ART-DURBIN
6 декабр 2016

Урганчдаги «хомо-советикус»лар

Фотосуратчи Карл де Кейзер (Carl De Keyzer) 1989 йил аввалига Тошкентга кейин эса Тошкентдан 1000 километр узоқ бўлган Урганчга қўлида фотокамера билан саëҳат қилди.

«Magnum» фотоагентлиги аъзоси Карл де Кейзер Урганч марказидаги чет элликлар учун мўлжалланган икки қаватли “Хоразм” меҳмонхонасига жойлаштирилди.

keyzer1
Фото: Карл де Кейзер. 1989 й. Урганч

 

Ўша йиллари “Хоразм” мехмонхонасида ишлаган Рейимбой исмли мулозимнинг эслашича, бу меҳмонхонага жойлашган сайëхлар Эшчонбой деган КГБ зобити бошчилигидаги айғоқчиларнинг 24 соат назоратида тутилган.

Аммо тарихга “Горбачев ҳуррияти” дея кирган даврнинг сўнгги йилларидан бўлган 1989 йили империя чўка бошлаган ва бу империя қўриқчилари бўлган жосуслар ҳушëрлиги сусайган бир вақт эди.

%d1%83%d1%80%d0%b3%d0%b5%d0%bd%d1%875-1989
Фото: Карл де Кейзер. 1989 й. Урганч. Биринчи май намойиши

Белгиялик фотосувратчи 30 апрель куни меҳмонхонадан юз метрча пиëда юриб Огаҳий номли театрнинг орқа ховлисида узун бўйли рассомнинг биринчи май парадида кўтариладиган политбюро аъзолари портретларига сўнгги жилони бераëтганига кўзи тушади.

Бу таниқли рассом, Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган санъат арбоби Отахон Оллоберганов эди. Биринчи майда кўтариб чиқиладиган бу расмлар рассом учун қўшимча даромад манбаи эди.

%d1%83%d1%80%d0%b3%d0%b5%d0%bd%d1%87-%d0%bf%d0%be%d0%b4%d0%b3%d0%be%d1%82%d0%be%d0%b2%d0%ba%d0%b0-%d0%ba-%d0%bf%d0%b5%d1%80%d0%b2%d0%be%d0%bc%d0%b0%d0%b9%d1%81%d0%ba%d0%be%d0%b9-%d0%b4%d0%b5%d0%bc
Фото: Карл де Кейзер. 1989 й. Урганч. Биринчи май намойишига тайёргарлик

Бу расмлардан бирида пешонасидаги доғи ретуш қилинган СССР гўркови Михаил Горбачевни таниш мумкин.

%d1%83%d1%80%d0%b3%d0%b5%d0%bd%d1%871-1989-1
Фото: Карл де Кейзер. 1989 й. Урганч. Биринчи май намойиши

Фотосуратчи Карл де Кейзер 1989 йилнинг биринчи майида Урганч шаҳридаги коммунистик парадни бир-бир тасвирга олар экан, унинг орқасидан пойлаган КГБ айғоқчилари, нега бу суратчининг Хивадаги обидаларни эмас, балки ҳар бир совет шаҳрида учратиш мумкин бўлган зерикарли парад карвонини суратга олаëтганини тушунишмасди дея эслайди Рейимбой.

%d1%83%d1%80%d0%b3%d0%b5%d0%bd%d1%87-1989
Фото: Карл де Кейзер. 1989 й. Урганч. Биринчи май намойиши

«Эсимда Белгиядан бир индивидуал турист келиб китоб дўкондан совет откриткалари сотиб олувди. Оддий откриткалар. КГБда ишлайдиган Эшчонбой «бу турист сотиб олган откритка намуналарини олиб келинг» деб мени дўконга юборувди. Эшчонбойнинг қўлида зенит–снайпер деган фотоаппарат бор эди. Меҳмонхонанинг ўнг тарафидаги блогида КГБ учун ажратилган хона бор эди. Ўша хона балконидан туриб назоратдаги туристларни суратга олиб ўтирар эди», дея эслайди “Совинтурист” ширкатининг собиқ мулозими Рейимбой.

keyzer4-tashkent
Фото: Карл де Кейзер. 1989 й. Тошкент

Суҳбатдошга кўра, меҳмонхонадаги қоровулдан тортиб официанткаларгача КГБ айғоқчилари бўлган:

«Ҳаммасининг лақаби бор эди. Улар донос ëзганида ўша лақабини ëзишар эди. Менинг лақабим “сарапоëн” эди. Бу мен туғилган қишлоқнинг номи. Эшчонбойдан бошқа ўрис кгбчилар ҳам бор эди. Юра деган йигит бор эди, асли Курскдан. “Меҳрибон” ательесининг ëнидаги домда турарди. Ира деган педиатр хотини бор эди, дея эслайди Рейимбой 1989 йил Урганчни қамраган КГБ зобитлари ҳақида гапирар экан.

