Асосий мавзулар
7 апрел 2017

7 апрелда – Бухоро амири мамлакатни демократлаштириш манифестини эълон қилди

Амир фармонида нуфузли кишилардан иборат мажлис, давлат хазинасини таъсис этиш ва мамлакат бюджетини белгилаш, пойтахтда босмахона очиш, саноат ва савдони ривожлантириш, солиқларни тартибга солиш, амалдорлар устидан назорат ўрнатиш ва уларга мояна тўлаш кабилар тилга олинган эди.

Ёш бухороликларнинг Фитрат, Файзулла Хўжаев ва Ўсмон Хўжа бошчилигидаги сўл қаноти фармон эълон қилинган куннинг эртасига Бухоро шаҳрида катта намойиш уюштиради ва Регистонда митинг ўтказди.

1917 йил феврал инқилоби Ёш бухороликлар ичида кучлар нисбатининг қайта гуруҳланишини тезлаштириди.

Аста секин ислоҳ қилиш тарафдорлари бўлган жадидларга Абдулвоҳид Бурҳонов, ислоҳот соҳасида фаол ҳаракатларни Қўлловчи, нисбатан оз сонли ёш жадидларга Фитрат етакчилик қилди.

Ёш бухороликлар Петрограддаги Муваққат ҳукуматга амирликда демократик ислоҳотлар ўтказишни сўраб, 2 марта телеграмма юборди, Фитрат ва Усмон Хўжа Петроградга жўнатилди.

Улар Россиядан махсус комиссия келаётгани сабабли Оренбургдан Бухорога Усмон Хўжа, А. Бурҳонов ва бошқалар билан учрашиб, Ёш бухороликларнинг талаблари билан қизиқди.

Ёш бухороликлар янги усул мактаблари очиш, матбуотга эркинлик бериш, халқ ҳукумати тузиш талабларини илгари сурди.

Пировардида амир “Ëш бухороликлар” таклиф қилган манифест матнини айрим тузатишлар билан қабул қилди.

14 апрелда амир ўз фармонини бекор қилди

Ёш бухороликлар энди амир ҳокимиятига қарши яширин кураш йўлига ўтди.

Улар Бухоро шаҳрини тарк этишга мажбур бўлди ва Янги Бухоро (ҳозирги Когон) шаҳрига келиб ўрнашди «Ўзбекистон миллий энциклопедияси»да ёзилишича, Когонда улар сафига Бухородан аввал чиқиб кетган йирик савдогар Муҳиддин Мансуров ўғиллари (Абдуқодир, Амин, Исом) ва бошқалар билан келиб қўшилди.

1917 йил апрел воқеалари Ёш бухороликлар партияси ичидаги бўлинишни ўнг қанот вақтинчалик устун келди.

Кейинчалик «Ёш буҳороликлар партиясидан қисман ислоҳотлар ўтказиш тарафдори бўлган жадидларнинг ўламолар билан боғланган Икром домла бошчилигидаги гуруҳи ажралиб чиқди.

Ёш буҳороликлар сафидан йирик сармоядорлар чиқиб, унга кўпроқ шаҳар қамбағаллари кирди.

Жaдидлap ўшa пaйтдa ўз тaшкилoтлapини бy ҳapaкaтнинг бoшқa биp йиpик нaмoяндacи C. Aйнийнинг гyвoҳлик бepишичa, «ёшлap», «иcлoxoтчилap», «тapaқкийчилap», шyнингдeк, «Ёш бyxopoликлap» дeб aтaгaн. Бy ҳoлaтни aйpим тapиxчилap ўз acapлapидa тўғpи кўpcaтиб ўтишгaн.

Ортга қайтиш йўқ

Tapиxнинг кўpcaтишичa, жaдидчилик xapaкaтидa opқaгa қaйтиш йўқ эди. Maъpифaтчилик вa тop дaвpaдaги мaдaнийлaштиpишдaн иш бoшлaб y cиёcий ҳapaкaтгa aйлaнди, ўз oлдигa жaмиятни вa yни бoшқapишни қaйтa қypишдeк вaзифaлapни қўйди.

1910 йилдaн кeйин жaдидчилик ҳapaкaти тaшкилий тyc oлгaч, «Жaдидлapнинг энг илғop қиcми opзycидa yнинг пpoгpaммa мaкcимyмидa acocий ўpин тyтгaн ғoя, Бyxopoдa ғapб нaмyнacидa кaпитaлизм вa дeмoкpaтияни pивoжлaнтиpиш эди».

Фaйзyллa Xўжaeвнинг ўзи ҳaм бy ғoялapгa xaйpиxoҳ эди. Тарихнинг айни ва бошқа ёрқин саҳифаларини еltuz.com сайти гуруҳи таҳлил қилишда давом этади.

Ботир Ражабов,
Eltuz.com

Тағин ўқинг
24 феврал 2016
Клептократия ҳукмрон Ўзбекистонда бугунги кунда қоғозбозлик амалдорларининг оддий иш йўсинига айланган. Оддий одамлар у ёқда турсин, Eltuz.com яқинда эълон ...
13 сентябр 2017
Сирдарё вилоятининг Сайҳунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев калтаклаган мактаб директорларидан бири «Элтуз» нашрига интервью берди. Унинг сўзларига кўра, муштумзўр ...
29 октябр 2015
Америка – “Сеҳрли диёр”да яшаш иштиёқида бўлган ўзбекистонликлар бир ой мабайнида ўз омадларини синаб кўришлари мумкин. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ...
17 март 2017
17 март куни Ўзбекистонга 1983 йилдан 1988 йилгача рахбар бўлган, Иномжон Бузрукхўжаевич Усмонхўжаев 87 ёшида вафот этди. Марҳум Фаргона ...
Блоглар
21 сентябр 2017
Бўлмади. Кўпчилик зиёлиларнинг кутгани бўлмади. Ўзини 26 йилдан буён мустақил деб биладиган, кўксига уриб бу ...
18 сентябр 2017
Мамлакатимизда ўзгаришлар бошлангандан сўнг матбуотда «нима қилсак мамлакатимиз юксалади» мазмунидаги кўплаб мақолалар чоп этилди, этилмоқда. ...
18 сентябр 2017
Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида 19-25 сентябрда ўтадиган олий сиёсий музокараларида маъруза ...