Асосий мавзулар
31 октябр 2016

Барча партиялар электорати «манфаати»даги фармон

Ўзбекистоннинг муваққат президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармон ОАВда навбатдаги ура-ура тўлқинини бошлаб берганини аввал ҳам ёзгандик.

Партияларга тегишли газеталар ундан ўз мақсадларида фойдаланишга ҳаракат қиляпти. Хусусан, ЎзЛиДеП нашри бўлган «XXI аср» газетаси (27.10) бу фармон партия «электорати ҳимоясини мустаҳкамлаши» ҳақида бонг урди.

Бундан аввалроқ бошқа партияларнинг нашрлари ҳам бу фармонни кўкларга кўтариб мақтаган, у «бугунги кун талабидан келиб чиқиб қабул қилингани», энди тадбиркорлик «янада во-о-о» бўлишини башорат қилган, бу эса уларнинг электорати манфаатларига хизмат қилиши айтилганди.

Илгариги давлат раҳбари томонидан қабул қилинган шу каби фармонлар тадбиркорларнинг оғирини сезиларли даража енгиллаштирмагани, буниси ҳам аро йўлда қолиб кетиши мумкинлиги бугун партияларни қизиқтираётгани йўқ.

Асосийси, бу ҳужжат қабул қилинганини қизиғида мақтаб қолиш керак. Кейин нима бўлса бўлар, у ёғига худо пошшо…

Нима ҳам дердик, ЎзЛиДеП вакили бўлган муваққат ва афтидан бўлажак президент ҳамма партияларнинг электоратини ўйлайдиган раҳбар кўринади. Шунинг учун барча партиялар эртага янги президент кўрсатадиган «оқилона танланган, фаровон ҳаёт» йўлини мақташга ўтиб кетса, ҳеч ҳайрон бўлмаслик керак.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 январ 2019
Ўзбек матбуоти Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳокими Шерали Саломов йиғилишда фермер Ориф Дурматовни калтаклагани ва шу йилнинг 9 январида ...
29 сентябр 2016
Ёш келин куёвларга ўз тилакларини билдираркан, машҳур рус примадоннаси, «Пригласите Даму танцевать!» қўшиғини куйлайди. Қўшиқ асносидаги «таклиф»ни чинга йўйган, ...
15 май 2018
Тошкентлик туркшунос олим Андрей Кубатинга ўтган йилнинг декабрида Ҳарбий суд томонидан берилган 11 йиллик муддат, яқинда беш йилга туширилди. ...
14 март 2024
Рассом Туз
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...