Асосий мавзулар
23 январ 2017

Газеталар президентнинг «пуф»и ортидан тириляптими?

Президент «пуф» дегандан кейин тадбиркорлар ва ишбилармонлар газетаси бўлмиш «XXI аср»га (19.01) жон кираётгандек бўлди.

Ҳа йўқ, бе йўқ, неча йиллардан бери тилга олмаган муаммоси, нақд пул ва пластик картада савдо қилишдаги фарқлар ҳақида мақола эълон қилиб қолди.

Энг қизиғи, бу муаммони «…ҳамма билган ҳақиқат ҳақидаги айрим кузатувлар» сифатида тақдим этган.

Олдиндан айтиб қўяйлик, ҳамма билган бу муаммо газета саҳифаларида нега шу вақтгача ёритилмаганига жавобни излаб оввора бўлманг!

Хуллас, мақолада пластик карточкадаги пулингиз нақддан кўра қадрсизроқ экани тилга олинади.

Жумладан, «Тошкент» вокзалига бориб, «Афросиёб» поездига нақдга хоҳлаганча, лекин пластикка икки-учтадан кўп чипта харид қила олмаслигингиз, ҳатто фарзандингизнинг ўқиш учун шартнома пулини тўлашингизда ҳам шу масалада муаммо келиб чиқиши мумкинлиги билдирилади.

Бозорларда ҳам муаммо мавжудлиги, сотувчиларнинг бунга қандай баҳона келтириши айтиб ўтилган.

Энг эътиборли жиҳати, газета муаммонинг илдизини ҳукуматнинг молиявий сиёсатида эмас, аҳолининг ўз ҳуқуқини англашида (тўғрироғи, англамаслигида) кўради.

«…бу каби оғриқли масалаларга қонуний ечим топишнинг бирдан бир йўли ҳам, аввало, ўзимизнинг ҳақ-ҳуқуқимизни англаш ва бошқаларни ҳам шундай тўғри, ҳалол йўлга ундашдир», деб ёзади газета.

Ҳурматли газетчилар! Халқ сиз ўйлагандек ўз ҳуқуқини билмайдиган оломон эмас. Айниқса, пул масаласида. Одамлар ҳисоб рақамидаги ёки пластик картадаги пулни нақд қилиш учун неча фоиз муттаҳамлик пули (замонавий тилда воситачилик дейилади) олинишини яхши билади.

Шунинг учун уларни ҳуқуқини билишга эмас, балки ҳукуматни адолатли молиявий сиёсат юритишга чорлаш тўғрироқ бўлмасмикин!?

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 июл 2022
Америкада «Газета тоғи» деган чўққи бор. Бир пайтлар ҳинду қабилалари шу чўққи тошларига ўз кечмишларини расм чизиб изҳор қилиб ...
24 июн 2018
Россиялик футбол шарҳловчиси Василий Уткин Аргентина-Хорватия ўйини пайтида халқаро нуфузи баланд бўлган ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматовни «эшакнинг ўғли» дея ...
25 май 2018
Марказий осиёлик бир гуруҳ фаоллар Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли, келиб чиқиши коррупцион активларнинг мазкур ...
18 март 2020
(Ҳикоямас, бўлгани…) Эргаш ўлипти…Ўзбекистонда ҳамма коронавирус ваҳмаси-ю, бозор давраси ташвишида… Гўёки оч қолиб кетгудек. Мен эса баҳорнинг илиқ тунларида ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...