Асосий мавзулар
29 август 2016

Партия етакчиси раҳнамосини нега унутди?

«XXI аср» газетасида (25.08.2016) ЎзЛиДеП партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг «истиқлол берган улкан имкониятлар, эришилган бемисл ютуқлар»га бағишланган «Яратувчанлик ва бунёдкорлик йўли» сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Мақола мустақилликнинг илк йилларида «бизга собиқ иттифоқдан жар ёқасига келиб қолган, иқтисоди батамом издан чиққан давлат, аҳолининг эртанги кунга ишончини сўндирган очлик, қашшоқлик каби ижтимоий муаммолар мерос бўлиб қолгани»дан ёзғириш билан бошланади.

Кейин эса яна ўша-ўша эски гапларга ўтилади. «Мустақиллик йилларида амалга оширилган изчил ислоҳотлар натижасида тарихан қисқа даврда мамлакатимиз иқтисодиёти 6 баробардан кўпга ўсиб, аҳолининг реал даромадлари жон бошига ҳисоблаганда қарийб 12 баробар ошгани», «кейинги ўн бир йил давомида ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши 8 фоиздан кам бўлмагани» каби қатор «ютуқлар» бирма-бир санаб чиқилади.

Эътиборли жиҳати шундаки, мақола анчагина катта бўлишига қарамай, унда фақат бир жойда, у ҳам бўлса, 1991 йилда қабул қилинган фармон муносабати билан юртбоши эслатилган, холос.

Ғайриодатий ҳолат эмасми бу? Одатда партиялар вакилларининг бундай мақолаларида президентнинг номи қайта-қайта тилга олинади, «халқимизнинг барча ютуқлари» унга боғланади.

ЎзЛиДеП етакчисининг мақоласида мадҳ, асосан, президент эмас, истиқлол шаънига айтилгани, улар бир-бирига қориштириб ташланмагани нимани англатаркин?!

ХДПга аҳоли қандай муаммолар юзасидан шикоят қилади?

rasm3003«Ўзбекистон овози» газетасида (27.08.2016) «Мурожаат эътиборсиз қолмайди» деган дабдабали сарлавҳа билан эълон қилинган мақола Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Хоразм вилоят, шаҳар, туман кенгашлари қошида ташкил этилган жамоатчилик қабулхоналари «электорат мурожаатларини ўрганиш ва уларга ечим топишда муҳим ўрин тутаётгани»ни таъкидлашдан бошланади.

Унда айтилишича, жорий йилнинг шу давригача жамоатчилик қабулхоналарига фуқаролардан 248 та мурожаат тушган бўлиб, уларнинг 80 фоизи ижобий ҳал қилинган. Банк пластик карточкалари орқали тўловни амалга оширишдаги муаммолар ечимига алоҳида эътибор қаратилган.

Айтиш керакки, пластик карточка муаммосини бутун бир ҳукумат ҳал эта олмаётган бир пайтда партия бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, унинг ечимига эришганига ишониш қийин. Ҳатто партиянинг бу борада парламент орқали ҳам бирор саъй-ҳаракат қилгани тўғрисида маълумот топа олмайсиз.

Мақолада жамоатчилик қабулхоналарига тушаётган мурожаатларнинг аксарияти моддий ёрдам, иш билан таъминлаш, коммунал соҳа, ички йўлларни таъмирлаш масалалари билан боғлиқлиги таъкидланади.

Аввало, бутун бир вилоятдан бор-йўғи 250 га яқин мурожаат тушганининг ўзиёқ аҳолининг партия жамоатчилик қабулхоналарига ишончи йўқлиги инъикоси аслида. Қолаверса, юқорида энг кўп тушгани айтилган мурожаатларда кўтариладиган масалаларни ҳал қилиб беришга ХДПнинг кучи етармикин?

Қизилтепа юз фоиз газлаштирилганми?

rasm3002«Қишлоқ ҳаёти» газетаси (27.08.2016) Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани юз фоиз газлаштирилганини эълон қилди.

Газетанинг ёзишича, туманни газлаштириш ўтган асрнинг 50-йиллари охирларидан бошланиб, ўшанда туман маркази ва Бўстон қўрғони табиий газ билан таъминланган. Бошқа ҳудудларини газлаштириш лойиҳалари эса мустақилликкача фақат қоғозда қолиб кетган.

«Бугун Қизилтепа вилоятнинг юз фоиз газлаштирилган туманларидан бири. Унинг энг чекка ҳудуди – Ўртачўл массивига ҳам мустақиллик туфайли табиий газ етиб бориб, уй бекаларининг оғири енгиллашди», дейилади газетада.

Шу муносабат билан ўртачўллик фермерлардан бири тилидан «айниқса, биз, аёллар, оналарга муҳтарам юртбошимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор ва рағбатдан бошимиз осмонда…. Барча соҳаларда оталарча ғамхўрлик, оқилона сиёсат туфайли тинчлик ва барқарорликнинг самарасини ҳар қадамда сезиб, ҳис этиб турибмиз», дейилади.

Нашр эндиликда тумандаги 24 минг 725 хонадон газдан фойдаланиб, 17,5 мингдан ортиқ оилага газ қувурлар орқали, 7 мингдан ошиғига эса суюлтирилган ҳолда етказиб берилаётганини билдирган.

Ўзбекистоннинг Тошкентдан ташқари барча вилоятлари, туман ва шаҳарлари, айниқса, қиш мавсумида газсиз ўтирганини маҳаллий журналистлар «кўрмаётган» бўлса-да, халқ билиб-кўриб турибди.

Шунинг учун Қизилтепада газ муаммоси юз фоиз ҳал этилганига ишониш қийин.

Қизилтепаликлар, ҳақиқатан ҳам газ билан таъминланиш борасидаги муаммоларингиз тўлиқ ҳал этилганми ёки газета муштарийларни яна алдаяптими?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 март 2016
“Диёнат” газетаси Учқўрғон туманилик ҳамқишлоқларини Қозоғистонга олиб бориб, 500 минг тангага сотиб юборган шахс беш йил муддатга қамоқ жазосига ...
28 июн 2016
Ўзбекистондаги матбуот ва расмий статистика ҳар йили Ўзбекистонда никох ҳолатлари кўпаяётгани ва ажралишлар сони камайиб бораётгани ҳақида ёзади. Балки ...
4 май 2016
Eltuz.com маҳаллий қўшиқчи ва санъаткорларни турли чегаралардан чиқмасликка даъват қилиб келаётган ўзбек мулозимлари ҳажв этилган рассом Тузнинг янги карикатурасини ...
14 апрел 2017
«Титаник»да бўлган 2358 кишидан 868 нафари қутқарилади. Улардан 202 нафари биринчи тоифали каюта йўловчилари бўлса, 114 нафари иккинчи ва ...
Блоглар
23 октябр 2017
Совет Ўзбекистонини узоқ йиллар бошқарган Шароф Рашидов шахсига ҳар хил баҳо бериш мумкин. Кимдир уни ...
20 октябр 2017
«Айтдим-ку, юқорининг буйруғи билан сизларга шу айбларни қўйишга мажбурмиз, деб. «Ким ўша юқоринг? Каримовми?» Менинг ...
16 октябр 2017
Ҳар дам олиш кунлари Тошкентдаги турли вазирликлар, давлат қўмиталари, сон-саноқсиз бюджет ташкилотлар олди эрта тонгдан ...