Асосий мавзулар
17 ноябр 2016

«Журналистнинг таянч нуқтаси»ни ҳукумат марҳаматидан излаш керакми?

«Ҳуррият» газетасида (16.11) «Талаба-журналистга мактублар» рукнида чоп этилган мақолада муаллиф бўлажак ҳамкасбларига «Журналистнинг таянч нуқтаси»ни топиб беришга уринади.

У дастлаб мустақиллик йилларидаги ўзбек журналистикасига мурожаат этади. Ўша пайтда «бир нашр журналистика ҳукуматга оппозицияда бўлиши керак, дея ўз фаолиятини шу ғояга мослаган»и, биров халқаро журналистика принципларига таянишини билдирса, «ўзини чин демократ-журналист ҳисоблайдиган бошқа бир ҳамкасби «Халқ манфаати – менинг журналистик позициямни белгилайди», деб айтганини эслайди.

«Уларнинг ҳар бири ўзича ҳақ», дея хулоса қилади муаллиф. Сўнг у дунё журналистикаси ҳақида мулоҳаза билдиришга ўтиб, АҚШ журналистлари ўзларини юртнинг «содиқ итлари» деб ҳисоблашини таъкидлайди.

«Американинг миллий манфаати деган ғоя улардаги барча қадриятларнинг асосида турадигандек, назаримда», дейди муаллиф ва нима учун Ўзбекистоннинг ўз миллий манфаатлари бўлмаслиги керак, деган саволни ўртага ташлайди.

Гапни чўзиб ўтирмай, дарҳол айта қоламиз: мақолада «Миллий манфаат ҳукумат манфаати билан айни бир хилми?», «Нега бугунги ўзбек журналистикаси фақат ура-ураю мадҳиябозликдан нарига ўта олмаяпти?» каби саволларга жавоб йўқ.

Бу саволларга жавоб бериш ўрнига муаллиф «Миллий истиқлол ғояси» фани атрофида бироз айланади ва марҳум президент Ислом Каримовнинг журналистларга байрам табригидаги панд-насиҳат сўзларни келтиради.

Халқаро майдонда И.Каримов ҳар доим «матбуот душмани» сифатида кўрилгани, Ўзбекистон эса матбуоти энг жиловланган мамлакатлардан бири ўлароқ тилга олиб келиниши ҳам уни мана шу шахснинг фақат қоғозда қолиб кетган сўзларига мурожаат этишдан қайтара олмаган.

Мақоладаги фикрлар муаллиф бўлажак ҳамкасбларига ҳақиқий журналистика қандай бўлишини ўргатишни эмас, балки уларга «журналистиканинг таянч нуқтасини ҳукуматнинг марҳаматидан излаш керак», деган ғояни сингдиришни мақсад қилгандек таассурот қолдиради.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 март 2021
Андижон шаҳрида яшовчи Б.Б. қизида ОИВ (одам иммун танқислиги вируси) аниқлангани бўйича “Элтуз”га мурожаат қилди.  Унга кўра, ҳозир 17 ...
13 апрел 2022
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида фаолият юритаётган “Bahodir Log‘on Tekstil” қўшма корхонаси “Posco International” МЧЖни рейдерлик ҳаракатларида ...
2 июн 2017
1 июндан мамлакат ички бозорида GM Uzbekistan автомобиллари миллий валюта – сўмга сотиладиган бўлди. Бу ҳақда ширкат рахбарияти 31 ...
29 июн 2021
Ўз жонига қасд қилганликда гумонланаётган 26 ёшли Мафтуна Азимова 30 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани шифохонасида вафот этди. ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...