Асосий мавзулар
1 феврал 2017

Каримовдан мерос қолган қабиҳ тузум

Ўзбекистоннинг иккинчи презденти Шавкат Мирзиёев, 30 январида давлатнинг буюк рахбари Ислом Каримов туғилган кунини нишонлаш ҳақида қарор имзолади.

Алишер Таксанов, собиқ Ташқи ишар вазирлиги мулозими, сиёсий қочқин, Швейцария

Афсуски, аксарият менинг юртдошларимда бу ном аксинча мазмун касб этади ва уни бошқа рангларда ифодалашга ҳар қандай урини Интернетдаги жанжаллар билан якунланади. Бироқ, одамлар ишонишни исташади ва ҳатто Иблиснинг яхши эканига ишонишади.

Қизиғи шундаки, чорак аср муқаддам ўз феъл атвори туфайли мамлакат ривожига асосий тўсиқ бўлган одам ҳукумат тепасига келди.

Объектив тарихий жараёнларга у ўз дунёқараши орқали қаради, шу боис, Ўзбекистон ўта қашшоқлик ва бойлик ҳамоҳанг африка давлатлари даражасидаги мамлакатга айланди.

Жаҳон рейтингларига қиёсан бунга енгил ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Ҳукуматга таъсир ўтказишнинг реал дастаклари, давлатни бирга бошқариш ўрнига у ватандошларига беш тамойил, миллий мустақиллик мафкураси каби чўпчакларни берди.

Ўзбекистонликлар кейинги ўн йилликларда айни ақидаларга кўра яшашди.

Улар «мусаффо осмон учун президентга рахмат» айтишни вожиб билишди. Гарчи президентликка ҳар қандай номзоднинг, фуқаролик урушлари чиқариш орзуси даргумон эсада, бу обрў негадир Каримовга насиб этди.

Ислом Каримов ҳукуматни узурпация қилди ва қонунларни ўз фойдасига ишлатиш мумкинлигини намойиш қилди.

У республиканинг 30 миллион аҳолисини ўз ҳақлигига ишонишга мажбур этди. Гарчи ҳар қандай ҳуқуқшунос: «Аҳир бу давлат жиноятику!» дея хитоб қилган бўларди.

Бироқ бизнинг ҳуқуқшуносларимиз сукут сақлашди. Айниқса, прокуратура, Олий ёки Конституцион суддагилар.

Чунки улар, сиёсий ва аҳлоқий жавобгарликка эга ватандошлар эмас, шунчаки мулозимлардир.

Улар ўзларини сотиб олиш мумкинлигини кўрсатишди. Уларни ҳукумат сотиб олди ва энди халққа эмас, унга хизмат қилишади.

Ташвиқот ўз ишини қилди ва энди Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир одам Ислом Каримовнинг фаришта эканига ишонади ва у ҳукмрон бўлган, ҳукуматни бошқарган даврга зеҳн солишга интилмайди.

Менга кўпинча: «сиз нима қила оласиз мухолифатчилар? Сизлар қайси ишни дўндиргансизлар? Боринглар, ишланглар, танқидни бас қилинглар!» дейишади.
Ўз навбатида мен айтмоқчиман:

Мухолифатчилар давлатдан ойлик олишмайди. Улар ўзи ва оиласини боқиш учун ишлашади. Давлатга солиқ тўлашади. Шу билан бирга, улар хос бўлмаган ишлар – кўча супуриш, темир-терсак тўплаш, пахта териш, қайсидир жамғарма бадалини тўлашга мажбур эмас.

Мухолифат қўлида ҳокимият йўқ, улар нимага қодир эканликларини намойиш қила олмайдилар. Агар мамлакатда вазият ёмон бўлса, бунга миллий заҳираларни бошқараётган мансабдорлар айбдор.

Ислом Каримов тузумининг қабиҳлиги шундаки, у одамларни «ватанпарвар» ва «ватан хоинлари»га ажратди.

Уларнинг биринчиси – Каримов режими сақланишини, иккинчиси – ўзгаришларни истайди. Жамият бўлинган ва бу ўзбекистонликларнинг фожиасидир.

Айни бўлиниш мансаб эгаларининг ўғирлик қилишига, халқни қул қилинишига олиб келди.

Қулларга эса, қандай озодликка эришиш ҳақида эмас, қандай хўжайин яхши экани ҳақида ўйлаш вожибдир.

Видео: https://youtu.be/_IFPmA3Bp0g

Алишер Таксанов
Собиқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозими, сиёсий қочқин, Швейцария
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 октябр 2015
Элтуз илгари хабар қилганидек Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани бош шифокори Юсуф Эсиргатов Дўстлик туман милиция бўлимидаги ҳибсхонада икки кун ...
27 декабр 2017
Президент Мирзиёевнинг Олий Мажлисдаги танқидидан сўнг Молия вазирлигидаги 500 дан зиёд ходим бўшатилди. «Молия тизимининг номига доғ тушираётган “каламушлар”ни ...
18 март 2016
“Правда востока” газетасининг ёзишича, ўтган йили “Ўзавтойўл” акциядорлик компанияси корхона ва ташкилотлари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлашга ...
15 май 2018
Тошкентлик туркшунос олим Андрей Кубатинга ўтган йилнинг декабрида Ҳарбий суд томонидан берилган 11 йиллик муддат, яқинда беш йилга туширилди. ...
Блоглар
3 август 2018
Бир пайтлар нефтбазадан бензин, солярка олиб чиқиб сотар эдик. Яширинча олиб чиқар эдик, ишчиларига пул ...
2 август 2018
Муҳаммад Бекжоннинг «Алвидо, Жаслиқ!» китобидан навбатдаги қисм 1999 йилги Тошкент портлашларининг асосий гувоҳи Зайниддин Асқаров ...
1 август 2018
«Талқончи» нон ушатишда давом этади… Ўзбек маҳбуслари учун чақимчи камерадош билан яшаш қандай ёқимсиз… Собиқ ...