%d1%83%d1%80%d0%b3%d0%b5%d0%bd%d1%87-%d1%84%d0%be%d1%82%d0%be%d1%81%d0%b0%d0%bb%d0%be%d0%bd-1989-1
Фото: Карл де Кейзер. 1989 й. Урганч. Фотосалон

Шу маънода Урганч совет кишилари яъни ҳомосоветикуслар яшайдиган оддий совет провинцияси эди.

Фотосуратчи Карл де Кейзер учун Хива минораларидан кўра, мафкура манқуртларига айланган башаралар мафтункор эди.

keyzer3-tashkent
Фото: Карл де Кейзер. 1989 й. Тошкент

Урганчда ўтган Биринчи май намойиши ҳақида эсларкан, Кейзер СССРнинг Москва, Тошкент каби шаҳарларидан анча йироқ бўлгасида ҳам бу байрам санамлари – Ленин, Маркс ҳайкалларига сиғиниш объектлари каби қаралишини эслайди:

«Бироқ парад маросими якунлангач, одамлар тезгина бу суратларни бир четга қўйиб ароқ ва шашлик тановулига киришишади».

Ўша пайтда 30 ëшида бўлган суратчи СССРнинг Москва, Ленинград каби шаҳарлари ва Сибирь, Украина, Молдавия, Литва, Арманистон, Грузия, Озарбайжон ва Ўзбекистанга саëҳатлари асосида “HOMO SOVIETICUS” фотоальбомини чоп қилди.

keyzer3-urganch
Фото: Карл де Кейзер. 1989 й. Урганч. Биринчи май намойиши

Альбом қайта қуриш даври дея тарихга кирган 1986-1989 йилларни қамрайди. Белгиялик суратчи собиқ советлар мамлакатининг турли шаҳарларида олинган 66 та расми ичидан китоб муқоваси учун айнан Урганчда олинган суратни танлади.

keyzer5-urganch
Фото: Карл де Кейзер. 1989 й. Урганч. Биринчи май намойишига тайёргарлик

Балки у бутун совет ҳудудини кезиб Урганчдан ҳам советроқ бўлган шаҳарни топа олмагандир.

Орадан 30 йилга яқин вақт ўтиб Литва, Грузия каби мамлакатлар “хомо-советикус” тамғасидан қутулиб “хомо-сапиенс” – яъни тафаккурли инсонга айланишди.

Фақат Урганч мана 30 йилдирки хомосоветикуснинг “Суғур кунини” яшашга маҳкум.

%d1%82%d0%b0%d1%88%d0%ba%d0%b5%d0%bd%d1%82-1989-%d0%be%d0%b1%d1%89%d0%b5%d1%81%d1%82%d0%b2%d0%b5%d0%bd%d0%bd%d1%8b%d0%b9-%d1%82%d1%83%d0%b0%d0%bb%d0%b5%d1%82
Фото: Карл де Кейзер. 1989 й. Тошкент. Жамоатчилик хожатхонаси

Фақат погонлардаги КГБ калимаси МХХга алмашди.

Хануз Урганчга келган чет элликнинг орқасидан “эшчонбойлар” пойлоқчилик қилади.

Улар қайсидир маънода КГБдаги аждодларидан ўзиб тазйиқнинг янги формаларини ўйлаб топишмоқда. Масалан Урганчдаги Анвар исмли МХХ ходимининг Урганч галереясидаги диссидент рассомлар асарларини ëқиш ташаббуси 1989 йил белгиялик фотосувратчини оëғини пойлаган КГБ зобитларининг ҳаëлидан ҳам ўтмаган бўлса керак.

Фотосувратлар: www.carldekeyzer.com сайтидан олинди 

Акмал Ризаев

Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
20 май 2016
Ўзбекистон президентининг Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисидаги фармони бутун мамлакатни «тўлқинлантириб» юборди. Ҳар ҳолда ...
3 октябр 2015
Умрининг 16 йилини у маҳкумликда кечирмоқда. Расман Тошкентдаги 1999 йилги терактлар учун, амалда эса “Эрк” газетасини чоп этгани ва ...
25 март 2016
Дарахтлар ҳимоси учун имзо йиғаётган экологик ҳаракат фаоли Фарида Шафиуллинанинг сўзларига кўра шаҳар маъмурларининг кейинги ҳаракати мутлақо мантиқсиз: «Шаҳарга ...
8 октябр 2017
Ўн кундирки, Бобомурод Абдулладан бирон хабар йўқ. Унинг олдига бугунга қадар адвокати қўйилмаяпти. Уни ҳимоя қиламан деган адвокатларга эса ...
Блоглар
16 ноябр 2017
Сал аввалроқ ўзбек матбуотида Меҳнат вазирлиги ва Миграция агентлиги масъуллари Росссияга сафар қилиб, кўплаб учрашувлар ...
13 ноябр 2017
Ўзбекистонлик 1 миллиондан ортиқ меҳнат мигрантлари Санкт-Петербургда ишлаётгани расман тан олинди. Демак, РФнинг Ўзбекистонга масофа ...
10 ноябр 2017
9 ноябрь куни Тошкентга Пуйоль келди, биласиз-а? Карлес Пуйоль «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси. Жамоа тарихидаги энг ...