Асосий мавзулар
7 май 2018

7 май – Радио куни

7 май Радио куни сифатида нишонланишини ҳали совет даврлариданоқ билар эдим. Аммо 7 май оталар куни эканлигини Германияга ҳижрат қилгач билдим.

Раҳматли отам Ражаббой Бобожон бутун умрини радиога бағишлаган эди. Бугунги радио кунида отамни эслайман.

Отам (Аллоҳ раҳмат қилсин) Ражаббой Бобожон 40 йил мобайнида Ўзбекистон радиосининг Хоразмдаги махсус мухбири бўлиб ишлади.

Отамнинг иш майдони Хоразм вилоятининг бутун ҳудудлари эди. Зил-замбил «репортёр» магнитофони билан отам Питнакдан Дўсимбийгача, Моноқдан Овшаргача бўлган масофани пикап «Москвич»да кезиб репортажлар ҳозирлар эди.

Брежнев дастурхонига Хоразм қовунларини етказиб берадиган Матвафо ота ëки Никита Хрушчевнинг шахсий дўсти Искандар Дўсов отам ҳозирлайдиган репортажлар қаҳрамони эди.

Радиобошловчиси Қодир Махсумов «Хоразмдаги мухбиримиз Ражаббой Бобожонов биз билан жонли алоқада, ассалому алайкум, Ражаббой оға», дейиши билан отам баланд овозда «валайкум ассалом, Қодиржон», деб репортажни бошлар эди.

Жонли алоқа Урганч куранти тагидаги алоқа бўлимидан махсус УКВ канал орқали амалга оширилар эди.

Отам уйдаги улкан магнитофондаги ош ейдиган лаган катталигидаги ленталарни ацетон билан ëпиштириб монтаж қилар эди.

Ленталардаги респондентлар овози эса текстга туширилиши лозим эди.

Менга зўрға бўйим етадиган улкан магнитофон тугмаларини босиб ўчириш каби зерикарли вазифа тушар эди.

Отам лентадаги овозларни эшитиб, жумлама жумла машинкада чиқиллатар эди.

Монтаж бўлган якуний маҳсулот эса зудлик билан Урганч аэропортига етказилар эди.

Учувчилар лентани Тошкент аэропортидаги махсус қутига ташлашар эди. Радио ходимлари эса бу лентани олиб эфирга қўйишар эди.

rasm1143
Шуҳрат ва Ғайрат Бобожоновлар

Тошкентдан 1000 км узоқликдаги Хоразмдан ëзилган лавҳа икки соат ичида эфирга узатилар эди.

Мен бу касб билан шуғулланишни ҳеч қачон орзу қилмаган эдим.

Шоир, рассом, киночи бўлишни орзу қилардим. Рассом бўлиб эътироф қилиндим ҳам.

Аммо бундан 21 йил олдин 1994 йилнинг 12 апрели куни тележурналист бўлиб эфирга чиқдим.

Ўзбекистон тарихидаги илк мустақил телеканал TV ALC дастурини ўша куни Хоразм, Бухоро, Қорақалпоғистон ва Туркманистондаги миллонлаб одамлар кўрди.

Биз ТВ зона 4 тизими орқали Москва дастури бериладиган каналдан чиқиб, Москва дастурларини кутаëтган ўртоқларга «Жаноблар ва хонимлар», деб мурожаат қилдик.

Москванинг «Время» дастури ўрнига «Дигиржак» (Ғилдирак) деган махсус дастурни намойиш қилдик.

Ана шундан кейин рисқу насибам ота касби билан боғланди.

Мана, 16 йилдан ошибдики, радиожурналистика билан шуғулланаман. Ота касбида энди.

Шуҳрат Бобожон,
«Озодлик» радиоси журналисти

Тағин ўқинг
14 ноябр 2016
Бугунга келиб, барча номзодлар ичида ўз фейк аккаунтларига эга бўлган Хотамовнинг Твиттердаги фалловерлари сони 957 тага, твитлари сони эса ...
5 октябр 2018
26 августгача президент девони деб юритилган тузилма эндиликда президент администрацияси деб аталмоқда. Шу админстрация раҳбар ўринбосари, президент матбуот котиби ...
6 феврал 2018
Бобомурод Абдуллаевнинг онаси ўғли, уч ойдан ортиқ вақтдан буён Ўзбекистон МХХ ертўласида сақланаётган журналист қийноқларга тутилганига иқрор бўлгани ҳақида ...
25 феврал 2016
Агар Навоий тирик бўлганида бугунги ўзбек кинолари ҳақида нима дер эди. Ҳар ҳолда тасанно айтмаган бўлар эди. Масалан Ўзбекистонлик ...
Блоглар
4 декабр 2018
Ўзбекистонда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини синовдан ўтказиш мақсадида ташкил этилган кенг кўламли ўқув машғулотлари ...
3 декабр 2018
Мана бу расмларда кўриб турганингиз Суриянинг Идлиб ёхуд Ҳалаб шаҳарларидаги биноларнинг эмас, Ўзбекистон Республикаси Навойи ...
3 декабр 2018
“Ўз газингни ўзгага бериб, таппи ёққан ўзбегим”, дея совет даврини ёмонлаган халқимиз ўзининг замонавий тарихида ...