Асосий мавзулар
10 июн 2017

10 июн – Ўшдаги қонли қирғиннинг 7 йиллиги

2010 йилнинг 9 дан 10 июнига ўтар кечаси Қирғизистон жанубида оммавий қотилликлар бошланди ва унинг қурбонлари асосан маҳаллий ўзбеклар бўлди.

Расмий маълумотларда, Ўш шаҳрида бошланган ва кейинчалик Қирғизистон жанубидаги бошқа ҳудудларга ёйилган этник низолар чоғида, 470 нафар шахснинг ўлгани 42 нафар киши бедарак кетгани айтилади.

Қирғизистон жанубида 2010 йилнинг  июнида содир бўлган воқеаларни ўрганиш бўйича Халқаро мустақил комиссия ҳисоботига кўра, «воқеалар кўплаб инсоний қурбонлар ва вайронгарчиликлар келтирди, аксарият қурбонлар маҳаллий ўзбеклар бўлди».

Ҳисоботда жумладан 470 нафар атрофида одам ҳалок бўлгани ва бу рақамнинг янада ўсиши мумкинлиги айтилади.

«1,900 одамга шифохоналарда турли тиббий ёрдамлар кўрсатилди. Минглаб одамлар жойларини тарк этишди. 111,000 одам Ўзбекистонга кўчди ва тағин 300,000 нафар одам мамлакат ичида бошқа ҳудудларга кўчирилди. Катта миқдорда мулкларга, нопропорционал iii маҳаллий ўзбекларга тегишли бўлган тарзда зарар етказилди.  Жами 2,800 шахсий мулкка зиён етказилди», дейилади Халқаро мустақил комиссия хисоботида.

Тоғлик қирғизлар босқини чоғида Ўш ва Жалолобод вилоятларида уйи ёндирилган кўп ўзбекларнинг айримлари бугунги кунда шаҳар чеккасида қурилган кўп қаватли уйларга кўчирилган, бироқ, воқеалар чоғида маҳаллий ўзбек қочқинлари Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга кўчишга мажбур бўлишган, бугунги кунга қадар кўпларининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Мамлакат жанубида яшаётган ўзбекларга қарши энг қонли хунрезликлар тепасида ўша пайтдаги давлат тўнтаришидан манфаатдор кучлар тургани ҳам мудом айтиб келинади.

2005 йили Акаев ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг, унинг ўрнини эгаллаган Курманбек Бакиев қисмати ҳам 5 йил ўтиб айни шундай якун топади. 2010 йил апрел инқилоби унинг режимини ағдаради. Бакиев мамлакатни ташлаб қочишга ва Беларусдан бошпана олишга мажбур бўлади.

Қирғизистоннинг бугунги президенти Алмазбек Атамбаев, ўтган ойда Россия сиёсатига шаъма қилиб, 2010 йилги Ўш қирғинини хорижий махсус хизматлар генераллари уюштиргани ҳақида баёнот берган эди.

Воқеалар қандай бошланди?
rasm1121

7 апрел – Бакиев ҳокимиятдан ағдарилди.

8 апрел – Бакиев Жалолобод вилоятидаги она қишлоғига кетди. Айни шу куни Бишкекда миллатлар аро нафратга асосланган биринчи шиорлар пайдо бўлди.

9 апрелдан то шу кунгача – Яҳудий, корейс ва бошқа миллат вакилларидан иборат ишбилармонларнинг мол-мулклари қайта тақсимлаш сиёсати нишони бўлиб қолмоқда. Бунга Россия ишбилармонларига тегишли экани иддао қилинаётган «Алфа телеком» ширкати атрофидаги жанжалларни мисол қилиш мумкин.

15 апрел – Жалолободда Бакиевчилар фаоллашди

20 апрел – Маевка қишлоғида тартибсизликлар рўй берди. Этник туркларга тегишли 7 уй ёқиб юборилди, беш одам ўлдирилди. Маевка воқеасида айбланиб судланган 5 кишидан 4 нафари шартли жазога ҳукм қилинди.

13-14 май – Жалолободда ҳокимиятни эгаллаш мақсадида бакиевчилар тартибсизликларни уюштирдилар. Бу тартибсизликлар раҳбари сифатида президент маслаҳатчиси Усен Сидиқов қамоққа олинди

15 май – Муваққат ҳукумат тарафдорлари, жумладан, жалолободлик ўзбеклар бакиевчиларга қарши курашга чиқдилар. Жалолобод ҳокимияти яна муваққат ҳукумат назоратига олинди. Бакиевнинг Жалолобод яқинидаги Тейит қишлоғидаги уйига ўт қўйилди. Қурмонбек Бакиев Қирғизистонни тарк этди.

Май ойининг кейинги кунларида Жалолободда қирғиз миллатчилари томонидан миллатлараро нафратга асосланган митинглар ўта бошлади. Бу митинглар ортидан 2010 йилнинг 10 июн куни Ўш қирғини бошланди.

Воқеалар юзасидан бугунга қадар уч мингдан зиёд жиноий иш очилган, 545 киши жиноий жавобгарликка тортилган. Улар 400 нафари ўзбек, 133 нафари қирғиз ва саккиз нафари бошқа миллат вакилларидир.

Халқаро кузатувчилар томонидан қирғиз маҳкамалари фақат ўзбекларни айблаш йўлида адолатсиз тергов олиб боргани, ҳукмлар чиқарганини айтиб келишади

Масалан, таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, маҳаллий ўзбек Азимжон Асқаров, ҳатто БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси ҳулоса ва тавсияларидан кейин ҳам ҳануз панжара ортида қолмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 сентябр 2017
Ўзбек сўмининг кескин девальвацияси – нақд пул танқислиги, банкомат ва пластик картадан пул ечиш муаммоларини таранглаштирди. 4 сентябр куни, ...
1 декабр 2016
«Миллий тикланиш» газетаси (30.11) шу номдаги партиядан Ўзбекистон президентлигига номзод этиб кўрсатилган Сарвар Отамуродовнинг сайловолди учрашувлари якунига бағишланган каттагина ...
22 май 2016
Тожикистон конституцияги ўзгартиришлар киритишни назарда тутган референдум президент Имомали Раҳмон ҳокимиятини амалда янада мустаҳкамлашга қаратилгани айтилади. Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ...
9 август 2017
Навбатдаги карикатурада 2015 йилнинг откябридаги воқеа акс этган. Ўшанда Элтуз нашри Бухорода илгари фоҳишалик қилгани боис жаримага тортилган аëлларни ...
Блоглар
23 октябр 2017
Совет Ўзбекистонини узоқ йиллар бошқарган Шароф Рашидов шахсига ҳар хил баҳо бериш мумкин. Кимдир уни ...
20 октябр 2017
«Айтдим-ку, юқорининг буйруғи билан сизларга шу айбларни қўйишга мажбурмиз, деб. «Ким ўша юқоринг? Каримовми?» Менинг ...
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...