Асосий мавзулар
13 январ 2017

Инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш – устивор вазифа

Ҳокимият алмашинуви масалаларини ҳал этиш ва ички сиёсатни белгилашда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатини таъминлашга ўта жиддий эътибор қаратиши керак, дея баёнот берди «Ҳьюман райтс уотч» 12 январда ўзининг 2017 йилги жаҳон ҳисоботи эълон қилиниши муносабати билан.

«Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларининг кўпгина жабҳалари инқироз ҳолатидадир, – дейди «Ҳьюман райтс уотч» ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Ҳью Уильямсон. – Минтақа мамлакатлари раҳбарлари элиталар ўртасидаги курашлар билан овора бўлиш ёки ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш ўрнига қатағонларни бас қилишга интилиб, ҳибсхоналарда қийноқларга барҳам бериш, сўз эркинлигини таъминлаш ва ҳокимиятни танқид қилгани учун қамоққа
ташланганларни озод этиш билан шуғулланса, мақсадга мувофиқ бўларди.

«Ҳьюман райтс уотч»нинг 687 саҳифалик 27-жаҳон ҳисоботида 90 дан ортиқ мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият таҳлил этилган.

Унда айтилишича, Ўзбекистонда Ислом Каримов даврида бош вазир лавозимини эгаллаб турган Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимият тепасига келиши ҳозирча мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аянчли вазият амалда бир қадар яхшиланишига умид уйғотаётгани йўқ. Ҳокимият ҳали-ҳамон йиғилишлар, фикр билдириш ва дин эркинлигини ўта чеклаган ҳолда фуқароларни оммавий назорат қилмоқда. Сиёсий айблар билан қамалган минглаб одамлар панжара ортида қолмоқда, қийноқлар кенг тарқалган, ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифатчилар ва журналистлар мунтазам таъқиб-тазйиқларга дучор қилинмоқда. 2016 йилги пахта йиғим-терими мавсумида миллиондан ортиқ киши далага жўнатилди ва оғир шароитларда меҳнат қилди.

Ҳисобот билан рус тилида қуйидаги иловада танишиш мумкин: Всемирный доклад 2016: Узбекистан

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 декабр 2020
Рассом Кирпи карикатураси
19 декабр 2017
Тошкентдаги “Абу Сахий” бозори пештоқидаги ëзув “Тошкент ипак йўли” дея ўзгартирилди. Бу ўзгариш жараëнини Тошкентдаги “Элтуз” мухбири фотосуратга олди. ...
21 сентябр 2020
Германияга даволанишга олиб кетилиб, ўша ерда ўлган бош вазир ўринбосари Ўктам Барноевнинг жасади 21 сентябрь куни Тошкентга олиб келиниб, ...
3 май 2019
Кўриб турганингиз уй оддий ўзбек мулозимининг уйи. Уй эгаси давлатдан аниқ суммадаги маош олган ва тижорат билан  шуғулланиши қонунан ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...