ART-DURBIN
24 декабр 2016

Янги қуëш остидаги “ўзбек” суврати

Аркадий Шайхет (1898 – 1959 йй.) совет мафкуравий фоторепортаж соҳасининг кўзга кўринган арбоби. Уқубатли ҳаëтни “мафтункор ҳақиқатга” айлантириш бўйича мафкура жабҳасининг комил устасига айланган суратчи.

Шайхет суратлари йигирманчи асрнинг биринчи ярмида СССРда кечган воқеалар фотоэнциклопедиясидир.

Аркадий Шайхет, Фарғона канали, 1939

Аркадий Шайхетни билганлар назарида, у эришган ютуқ ортида катта меҳнат ëтибди.

Рассом Ғайрат Қўзибоевнинг таъкидича, Шайхет сураткашлик ишини телбаларча севар эди.

Майда деталларга диққат, манзаранинг энг муҳим мохиятини тез аниқлай олиш каби фитрат соҳиби эди.

Айнан шу салоҳият меваси ўлароқ идеал композиция ўрнаги бўлган расмлар дунëга келгани айтилади.

Аркадий Шайхет, Чўпон ва қўйлар, Ўзбекистон 1935

Танқидчилар эса Шайхетнинг “самимий” тасвирлари олдиндан постановка қилинган ясама буюртма фото-театр эканлигини писанда қилишади.

Бу тахлит тасвирларни суратга олишда Шайхет чегарачини ҳайкал позасида қаққайиб туришини ташкил қилади, конвейердаги машиналар силсиласини фотообъектив учун қулай холатда тизилишини олдиндан таъминлайди.

Мунаққидларга кўра Шайхетнинг “Янги қуëш остидаги ўзбек” сурати олдиндан саҳналаштирилган ясама ҳикоядир.

Аркадий Шайхет, Янги қуёш остидаги ўзбек, Амбулатория

Суратда кварц ëритқичи остида ëтган ўзбек чол тасвирланган. Бу расм баъзи танқидчилар назарида ясама деб кўрилса, бошқа мунаққидлар учун совет формати ичига қамалган “ўзбек” ҳақидаги сюрреалистик ҳақиқатдир.

Шайхет қўлида совет мафкура матбуоти берган гувоҳнома бор эди. Бу гувоҳнома ҳар қандай эшикни очишга қодир ва ҳар қандай мулозимни сураткаш истаган позада туришга мажбурлайдиган қудратли ҳужжат эди.

Аркадий Шайхет, Доҳийларнинг портретлари, 1939

«Аммо Шайхет бу ҳужжатдан фойдаланмас ва ўз инсоний жозибаси билан одамлар қалбига йўл топар эди», дейди рассом Ғайрат Қўзибоев.

Унга кўра, сураткаш камераси олдида оддий ўзбеклар ўзларини бемалол тутишган, Шайхет билан отамлашиб қадрдон бўлишган.

Аммо, даврон ўзгариб «Огоньек» журнали Шайхет расмларига буюртма бермай қўйди.

Фотографнинг коммунистлар партиясига кирмагани ва раҳбар бўлиш таклифига рад жавоб бергани уни аста секин исталмагаан шахсга айлантирди.

Аркадий Шайхет, Фарғона канали, 1939

1938 йили Шайхет ўзи 13 йил ишлаган «Огоньек» журналидан кетишга мажбурланди.

Айнан ўша йили сураткаш Ўзбекистонга йўл олиб Катта Фарғона канали қурилиши ҳақида суратлар сериясини яратди.

Аркадий Шайхет, Фарғона канали, 1939

Бу уқубатли мажбуриятдан иборат қурилишда Макс Пенсон каби таниқли суратчилар ҳам расм олишар эди.

Солиштириладиган бўлинса, Шайхетнинг Фарғонада олган расмлари объективлиги билан ажралишини кўрамиз.

Шайхет Туркистон тупроқларини 1920 йилдан бошлаб, қўлида фотоаппарат билан кезган маслак фидойиси ўлароқ тарихга кирди.

У туширган расмлар фотосуратчилик маҳорати сифатида ҳам муҳташам экани айтилади.

Суратлар: Россия Давлат кинофотоҳужжатлар архиви ва  Мультимедиа Арт Музей коллекциясидан.

Акмал Ризаев
Ўзбекистонлик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 март 2018
Россияда 18 март куни Владимир Путиннинг яна бир бор президентликка сайланиши кутилмоқда. Федерация ҳудудларидан ташқари 2014 йили Россия ишғол ...
3 сентябр 2018
Ислом Каримовнинг ўлганига икки йил бўлиши билан Ўзбекистон ҳукумати марҳум президентнинг шиорлари, расмлари ва китобларини йўқ қилиш кампаниясини бошлади. ...
1 апрел 2022
«НАТО деган аждар, тилидан оқар захар» Тошкентдаги 150 сон мактаб ўқувчиларига НАТОнинг ëвуз ташкилот экани ҳақида «дарсда уқтирилган» Халқ ...
4 апрел 2017
Ўзбекистон телеканаллари баҳорнинг биринчи ойини анъанавий тарзда буткул байрамона ўтказди. Хотин-қизлар байрами муносабати билан ўзбек аёлларининг қанчалик «бахтиёрлиги, ватанпарварлиги, ...
Блоглар
17 март 2024
Рассом Туз бир мавзу муҳокамасини бошласа ағдар тўнтарини чиқариб барча қирраларини ўрганади. Танганинг ағиниям¸ бағиниям¸ ...
14 феврал 2024
«Ёшлар» телеканалида содир бўлаётган коррупция олдида «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов қўй оғзидан чўп ололмайдиган ...
13 феврал 2024
Тармоқнинг ўзбек сегменти ўзбек давлат рамзларига нафратни парваришламоқда. Ижтимоий тармоқларда маҳалла раиси ва фаолларнинг давлат ...