Асосий мавзулар
10 апрел 2017

10 апрел – Халқаро қаршилик кўрсатиш куни

Ҳар йили 10 апрел куни ўтадиган бу байрамнинг моҳияти — википедияга кўра, тинч нозўровон бўйcунмаслик, норозилик акциялари, саботаж, баъзан эса қуролли қаршилик кўрсатишни ҳам англатади.

Қаршилик кўрсатиш ҳаракатларининг қуролли шакллари айниқса Иккинчи жаҳон уруши пайтида Учинчи рейх томонидан ишғол қилинган ҳудудлардаги антифашистик ҳаракатларда яққол кўринади.

Америкалик олим Джин Шарп авторитар режимларга қарши нозўровон кураш усуллари ҳақидаги китобида, тинч йўл билан қаршилик кўрсатишнинг 200га яқин усулларини келтиради.

Бугунги кунларда

Диктатура тузумларига қарши олиб борилаётган норозилик ҳаракатлари, рангли инқилобларда бўйсунмаслик ва қаршилик кўрсатишнинг тинч усуллари кўпроқ қўлланилади ва тарғиб қилинади.

2000 йилнинг 5 октябрида Серб диктаторини қулатган “Отпор!” ҳаракатини бунга мисол келтириш мумкин.

2003 йили Грузияда амалга оширилган “Атиргул” инқилоби қаршилик кўрсатиш ҳаракатларининг ижобий натижаси дея баҳолаш мумкин.

Ўзбекистонда

Ўтмишда совет мустамлакаси ва Россиянинг хомашё базаси саналган Ўзбекистонда ҳам умумхалқ қаршиликлари турли шаклларда озми кўпми акс этган.

Яқин тарихни оладиган бўлсак, бунга 90-йилларда миллий мустақиллик учун кураш бошлаган “Бирлик” ва “Эрк” Демократик партияси, Ўзбекистон Эркин ёшлари уюшмаси ҳаракатларини мисол келтириш мумкин.

Оҳир оқибат Совет империясининг қулаши ҳам шундай ҳаракатлар самарасидир.

Бироқ, Ўзбекистонда бугунги кунда авж олаётган диктатура, ҳокимият ва миллий бойликларнинг битта клептократ қўлида жамланиши очиқ жамиятнинг жиддий қаршилик кўрсатишини тақозо этмоқда.

Бир вақтлар Ўзбекистонда миллий озодлик, ҳуррият, адолат ва демократия учун учун курашган инсонлар ҳамон қамоқларда қолмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 ноябр 2015
Умида Ниязова, Берлин Eltuz.com Кўргазмада собиқ СССРнинг 14 мамлакатидан 74 нафар рассомлар иши тақдим қилинмоқда. Ўзбек рассоми Вечеслав Оҳуновнинг ...
5 июл 2016
Kun.uz интернет сайти «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, 2016 йил пахта ҳосилини тортиш, тўғри ва тезкор ...
13 апрел 2017
Ўзбекистонда давлат тилига катта эътибор ҳақида кўп гапирилаётганига қарамай, мамлакатда ўзбек тилини мустақил ўрганиш бўйича қўлланмани топиш анқонинг уруғидек ...
20 июл 2017
13 июл куни Измирнинг Дикили туманида қадимий Рим даврига оид тарихий асарларни ўғирлаб кетаëтганликда айбланган Ўзбекистон ватандоши бўлган Н. ...
Блоглар
16 ноябр 2017
Сал аввалроқ ўзбек матбуотида Меҳнат вазирлиги ва Миграция агентлиги масъуллари Росссияга сафар қилиб, кўплаб учрашувлар ...
13 ноябр 2017
Ўзбекистонлик 1 миллиондан ортиқ меҳнат мигрантлари Санкт-Петербургда ишлаётгани расман тан олинди. Демак, РФнинг Ўзбекистонга масофа ...
10 ноябр 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг ...