com мухбири гаплашган тарихчиларга кўра, кремль Алаш–ўрда лидерларининг мухторият билан чегараланиб колмасдан навбатдаги қадам сифатида тўла мустақиллик талаб қилишидан ҳабардор бўлган.

Ленин ва Сталин бошчилигидаги иқтидор ҳам Чор манфаатларини қайта тиклаш учун уруш олиб бораëтган Колчак ҳам Алаш-Ўрданининг мустақил бўлишини истамагани боис бу ҳаракат устига чизиқ тортилди.

Аввалига ҳаракат ичига “Уч жуз” партияси фаолларидан иборат болшевикпараст унсурлар киритилди.

Алаш-Ўрадани ичдан емириш учун “Николай Степнов” номи билан танилган ленинчи большевик Алибий Жангелдин сафарбар қилинади.

Тарихий ҳужжатларга кўра, 1918 йилнинг январида Алибий Жангелдин Тўрғай вилоятида большевик ташкилотини қуриб Алаш-ўрдани йўқ қилиш масаласида Сталинга ваъда берган.

Пировардида совет комиссарига айланган Жангелдин 1918 йилдан то 1920 йилгача Алаш-ўрдага қарши қуролли фитна ва тажувузлар уюштиргани айтилади.

1918 йилнинг март ойида “Сары Арка” газетаси Алаш-ўрданинг сиëсий органи бўлган “Қозоқ” газетаси нашр қилинган типография вайрон қилинганлигини ëзади.

1917 йилнинг 5 декабрида Оренбургдаги умумқозоқ қурултойида “Уйғон қозоқ” шиори остида тузилган Алаш-Ўрда давлати 1920 йилнинг 26 августида қизил армия тарафидан тор мор қилинди.

Алаш-ўрданинг етакчиси Алихан Букейханов ҳибсга олинди ва 1937 йилниг 27 сентябрида суд қилиниб “террорчи ташкилотга мансубликда” айбланиб Москвада отиб ўлдирилди.

Алаш-ўрданинг бошқа фаоллари ҳам ўлимга ҳукм қилинди.

Алаш-ўрда фаолиятига қарши курашган Алибий Жангелдин кремль сийловига эришиб Совет Қозоғистонининг илк раҳбарларидан бири бўлди.

Ботир Ражабов
Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 март 2016
Унда чоп этилган битта лавҳачага кўзимиз тушиб, газетанинг савияси қанчалик экани тўғрисида ўзингиз хулоса чиқаринг, деган маънода уни деярли ...
13 апрел 2016
Ҳукумат ўз ҳисоботларида Ўзбекистонда инфляция йўқлигини исботлашга ҳарчанд уринмасин, реал воқелик бунинг аксини кўрсатмоқда. Eltuz.com таҳлилига кўра, ўтган ҳафта ...
26 май 2016
Тошкент марказидаги Космонавтлар хиёбонида яшовчи SH Kuryazova кабель ва йўлдош антенналар симлари узиб ташланганидан ёзғирди. У Фейсбукда ўз ҳасратини ...
29 сентябр 2015
80-йиллар сўнггида мамлакатда эрк ва демократия учун бошланган жабҳада кўплар қатори жавлон ураркан, мен учун ҳам Бертольд Брехтнинг “Ортимиздан ...
Блоглар
22 июл 2017
Эътироз билдиришга уриниб ҳам кўрманг, чунки бу бугуннинг ҳақиқати. Ўзбекистоннинг қайси вилоятига борманг, пахтазорда юрган, ...
17 июл 2017
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар раҳбарларидан бирортаси президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий партиялар фаолияти танқидига қарши очиқ муносабат ...
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган ...