Асосий мавзулар
24 апрел 2017

24 апрел – Ўзбекистонда «Камолот» ташкил топди

Бу йил Ўзбекистонда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташкил топганига 17 йил тўлади. Яъни, эски Комсомол ўрнига келган, ушбу ўзини ўзи бошқарадиган нодавлат нотижорат ташкилотга 2001 йил 24 апрелда асос солинган.

Ҳаракат фаолиятини ривожлантириш мақсадида 2001 йил 30-майда Вазирлар Маҳкамасининг Қарори қабул қилиниб, унга кўра ҳисобланган ягона солиқ суммасининг 8% ини ёшлар ташкилоти жамғармасига ўзказиб бериш қайд этилади. Ҳаракатнинг ҳар бир вилоят ва туманларда бўлимлари очилган бўлиб, у ерда ёшлар бўш вақтларини унумли ўзказишлари назарда тутилади.

Ташкилот низомига кўра, иқтидорли ёшлар йиғилиб, фикр алмашишлари, ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича баҳс-мунозаралар қилишлари, ташкилотга жинси, ирқи, миллати, тили, дини, шахсий ва ижтимоий келиб чиқишдан қатъи назар, 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ихтиёрий тарзда аъзо бўлиши мумкин.

Унинг асосий мақсад ва вазифалари, ёшларни ватанпарвар руҳда тарбиялаш, жисмонан соғлом ва маънавий етук, кенг дунёқарашга эга мустақил фикрловчи, юрт равнақига ўз ҳиссасини қўша оладиган, ҳар жабҳада фаол ёшларни тарбиялашдан иборатдир.

Бироқ, Комсомол ташкилотининг издоши саналган, номи ҳам шунга уйқаш бўлган Камолот ЁИҲ ёшлар орасида “бекорчи ёшлар ташкилоти” деган ном ҳам олиб улгурган. Яъни уларнинг бу таърифидан билиш мумкинки, ташкилот ўзининг етарлича обрўсига эга эмас.

Аммо ташкилотнинг яна нималарга қодирлигига асосан куз ойларида гувоҳ бўлиш мумкин. Сабаби, Ўзбекистон ёшлари “жавлон” уриб пахта теримига мажбурий тарзда юборилади.

Ана энди “Камолот” ҳамма жойда жар сола бошлайди: “Биз буюк юрт фарзандларимиз! Ҳашар – элга ярашар!” каби шиорлар остида акциялар ташкиллаштира бошлайди.

Турли Республика жамғармалари билан ҳамкорликда ҳар бир хонадонма-хонадон юриб, пахта теримига аҳолини жалб қилиш учун “Ҳашар таклифнома”ларини тарқатишни бошлайди.
Ҳатто ушбу таклифномаларни қабул қилиб олганлиги тўғрисида ҳужжат қилиб, хонадон эгаларидан имзо ҳам чектириб олишади.

Албатта, булар давлат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги ишлардир. “Биз соғлом турмуш тарафдорларимиз!” дея оламга жар солади, уставларида алоҳида-алоҳида, қайта-қайта соғлом авлодни вояга етказиш ҳақида бонг уради-да, аммо пахта мавсумида биринчилардан бўлиб, ёшларни далага ҳайдайди.

Ачинарли шароитларда ойлаб қолиб кетадиган ёш теримчиларни энди тўлақонли соғлом дейиш тўғри бўлармикан?!

Ёшлар таълим-тарбия билан машғул бўлиб, ўқиш жойларида бўлиш ўрнига ўзлари ҳохламасада ойлаб далада юришга маҳкум этилади. Бундай вақтларда “Камолот”чиларга алоҳида вазифа юклатилади. Яъни теримчиларга кечки вақтларда тадбирлар уюштиради.

Олдинги Комсомол каби, ўзбек ёшлари ўқув юртларидан мажбурий тарзда аъзо қилиб қўйилган. Қизиғи шундаки, буни баъзан аъзо бўлганларнинг ўзлари ҳам билмайди, ёки ўз ихтиёрлари билан бундай аъзоликка қаршилик кўрсатишмайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 ноябр 2015
Cамарқандда Керри ва Каримовга инсон ҳуқуқлари бўйича савол берган ғарблик журналистларни залдан қувиб чиқаришди. Рассом: Туз Eltuz.com
10 октябр 2015
Ғаллаорол туман ҳокими Азим Тўлабов буйруғига кўра, пахта нормасини бажара олмагани учун икки кунга қамалган туман бош врачи Юсуф ...
30 октябр 2015
Қудрат Бобожон Eltuz.com Навоий театрининг японлаштирилиши, аслида ҳиёбонларнинг чопиб йўқ қилиниши, деворий санъат асарларини ўчириб устига фотообой қоплаш, тарихий ...
5 июн 2017
«Ўзбекконцерт» бирлашмасида президент девонидан келган вакил иштирокида ўтказилган шошилинч йиғилишда ижтимоий тармоқда пайдо бўлган “Султонимиз омон бўлсин!” қўшиғи кескин ...
Блоглар
21 сентябр 2017
Бўлмади. Кўпчилик зиёлиларнинг кутгани бўлмади. Ўзини 26 йилдан буён мустақил деб биладиган, кўксига уриб бу ...
18 сентябр 2017
Мамлакатимизда ўзгаришлар бошлангандан сўнг матбуотда «нима қилсак мамлакатимиз юксалади» мазмунидаги кўплаб мақолалар чоп этилди, этилмоқда. ...
18 сентябр 2017
Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида 19-25 сентябрда ўтадиган олий сиёсий музокараларида маъруза ...