Асосий мавзулар
3 июн 2016

Каримов Ўзбекистонда коррупцияга қарши тўсиқ яратганми?

Тошкентда Коррупцияга қарши семинар бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган ЎзА агентлигининг билдиришича тадбирда, «Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланаётгани коррупция йўлига тўсиқ бўлаётгани» айтилган.

Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, божхона хизмати ходимлари, профессор-ўқитувчилар иштирокида ўтган тадбирда «Трансперенс Интернешнл» рейтингига кўра 168 мамлакат ичидан 153 ўринни эгаллагани ҳақида ҳеч нарса дейилмайди.

Шунингдек, «коррупцияга қарши тўсиқ бўлаётган қонунлар раҳнамоси» Каримовнинг қизлари қандай қилиб Европанинг етакчи давлатлари ширкатлари рахбарларидан пора олгани ҳам айтилмайди.

Аксинча, мамлакатда «коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратилган» дея иддао қиланади.

Айни тадбир ўтган ва мақола чоп этилган дамларда Ўзбекистон ҳукумати олий амалдорларининг, ҳусусан Каримов арзандаларининг Латвиядаги ҳаёти. Уларнинг бу ерда қимматбаҳо уйларни сотиб олишларига бағишланган, навбатдаги коррупцияга оид фильм пайдо бўлди.

Филмда Ўзбекистон президентининг набираси ҳам Латвияда туғилгани. Улар порага олинган миллионлаб долларларни Латвия банкларига яширишгани айтилади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 июл 2016
Ижтимоий тармоқдаги ўзбек сегментига хос иллатлардан бири, бирор мақолада миллат турмушидаги нуқсонлар танқид қилинаётган пайт, чет элларда бундан ёмонлигига ...
27 январ 2016
Eltuz.com сайти, шу кунларда шов шуви Ўзбекистондан ташқарига чиқиб, дунё арманларини хам хавотирига сабаб бўлаётган “Жиззахлик фермер Арамаис Авакян ...
20 октябр 2015
Гулнора Каримованинг номи куни кеча барчанинг оғзида эди. «Гулнора тўйлар қиляптимиш!», «Гулнора деган духи чикибдимиш!», Гулнорани заправкасида доим бензин ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...