Асосий мавзулар
2 ноябр 2016

2 ноябр – Ўзбекистонда МХХ ташкил топган кун

1991 йилнинг 2 ноябрида Вазирлар Маҳкамасининг 278-сон қарори билан Ўзбекистон ССР иттифоқ-республика Давлат хавфсизлиги қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматига айлантирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси Ислом Каримов имзолаган Қарорда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 25 августдаги ва 26 сентябрдаги фармонлари асосида ташкил этилгани айтилади.

Қизиғи шундаки, мазкур қудратли идорани бир қўлга топширилишини англатувчи низом ҳақидаги президент фармони ҳам, низомни тасдиқловчи Бош вазир қарори ҳам битта одам – Ислом Каримов томонидан имзоланган.

Яккаҳокимликка асос солинган кун

Ўша куни тасдиқланган МХХ Низомида Ўзбекистоннинг бу энг қудратли назорат идораси «Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсуниши» таъкидланган.

Шунингдек, ўша йили тақдирнинг тақозоси билан президент Ислом Каримов бир вақтнинг ўзида Бош вазир ҳам эди. Бир вақтнинг ўзида иккита алоҳида ҳокимият органи устидан ҳукмронлик тизгинини қўлга киритган Каримов арқонни узунроқ ташлаш ва чуқурроқ илдиз отишни кўзлаган эди.

Асосий вазифаси мамлакат ичкарисида ва ташқарисида «разведка ва контрразведка фаолияти билан шуғулланиш ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳисобланган» махфий идоранинг битта шахсга бўйсундирилиши Ўзбекистонда ҳокимиятнинг кейинги 25 йил давомида Каримов томонидан узурпация қилинишига асос бўлган эди.

Бугунги кун параллелидан келиб чиқиб бир вақтнинг ўзида ҳам Бош вазир ва айни пайтда конституцияга зид бўлароқ муваққат президентлик лавозимини қўлга киритган Шавкат Мирзиёев ҳаракатларида айни тарих такрорланаётганини кузатиш мумкин.

Шуҳрат Нусратов: «Эртага бизни қамашади, эртага сизни қамашади»

1991 йили Ўзбекистон Олий Кенгашининг тарихий еттинчи сессиясида мазкур Низомнинг айни бандини ва бу ҳақдаги президент фармонини кескин танқид қилган собиқ депутат Шуҳрат Нусратов ушбу қарор энг ёмон оқибатларга олиб келишини башорат қилган эди.

“Разведка ва контрразведка органлари барча техник воситалари билан биргаликда битта одам, яъни Каримовнинг қўлига бериб қўйилмоқда. Бу мумкин бўлмаган бир нарса. Бунга сира йўл қўйиб бўлмайди. Агар бунга йўл қўйсак, бизни 37- 40 йиллардагидек қатағонлар кутади. Оқибатларни ҳатто тахмин ҳам қила олмаймиз. Ўртоқлар бизни кутаëтган даҳшат кўламини тахмин ҳам қила олмаяпсизлар, айниқса, бизнинг президентнинг жиловсиз характерини ҳисобга олсак. Эртага бизни қамашади. Эртага сизни қамашади”, деган эди 1991 йили Ўзбекистон парламенти минбаридан туриб Нусратов.

Ўша сессиядаги нутқидан кўп ўтмай Шуҳрат Нусратов Куйбишев туман (ҳозирги Мирзо Улуғбек тумани) партия қўмитасининг биринчи котиби лавозимидан олинди, парламентдан четлатилди ва кейинчалик иқтисодий айбловлар билан қамоққа олинди.

Етти йилга қамалган 69 ёшли собиқ депутат Шуҳрат Нусратов шу йилнинг апрел ойида озодликка чиқарилди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
10 январ 2018
14 январь куни деновликлар ўтган йили Гиннесга кирган мега палов рекордини янгилашмоқчи. Рассом Туз эса рекорд концептини янада улканроқ ...
1 июн 2017
30 май куни ижтимоий тармоқда президент Мирзиёевнинг банкирларни кескин танқид қилгани аудиоси пайдо бўлди. Видеоселектрдан ёзиб олинган аудиода президент ...
13 ноябр 2017
Қозоғистоннинг Сайрам туманида яшовчи 34 ёшли Хайрулла Норметов «ўрис динига кириб кетгани учун» хотинининг қорнига пичоқ тиққанини иддао қилиб, ...
19 январ 2016
Чойхона оши Майхона оши Тўйхона оши Наҳор оши Таъзия оши Пайшанбаю якшанба оши Шундай ўтар рўзу рўзгорим Нарироқда ҳўв ...
Блоглар
23 январ 2018
Ўзбекистон олтинини хорижга ташмалаш Ислом Каримов ва унинг атрофидагилар томонидан ҳали мустақилликнинг илк йилларидан бошланган ...
22 январ 2018
Қозоғистонда 52 нафар юртдошимизнинг автобусда тириклайин ёниб кетиши муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатларидан ҳукуматимиз номига ...
22 январ 2018
Расмда кўраëтганингиз «Сетра» автобуси олдида селфига тушган Мақсад Ўзбекистоннинг 52 ватандошини сўнгги манзилга элтган автобуснинг ...