ART-DURBIN
10 июл 2016

Ўзбек пахтакорининг мафтункор қиëфаси Москвада

Москвадаги ARTSTORY галереясида кўргазмага қўйилган асарлардан олтмишинчи йиллар Совет Ўзбекистонининг нафталин ифори таралади.

13533054_1059152200839971_583227174956656398_nИюл сўнггига қадар Москвада “Шарққа мафтунлик” номи билан ўтаëтган Туркистон санъати кўргазамаси бўлади.

ARTSTORY галереясининг бир нечта залларида Россиядан “Совет шарқига” келган ва ижодини Туркистон билан боғлаган рассомларнинг 1930 йилдан то 1960 йилгача чизган асарлари намойиш қилинмоқда.

Асосан ҳусусий коллекцияларга оид бўлган бу расмлар рутубатли Москва сокинларига Туркистон жазирасини ҳис қилдирмоқда.

Александр Волков, Михаил Курзин, Надежда Кашина, Виктор Уфимцев, Александр Николаев ва Николай Қорахан каби “Туркистон авангарди” асосчиларининг асарлари кўргазамага ташриф қоғози бўлди.

Шу билан бирга уруш фалокатидан омон қолиш учун Туркистонга эвакуация қилинган авангард мусаввирлар Александр Лабас ва Амшей Нюрнберг асарлари ҳам кўргазма тўридан ўрин олди.
Қаламтасвирни севадиганлар эса таниқли Совет графиги Владимир Фаворский томонидан 1940 йилларда яратилган нодир қораламаларни кўргазмадан топишди.

Туркистоннинг рус тасвирий санъати вакилларига таъсири профессионал мунаққидлар тарафидан жиддий тахлил қилиниб улар яратган асарлар қадри ошиб бормоқда.

Бу ўз навбатида санъатшуносликка «русский Восток» ва «туркестанский авангард» деган атамаларни олиб кирди.

Бу қабилдаги кўргазманинг Ўзбекистонда ўзбек томошабини учун ташкил қилинмагани таассуфдан бошқа нарсани уйғотмайди.

011-IMG_3376Ўзбек рассомларидан бирининг Eltuz.com мухбирига айтишича “Маҳаллий кураторларда дадил Арт лойиҳалар ижоби учун ташаббус ҳам элементар имкон ҳам йўқ”
Бадиий академия дея номланган “Рассомлар министрлиги” қуюшқонига қамалган ўзбек ижодкорлари ҳокимият иерархияси тарафидан фалаж аҳволга келтирилган.

Бу энди бошқа жиддий мавзу…

Акмал Ризаев,
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси, Тошкент
Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 июл 2016
Қамчиқ довонидаги туннел баҳона Оқсаройга йўналган пахта оқими янада кучайди. Бутун Ўзбекистон матбуоти бугун шу қурилишни амалга оширганларга эмас, ...
17 декабр 2020
Рассом Элсевар карикатураси
15 октябр 2018
Ижтимоий тармоқда Журналистика университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжаевнинг пахта тераётгани акс этган фотосуратлар пайдо бўлди. Биринчи расмда ...
22 феврал 2023
Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидан. Автомобил эгаси йўлларнинг аҳволидан ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...