Асосий мавзулар
1 апрел 2017

1 апрел – Тишланган олма – Apple ташкил топган кун

Бугун хоҳ смартфон, компютер ёки планшет бўлсин, уларнинг энг мукаммали ва ишончлиси саналган Apple соҳиблари 40 йил муқаддам унга асос солган Стив Джобсдан миннатдор бўлишлари керак.

rasm1063
Стив Джобс ва унинг дўстлари илк компютерни шу уйнинг гаражида йиғишган. фото: Mathieu Thouvenin

Ўша йили Калифорния коллежидаги ўқишидан ҳайдалган 21 ёшли Джобс ўз фургонини сотиб, шериги Возняк қўшган улуш билан гаражида электрон ҳисоблаш машинаси йиғишга киришади ва илк Apple I компютерини яратади.

1300 доллар билан бошланган бизнес – Джобс гаражида йиғилган компютерларга аста секин буюртма туша бошлайди. Бошда 50 та, кейинчалик тағин 200 та компютерни сотишга муваффақ бўлади.

Джобс кейинчалик ўз бизнесига Стив Возняк, Майк Марккулу, Майк Скотт, Макен, Джона Скалли, Майкл Шпиндлер, Гил Амелио, Доналд Кук каби ишбилармон, ташаббускор, тадбиркорлик ва яратувчанлик қобилиятлари қайнаб тошган шахсларни жалб қилади.

rasm1064
Илк Apple 1 компютери.  (Apple I at the Smithsonian Museum)

Appleнинг суронли йиллари

1977 йилнинг июнига келиб ширкатнинг йиллик даромади бир миллион долларга етади. Эппл II рангли экранли илк микрокомпютер бўлиб майдонга чиқади.
1978 йили ширкат компютерларни сифатли дастурлаш имконини берувчт Apple Disk II ни ихтиро қилади.
1979 йили катта ҳажмли хотира ва фойдаланишга қулай Apple II+ ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Ўша йили микрокомпютерлар учун илк VisiCalc жадвали тақдим этилди.
1980 йили Фортран дастури йўлга қўйилди.
1982 йил охирига бориб ширкатнинг даромади бир миллиардни ташкил этади.
1983 йили ширкатнинг иқтисодий оқсашига қарамай, Джобс иноваторлик ғояларини илгари суришда давом этиб, 40 та янги компютер дастурлари ва ўзининг илк қаттиқ дискини ишлаб чиқаради.
1984-1985 йили ширкатда юз берган зиддият сабаб Джобс бир қанча шериклари билан Appleни тарк этади, NeXT Incorporated ширкатини ташкил этади.

1996 йили ширкат инқирози Джобснинг Appleга қайтишини тақозо этади, ширкат $ 377 NeXT акцияларини сотиб олишга мажбур бўлади.

1997 йили директорлар кенгаши қарори билан Стив Джобс Бош ижрочи директор қилиб сайланади. Apple қайта тикланади. «Think Different» (Ўзгача фикр қил) шиори остида инқилобий янги гаджетлар яратишга киришилади.

rasm1065
1988 йили Тошкентда ўтган «Информатика АҚШ ҳаётида» кўргазмаси стендидан

1988 йили Тошкентда ўтган  «Информатика АҚШ ҳаётида» кўргазмасидан ҳам Apple махсулотлари ўрин олган эди.

2000 йилларда ўз ичига мингга яқин қўшиқни сиғдирувчи iPod плейери ва кейинчалик Ipod Mini, Ipod Shuffle ва Ipod Nano ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
2005 йили Apple Mac mini компютерлари учун янги система блокларини яратади.
2007 йилдан ширкат мобил телефонлари бозорида iPhone смартфонларини тақдим этади.
2010 йили эса тишланган олма ширкати Eltuz.com cайти материалларини ўқиш, эшитиш ва кўришга қулай бўлган iPad планшет компютерларини тақдим қилди.
2011 йили Стив Джобс саратон касалидан вафот этди.

Appleнинг афзалликлари ва камчиликлари

Стив Джобс ўлди ва ундан миллионлаб одамларнинг интернетдаги ҳаёти кўчиб ўтган битта тишланган олма қолди.

Албатта, Apple махсулотларининг асосий камчилиги қимматлигида.

Кўпчилик харидорлар эса фақат унинг ташқи чиройи, яхши қадоқлангани, рекламаси ва тишланган олма тасвири борлиги учун харид қилишади.

Лекин Appleнинг афзаллиги унинг ташқи чиройи ёки қимматлигида эмас, балки ташқи таъсирлардан яхши ҳимоя қилинганида, қўлланишга қулай ва мукаммал дастур билан жиҳозланганидадир.

Ҳарқалай, Appleдан фойдаланувчилар фалокат босиб девайсларига вирус кириб қолганидан камроқ зорланишади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 январ 2016
Elsevar тахаллуси билан ижод қилишни маъқул кўрган бу рассом йигит 34 ëшда. Бухорода яшаб ижод қилади. Eltuzнинг штатли рассоми ...
26 октябр 2015
Самарқанднинг Ургут туманидаги мактаблардан бирида эса болаларини Ҳайит намозига олиб бормаслик ҳақида ота-оналардан тилхатлар олинган, талабни бузганлар 15 минимал ...
21 октябр 2015
Бир кун интернетсиз яшадим. Яшаса бўлар экану, аммо жуда қийин, жудаям қийин. Кеча кечки пайт ишдан келиб ноутбукни ёқсам ...
3 январ 2017
Турк матбуотига кўра, террорчи хотини ва икки фарзанди билан 2016 йилнинг 20 ноябр куни Қирғизистондан Истанбулга учиб келган. Матбуот ...
Блоглар
28 июл 2017
Шу йилнинг 26 мартида Тошкентнинг «Гранд-кафе» емакхонасида содир бўлган бу воқеада жамиятдаги шафқатсизлик, ҳокимият амалдорларининг ...
23 июл 2017
Бундан юз йил бурун Туркистонда рўй берган бу воқеа минтақанинг бўлинган мамлакатларида бугун турлича талқин ...
22 июл 2017
Эътироз билдиришга уриниб ҳам кўрманг, чунки бу бугуннинг ҳақиқати. Ўзбекистоннинг қайси вилоятига борманг, пахтазорда юрган, ...