Асосий мавзулар
27 июн 2017

27 июн – биринчи ўзбек газетаси чиққан кун

Туркистонда биринчи жадид матбуот органи “Тараққий” газетаси Тошкент шаҳрида Исмоил Обидов муҳаррирлигида, 1906 йил 27 июндан эътиборан чоп этила бошланган. Унинг таҳририяти Ўратепа кўчаси, 97 уйда жойлашган эди.

Газета баҳоси бир йиллиги 5 сўм, олти ойлиги 2 сўм 50 тийин, уч ойлиги 1 сўм 50 тийин бўлган, бир донаси 50 тийиндан сотилган. Газета тўрт саҳифада чоп этилиб, унда эълонлар ҳам босилган. Эълонлар газетанинг биринчи саҳифасида сатрига 40 тийиндан, охирги саҳифада сатрига 20 тийиндан босилган.

“Тараққий” газетасининг шиори: “Нажот: маслакда сабот, тўғриликда ижобат” деб номланган. Нашр “илмий, адабий, сиёсий, фаний, тижорий” газета бўлганлиги унинг ўзида таъкидлаб кўрсатилади.

Газета фаолияти жуда қисқа вақт давом этди, Шундан сўнг М. Абдурашидхонов муҳаррирлигида “Хуршид” газетасини чиқарила бошланди. 1907 йил 21 августда “Тужжор” газетаси чиққан.

27 июн, айни пайтда Ўзбекистонда матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида нишонланади

Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 май 2017
Шаҳрихон туманида юз берган оммавий заҳарланиш музқаймоқ бизнесига сезиларли таъсир кўрсатди. Андижон шаҳридаги ўнлаб музқаймоқ дўконларида савдо 30 % ...
15 январ 2017
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматини 1995 йилнинг 26 июнидан бери бошқарган Рустам Расулович Иноятов, мамлакатдаги юзага келган вазиятдан келиб чиққан ...
22 март 2016
Наврўз байрами муносабати билан қўшимча техника ва ҳарбийлар келтирилган Ўзбекистоннинг Қирғизистон чегарасида “сиëсий ҳарорат” туша бошлагани кузатилди. Томонлар Кербен-Ола ...
3 ноябр 2016
1991 йили Қарағандада оламдан ўтган рассом Роберт Граббе 1903 йилда Новороссийскдан Одессага қараб сузаëтган кема ичида туғилган эди. Фирибгару ...
Блоглар
21 сентябр 2017
Бўлмади. Кўпчилик зиёлиларнинг кутгани бўлмади. Ўзини 26 йилдан буён мустақил деб биладиган, кўксига уриб бу ...
18 сентябр 2017
Мамлакатимизда ўзгаришлар бошлангандан сўнг матбуотда «нима қилсак мамлакатимиз юксалади» мазмунидаги кўплаб мақолалар чоп этилди, этилмоқда. ...
18 сентябр 2017
Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида 19-25 сентябрда ўтадиган олий сиёсий музокараларида маъруза ...