Асосий мавзулар
23 ноябр 2016

Прокуратура пахта теримида давлатнинг ўзи мажбурий меҳнат ташкилотчиси эканини тасдиқлади

Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаеванинг аризасига Чиноз Туман прокурори Д. Маҳмудов томонидан берилган жавобда таълим ва тиббиёт ходимлари пахта даласига айнан Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра жалб этилгани айтилади.

2016 йилги пахта теримида медиклар ва педагогларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланилгани юзасидан фактларни йиғган Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари Альяси етакчиси Елена Урлаева бу юзадан тегишли идораларга мурожаат қилган, бироқ фақат икки туман прокуруроридан аризасига жавоб хати олган.

dscn1559Чиноз тумани прокурорининг жавоби

«Туман ҳокимлигидаги мансабдор шахслар томонидан медиклар ва педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилиниши юзасидан» Елена Урлаеванинг аризасини ўрганган Чиноз туман прокурори вазифасини ўтовчи Д.Р. Маҳмудов ҳуқуқ ҳимоячисида жавоб хати йўллаган.

Бунда у, педагоглар ва медиклар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта ҳосилини ташаббускорлик билан нобуд қилмасдан териб олиш ҳақидаги» 20.07.2016 йил қарорига кўра пахта теримига жалб қилинишганини билдирган.


Бўка туман прокурори жавоби

dscn1558Ҳуқуқ ҳимоячисининг айни мазмундаги аризасига жавоб берган Бўка туман Прокурори Катта адлия маслаҳатчиси О.Х. Набиев эса, мажбурий терим сабабларини аниқлашни ҳам ўзига эп кўрмаган.

«Сизнинг умумтаълим мактаблари педагогларини пахта теримизга мажбурий жалб қилиш, ёки улардан пул маблағлари олиш, шунингдек, қатор мактаб директорларининг ноқонуний ишдан бўшатилгани ва Халқ таълими бўлими мудири вазифасини ўтовчи М. Азимовнинг порахўрлиги ҳақидаги аризангиздаги даъволар ўз тасдиғири топмади», дейилади навбатдаги мактубда“.

Вазирлар маҳкамасига ким чора кўради?

Елена Урлаева Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарорини Бош Вазир Шавкат Мирзиёевнинг ўзи имзолаган бўлиши ва оммавий мажбурий меҳнатни ишдан бўш вақтлардаги ихтиёрий, кўнгилли меҳнат тарзида кўрсатиш мақсадида, жамоатчиликдан, Жаҳон банкидан, ХМТ ва сир сақланаётган бўлиши мумкинлигини айтади.

Айни пайтда Ҳуқуқ ҳимоячиси ўз аризасига Чиноз прокурори ҳаққоний жавоб бергани ва шу ўринда пахта теримига оид давлат сирини ҳам фош қилганини эътироф этади.

Елена Урлаева шунингдек унинг ташкилоти Вазирлар Маҳкамасининг ноқонуний қарори юзасидан чора кўриш юзасидан Бош прокурорга мурожаат қилишини билдирган.

Пахта теримига бўлган Ўзбекистон тактикаси халқаро миқёсда қандай ўзгарди

Яқин кунларгача Ўзбекистон ҳукумати давлат идоралари хизматчиларининг ҳар йили пахтага жалб қилинишини қатъий инкор қилиб келишган. 2012 йили болаларни пахта теримига жалб қилмаслик ҳақида сиёсий қарорга келинди, бироқ бу турли муассаса ходимларини мажбурий сафарбар қилиш орқали амалга оширилди.

Ўзбек мулозимлари, оммавий сафарбарликнинг асосий ташкилотчиси давлат эканини инкор этиб келишади. Расмий версияга кўра, пахтани хусусий ишлаб чиқарувчилар бўлган фермерлар ишлаб чиқаради ва уларнинг ўзлари теримчиларни далага жалб этишади.

Энди эса, ҳукумат минглаб ўқитувчилар, талабалар, банк ходимлари, акушерлар ва бошқа касб эгалари пахта теримига кўнгилли тарзда, қўшимча пул топиш учун боришаётганини уқдиришмоқда. Бу йил ҳукумат терилган бир кг пахта учун 260-270 сўмдан ҳақ тўлаган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 май 2023
Мактабнинг ташкилотчилари тўғрисида маълумот: Мулла Бекжон Рахмон ўғли 1887-йилда Хивада маърифатли оилада таваллуд топди. Унинг отаси Раҳмонберган маҳрам Хива ...
12 январ 2017
Президент Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромовга уч ой ичида чет элга ишга кетган 50 та ўзбекистонлик медикни қайтаришни буюрди. ...
3 декабр 2021
Уйларим исирмикин ўтин ёриб, Гўнг-тезак ёқсамми ё таппи қориб. Арзи-ҳол айтсам деди ҳоким бориб, Бор, ўчоғинг ёқ, мани ваъдам ...
24 апрел 2019
Адлия вазирлигининг ўз телеграм канали орқали йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш ёхуд ўтказиш тартибини бузиш жавобгарликка тортилишга ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...