Асосий мавзулар
27 октябр 2016

Рақамсиз бюджетлар муҳокамаси

«Миллий тикланиш» газетаси (26.10) шу номдаги партиянинг парламентдаги фракцияси йиғилишида 2017 йилга мўлжалланган бюджетнома – давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари лойиҳалари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари кўриб чиқилганини билдирди.

Эътиборлиси шундаки, бу ҳақдаги каттагина ҳажмли мақоладан бюджетга оид бирорта суммани топа олмайсиз. Унда фақат қуруқ фоизлар келтирилган.

«Кейинги йил учун … ЯИМнинг 7,8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 6,9, қишлоқ хўжалиги 6,2, капитал қўйилмалар ҳажми 9,6 фоизга ўсиши асос қилиб олинган», дейилади мақолада.

Шунингдек, давлат бюджети лойиҳасида ижтимоий харажатларни молиялаштиришга қарийб 60 фоиз маблағ ажратилиши кўзда тутилаётгани унинг ижтимоий йўналтирилганидан далолат экани таъкидланади.

Энг муҳими, бу фоизларнинг ҳеч биридан бюджет лойиҳасида айнан қайси соҳага қанча миқдордаги маблағ ажратилиши назарда тутилганини билиш имконсиз.

Аслида давлат бюджетининг суммалари кўп йиллардан бери халқдан сир тутиб келинади. Миллий хавфсизлик, мудофаа, ички ишлар соҳаларига ажратиладиган маблағ миқдори эса етти парда ортида махфий сақланаётганини айтмаса ҳам бўлади.

Кўриниб турибдики, бечора депутатлар ўзлари билмаган нарсаларни муҳокама қилиш билан овора. Нима қилсин, ахир улар ҳам ўзларини ишлаётгандек кўрсатиши керак-да!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 апрел 2017
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари Ички ишлар бўлимлари бошлиқлари бирданига алмаштирилди. Куни кеча Тошкент ...
12 декабр 2015
Янги рахбар: «Тралли валлини йиғиштириб ҳаммангиз ИШИДга қарши қўшиқ айтасизлар!» Рассом: Туз Eltuz.com
22 апрел 2017
Бугун – Ер куни. Айни кунда Тошкент расмийлари экологик ҳаракат фаоллари чиқишлари, уларнинг чинорларни кесилишига қарши тўплаган петиция имзоларини ...
23 декабр 2016
Чилонзор тумани “Тинчлик” масжидининг имом хатиби Шермурод Тоғай (Алишер домла) ўзининг Муниса Ризаева ҳақидаги чиқиши юзасидан ёзилган танқидий муносабатга ...
Блоглар
19 июн 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Тошкентда дин арбоблари, жамоат ва давлат идоралари вакиллари билан ўтказилган ...
9 май 2017
Болалигимизда Дўстжон дадамнинг Улуғ Ватан уруши иштирокчиси эканлигидан фахрланардик. Ҳар 9 май байрами арафасида дадамни ...
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва ...