Асосий мавзулар
12 ноябр 2016

12 ноябр – Мурод Жўраев озод этилган кун

2015 йилнинг 12 ноябр куни тинч сиёсий фаолияти учун қамалган дунёнинг энг кекса маҳкуми Мурод Жўраев ниҳоят турмадан озод этилди. У ноҳақ йигирма бир йил панжара ортида ўтирди. Жўраев, 63-ёшли парламент экс-депутати, 1994 йил 18 сентябр куни ҳибсга олинди. Дастлабки тўққиз йиллик жазо турли баҳоналар билан 12 йилга узайтирилди. Бу давр мобайнида уни муттасил қийноқларга тутишган ва у жиддий касал бўлган.

Ўзбек ҳукумати Жўраевнинг қийноқларга турилган, ўзбошимчалик билан унинг жазо муддати муттасил чўзиб келингани, унга турмада зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмаганлиги фактларини астойдил ўрганиши керак, дейлади жумладан ХРВ ўз сайтида эълон қилган, Инсон ҳуқуқи ташкилотлари матбуот хабарида.

Ҳукумат унинг тинч сиёсий фаолиятини тиклашига рухсат бериши керак. Шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати зудлик билан ва ҳеч бир шартсиз бошқа фаолларни, ноҳақ судланиб сиёсий мотивлар билан қамалган ҳуқуқ ҳимоячиларини ҳам озод этиши керак.

«Сўнгги йигирма бир йил Мурод Жўраев ва унинг оиласи учун мисли кўрилмаган жаҳаннам бўлди, – дейди Стив Свердлов, Хьюман Райтс Вотчнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси ташкилотнинг бугун тарқатган пресс релизида.

«Ўзбек ҳукумати энди, Жўраевни қийноққа солган ва қамоқ муддатини ўзбошимчалик билан узайтирган шахсларни жавобгарликка тортиши лозим», дейди у.

Ҳибсга олингунига қадар Жўраев 1991-1992 парламент депутати, мухолифатдаги “Эрк” партиясининг таниқли арбоби, шунингдек Қашқадарё вилоят, Муборак тумани ҳоким бўлган.

Жўраев Совет Иттифоқи қулатилгач, биринчилардан бўлиб Коммунистик партия шаҳар қўмитасини тарқатиб юборгани учун президент Каримов ғазабига дуч келган шахсдир, дейилади матбуот релизида.

1994 йилнинг 18 сентябри куни, уни Қозоғистонда ҳибсга олиб Ўзбекистонга жўнатишади. У ҳибсга олиш пайти қаттиқ калтакланади, қовурғалари синдирилади.

1995 йилнинг 31 майида, Жўраев, жумладан тақиқланган “Эрк” партиясига аъзо ёшкларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказган деган туҳмат билан судланади. Ҳокимиятни ағдармоқчи бўлган деган иддао билан дастлаб 12 йилга озодликдан маҳрум этилади, кейинчалик муддат 9 йилга туширилади.

«Ўзбек ҳукумати кўплаб ўзининг потенциал танқидчилари сифатида кўрган маҳкумларни муттасил жазолаб келган, уларнинг қамоқ муддатларини абсурд айбловлар билан асоссиз тарзда чўзиб келган», дейди Бриджит Дюфур, Инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро ҳамкортик ташкилоти (ИҲХҲ) директори.

Ҳукумат айни ўзбошимча тарзда Жўраев муддатини 2004, 2006, 2009, ва 2012 йиллари тўрт марта «Турма қоидаларини бузиш» айблови билан чўзиб келган.

Жўраевга қўйилган айбловлар сирасига «сабзини нотўғри тўғраганлик» ва казармага киришда «пойафзални нотўғри жойлаш» каби мантиқсиз сабаблар рўкач қилинган. Шу зайл у 21 йил Каримов турмасида қолган.

Жўраев тиббий ёрдамга ўта муҳтож. 2011 йилия АСАТ-Франция ташкилоти, уни турмада қаттиқ қийноққа солишгани ва у сил касалига чалинганини билдирган. Жўраевнинг рафиқаси у билан 2013 йили у билан учрашганида барча тишларининг тушиб кетгани, қийин овқатланаётгани, доимо боши ва ошқозон оғриғидан, ўнг қўли эса вақти вақти билан жонсизланиб қолишидан шикоят қилган.

У сўнгги бор тергов чоғида, уни турмада тирик сақлаб турган ягона нарса, “Муттасил узоқ давом этган маҳкумлиги даврида руҳан қўллаб қувватлаб келаётган ўз рафиқасига бўлган миннатдорлик туйғуси” эканини билдирган.

Соғлиғи ёмонлиги ва елкасида кучли оғриқ борлигига қарамай, турма мулозимлари Жўраевни ғишт заводидаги оғир ишларга мажбур қилишган.

„Ўзбекистоннинг Халқаро ҳамкорлари, жумладан АҚШ ва Европа Иттифоқи ноҳақ қамалган ва ўзбошимча тарзда тумада қолаётганларни озод этиш учун барча воситаларни ишга солишлари лозим..“, дея билдиради ҳуқуқ ҳимоя ташкилотлари.

Сиёсий мотивлар билан қамалган ва муддати узайтирилган маҳкумлар орасида: 1999 йили қамалган ва икки марта қамоқ муддати узайтирилган “Эрк” газетасининг собиқ муҳаррири Муҳаммад Бекжонов, у билан бирга 16 йилдан буён қамоқда қолаётган журналист Юсуф Рўзимуродов, 2006 йили таъмагирликда айбланиб қамалган, 21 май куни қамоқ муддати беш йилга узайтирилган ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Фармоновлар бор.

Ўзбекистон фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқи учун курашган маҳкумларнинг зудлик билан ва ҳеч бир шартсиз озод этилиши ва реабилитация қилиши лозим дейилади 9 ҳуқуқ ҳимоя ташкилотлари чиқарган матбуот релизида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 май 2018
Ўзбекистонлик фаол, 72 ёшли Абдусалом Эргашев ижтимоий тармоқларда, телеграм ва мессенжер орқали тарқалган, гўёки унинг аллақайси аёллар билан ахлоқсиз ...
26 ноябр 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Сочи калта олинган, пастки лаби олдга туртиб чиққан, ўзи сариқдан келган бақувват жуссали бу кишининг тунд ...
15 июн 2016
Қўлга олинганларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқаросидир. Қахрамонмараш полицияси тарқатган маълумотга кўра ИШИД террор тизими фаолларига қарши қаратилган тадбир давомида ...
12 апрел 2017
Рахмат Ақилов Швецияга келгунига қадар ҳам радикал кайфиятда бўлганини ёзади швед нашрлари. Фото: expressen.se У Швецияга 2014 йили Туркия ...
Блоглар
22 октябр 2018
Яқин кунларда Ўзбекистонда қимматчилик бошланиши ҳақида аҳоли ўртасида шу кунларда анча кенг тарқалган хавотирнинг асоссиз ...
19 октябр 2018
Муҳаммад Бекжон эсдаликларидан иборат биринчи китобнинг сўнгги қисми 1999 йил 16 февраль портлашлари ёритилган мақолаларга ...
19 октябр 2018
Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриш ғояси ўзбек жамоатчилигининг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда. «Элтуз» нашри «Кўзқараш» рукни ...