Асосий мавзулар
20 октябр 2016

«Адолат ҳимоячиси»га миннатдорлик хатлари кўпаймоқда

Олдин ҳам ёзгандик, Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилаётганлар ўз муаммоларига тез ечим топаётганидан миннатдор бўлаётгани ҳақида сўнгги вақтларда кўп гапириляпти.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда тўлиб-тошиб ёзяпти. Ана шундай миннатдорлик мактублари ҳақида ЎзА тайёрлаган материал «Ўзбекистон овози» газетасида (18.10) ҳам эълон қилинди.

«Биринчи президентимиз бошлаган буюк ислоҳотлар ғайрат ва шижоат билан изчил давом эттирилмоқда» деган дабдабали сарлавҳа остида босилган мақола бошдан охир бош вазирнинг «адолати»га ҳамду саноларга тўла.

«Ўзбекистон бош вазирининг витруал қабулхонасига муаммолари тезда ҳал қилинаётгани учун юртдошларимиз миннатдорлик хатлари жўнатмоқда», деб бошланади мақола.

«Қишлоқда яшаётган биздек оддий фуқароларнинг дардига қулоқ тутиб, масалаларимизни ҳал этиб бераётганингиз мисолида сизнинг биринчи президентимиз ғояларига нақадар содиқ эканингизга амин бўлдик», дейди қишлоғидаги мобиль алоқа сифатидан шикоят қилган бир фуқаро бош вазирга миннатдорлик мактубида.

Бундан ташқари, мақолада аризачилар бу масалалар «бош вазир даражасида кўрилаётганини чуқур англаб етиш»га чақирилади ва айрим мурожаатларда нотўғри маълумотлар ҳам учраётгани айтиб ўтилади.

Мақолада ана шундай аризачиларнинг бош вазирга узрхонлик тилаб йўллаган мактубларидан мисоллар ҳам келтирилган.

Масалан, бир фуқаро ўзи Тошкентда яшаши туфайли қишлоғида газ таъминоти ёмонлиги тўғрисида нотўғри маълумотга асосланиб бош вазирга ноўрин мурожаат қилганидан узр сўраган.

Мақоланинг эътиборни тортадиган жиҳати унинг Халқ демократик партияси нашри бўлмиш газетада эълон қилинганидир.

Биласиз, бош вазир ЎзЛиДеПдан президентликка номзод этиб кўрсатилган. «Ўзбекистон овози» эса ХДПнинг ўз номзоди қолиб, бошқа партия вакили кўкларга кўтарилган мақолани чоп этиши сал ғалатироқ туюлмаяптими?!

Қолаверса, бу газета ХДПдан президентликка номзоднинг «оламшумул ишлари» тўғрисида ҳали бир оғиз ҳам гапиргани йўқ. Ҳатто ундаги партия қурултойига бағишланган мақолаларда ҳам номзоднинг исми баъзи жойларда эслатиб ўтилган, холос.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 апрел 2020
Рассом Туз
21 январ 2023
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Совуқларда дирдираëтган тошкентликлар, сиз билан ҳамдардман. МС: ...
4 август 2023
МС: Ина дамни олиб, енгни чизғаб яна иша тушди. Пулинг бўса қанорда, дам оласан канарда. РТ: Қаерда дам олиш эмас, ...
13 май 2019
Боя сайтда фирибгарлик айби билан қўлга олинган мансабдор ҳақида бир мақола пайдо бўлди. Кейин кириб қарасам, мақола ўчиртирилган. Ва ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...