Асосий мавзулар
12 январ 2017

Коррупцияга қарши коррупционерлар курашадими?

Ўзбекистонда «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ортидан сенатор ва депутатларнинг бу ҳужжатга оид баландпарвоз чиқишлари пайдо бўла бошлади.

Хусусан, «Халқ сўзи» газетасида (11.01) сенатор Гулчеҳра Сатторованинг шу мавзудаги мақоласида бу қонун «кенг жамоатчилик томонидан катта қувонч билан кутиб олингани» айтилади.

Муаллиф сўнгги йилларда коррупцияга қарши курашиш йўлида бир қатор ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар қабул қилинганини билдирар экан, янги қонун «ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни чуқур таҳлил қилиб» ишлаб чиқилганини таъкидлайди.

Афсуски, мақолада нега мамлакатда 25 йилдан буён бундай қонун қабул қилинмагани, бу борадаги мавжуд норматив ҳужжатлар нега ишламаганига тўхталиб ўтилмаган. Муаллифдан буни кутишнинг ўзи ўликдан жон тилагандек бўлади назаримизда.

Лекин сенатор хоним айтганидек, янги қонун «фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг қўшимча ҳуқуқий кафолатларини яратади»ми?

Ҳозирча бундай дейишга асос кўринмаяпти. Чунки марҳум президентнинг қизи билан боғлиқ коррупцион жараёнларда айбланаётган шахс бош вазир, худди шундай жиноятлари учун 20 йилга шартли жазога тортилган киши қурилиш соҳаларига мутасадди, хуллас, халқ мулкини ўғирлашда айбланиб кўчага улоқтирилган собиқ амалдорлар яна ҳокимиятга қайтарилаётган бир пайтда яна нима хулоса қилиш мумкин?!

Бундай вазиятда коррупцияга қарши курашиш коррупционерларга юкланяптими, деган ҳақли савол туғилиши табиийдир.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 октябр 2016
Чақимчилик ва тирикчилик Ўзбекистонда бир-бирининг ажралмас қисмига айланиб бўлди. Бу энди биргина милиция, МХХ ёки уларга ишлайдиган махсус айғоқчилар, ...
25 октябр 2015
Ҳалокат Анвар ўтирган Матиз машинаси пахта ортилган трактор прицепи билан тўқнашуви натижасида содир бўлган. Ҳозирда машина ҳайдовчиси оғир аҳволда ...
21 декабр 2015
Марғилоннинг Тўқимачилар комбинати шаҳарчасининг кўпқаватли уйларида яшовчи икки юзга яқин одам газ йўқлигидан норозилик билдириб, кўчага чиқди. 18 декабрь ...
9 март 2016
Оқ «Матиз» минган 50 ёшли тошкентлик киракашнинг Милана исмли ўз мижозини зўрлаш мақсадида тишлагани ҳақида Фейсбук гурухида тарқалган хабар ...
Блоглар
22 июн 2018
Aввaллaри Туркия бизнинг Мaркaзий Oсиё дaвлaтлaри вa турк oлaми учун сиёсий, ижтимoий вa иқтисoдий мoдел ...
21 июн 2018
Беш йил халқ таълими вазири бўлган Улуғбек Иноятов 20 июнь куни ишдан олинди. Ўрнига Инновацион ...
20 июн 2018
Айрим нашрлар марҳум президентнинг коррупционер қизи Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида музлатилган пулларни Ўзбекистон ҳукуматига қайтариш ...