Асосий мавзулар
19 май 2017

19 май – таниқли ўзбек кинорежиссери Али Ҳамроев 80 ёшда

Али Ҳамроев филмлари, мавзу доирасининг кенглиги, динамикасидан ташқари, инсоний кечинмаларининг чуқур акси билан ҳам замондошлари кино асарларидан ажралиб туради.

rasm1419
Али Ҳамроев «Еттинчи ўқ» фильмини олиш жараёнида

Режиссернинг «Оппоқ лайлаклар», «Инсон қушлар ортидан боради», «Триптих», «Ёр-ёр!», «Қайдасан менинг Зулфиям», «Водиллик келин» асарлари бунга мисол.

Али Ҳамроев ижодида яна бир йўналиш – инқилобий тарихий ва уруш мотивлари акс этган «Фавқулодда комиссар», «Еттинчи ўқ», «Кобулдаги жазирама ёз» фильмларида очилган.

Ўзбек кино устасининг халқаро эътирофи

Али Ҳамроев филмлари нафақат ўзбек ва совет ҳудудида, балки Халқаро кинофестивалларда ҳам юксак совринларга сазовор бўлган.

rasm1418
Али Ҳамроев Паражанов билан

Унинг 1975 йил суратга олган «Инсон қушлар ортидан боради» филми Деҳли кинофестивалда яхши режиссёрлик иши сифатида иккинчи мукофотга ва «Кумуш товус» совринига сазовор бўлди.

1979 йил суратга олинган “Триптих” асари эса Сан-Ремо кинофестивалида энг яхши асар сифатида Гран-при совринини қозонди.

Али Ҳамроев ижодига италиялик буюк режиссер Микеланджело Антониони ҳам юксак баҳо берган ва Амир Темир ҳақидаги филм устида ишлаш учун Италияга таклиф қилган эди.

Ҳамраев ўз маблағи ҳисобидан Афғонистонда бўлиб, 1998 йили Шимолий альянс лидерларидан бири, ўзбек генерали, Абдурашид Дўстим ҳақида ҳужжатли фильм суратга олган.

Ижодкор оиланинг бобокалони

Отаси риштонлик тожиклардан, онаси эса украиналик бўлган Али Ҳамроев бугун уч фарзанднинг отаси ва невара чевараларнинг бобоси.

Али Ҳамроевнинг отаси Эргаш Ҳамроев ўзбек киноси сценарийчиси ва актери, онаси эса киностудия диспетчери бўлиб ишларди.

Отаси Эргаш Ҳамроев 1942 йили Вязьма остонасида ҳалок бўлган.

Катта қизи Лайли 50 ёшда. У кино институтини битказган, эндиликда киношунослик билан шуғулланади. Кичик қизи Асал – журналист. Ўғли Али Эргаш кинорежиссер.

Али Ҳамроев набираларидан бириниг Халқаро алоқалар институни битказиб АҚШ ширкатларидан бирида ишлаётганини ҳам ғурур билан эслайди.

Али Ҳамроевнинг «Еттинчи ўқ» филми (1972)

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 май 2017
Андижон вилоятидаги туман мактаблари ходимлари йўл бўйида жойлашган аҳоли хонадонларини тозалашга бириктирилган. Ўқитувчиларнинг маълумот беришича, бу юмушларнинг барчаси хокимият ...
6 январ 2016
Рассом Elsevar Ўзбекистоннинг йўловчи-мижозларга хирапашшадай ёпишувчи таксичиларини ҳажв қилади. Eltuz.com
4 апрел 2015
Ислом Каримовнинг жирканиш ҳиссини кўпроқ қўзитиш учун, Швецияда яшовчи журналист Қудрат Бобожонов, қўлига супурги олиб Стокҳолм кўчаларини супура бошлади. ...
4 январ 2017
Миродил Жалоловнинг маҳалласида яшайдиган журналистнинг айтишича, Жалолов 4 январ куни эрталаб суд залидан озод этилган ва кечқурун Тошкент вилоятидаги ...
Блоглар
16 декабр 2017
Бундан 31 йил олдин Совет раҳбарияти Олмаота ëшларининг исëнини шафқатсизларча бостирган эди. АҚШ конгреси кутубхонасига ...
14 декабр 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга ...
12 декабр 2017
«Ижтимоий фикр» барака топсин, яна раҳбарга ёқадиган, ақлини таниганларнинг истеҳзосига сабаб бўладиган навбатдаги сўрови натижасини ...