Асосий мавзулар
2 март 2017

Каримовнинг жияни руҳий касалхонадан чиқарилди

1 март куни журналист Жамшид Каримов рухий ҳастахонадан озод қилинди.

49 яшар Жамшид ўтган йили ўлган Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг жияни бўлади.

Жамшид Каримовнинг руҳий касалхонадан чиқарилганини ЕХХТнинг сўз эркинлиги бўйича вакили Дунья Миятович маълум қилди.

Жамшид Каримов 2005 йил сентябрида ҳибсга олинган ва кейинроқ маҳкама унга нисбатан олти ойлик мажбурий муолажа ҳақида қарор чиқарганди.

2011 йили қисқа муддатга касалхонадан чиқарилган Каримов сал ўтмай яна ëпиқ палатага ҳибс қилинди.

Журналистнинг марҳум онаси Маргарита Каримова ўғлининг ҳибсга олинишидан бир неча кун аввал уларнинг уйи МХХ томонидане кузатилаётганини билдирган эди.
Бунгача Жамшид Каримов интернетда маҳаллий ва марказий ҳокимият мансабдорларини танқид қилувчи қатор мақолалар эълон қилган.

Жамшид Каримов, Жиззах шаҳрида туғилиб ўсган, 2000 йиллар бошидан халқаро оммавий ахборот воситалари, хусусан, IWPR, “Фарғона.Ру” агентлиги, Ўзбекистоннинг “Арена” веб-сайти билан ҳамкорлик қилган.

Маҳаллий расмийларнинг ноқонуний фаолияти бўйича журналистик текширувлари билан танилган. Цензурага, барча даражадаги авторитаризмга қарши чиқишлар қилган.

2004 йилдан бошлаб Жамшид Каримов номаълум кимсалар ҳужумига дуч келиб, бир неча бор қаттиқ калтакланган эди.

Жамшид Каримов илк бор руҳий шифохонага 2006 йил сентябрида мажбуран ётқизилган.

Бу иш Жиззах шаҳар судининг яширинча қарори билан амалга оширилди. Бу ҳақда ҳатто унинг оила аъзоларига ҳам хабар қилинмаган.

Жамшиднинг дўстлари ва ҳамкасблари уни руҳий касалхонада сақланишини жазо аломати дея хисоблашади.

Улар халқаро ташкилотларни Жамшид Каримов тақдири билан қизиқиб кўришга, ҳамда Ўзбекистон расмийларидан журналистни зудлик билан озод этишга чақиришни сўраб келишади.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Умида Ниёзовага кўра, Жамшид Каримовнинг тақдири ўтган йили ўлган Ислом Каримов тузумининг ўзгача фикрга нақадар тоқатсизлигининг ёрқин мисолидир.

Ўтган ҳафта дунёда энг узоқ қамоқда ўтирган ягона журналист Муҳаммад Бекжон ҳам қамоқдан озод этилганди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 октябр 2016
Чақимчилик ва тирикчилик Ўзбекистонда бир-бирининг ажралмас қисмига айланиб бўлди. Бу энди биргина милиция, МХХ ёки уларга ишлайдиган махсус айғоқчилар, ...
17 апрел 2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевнинг Қирғизистонга ташрифи пайтида унга суиқасд қилишда айбланиб, 15 йилга қамалган 30 яшар Достонбекнинг отаси Хурсандбек ...
29 октябр 2018
Рассом Кирпи Eltuz.com
19 май 2016
Eltuz.com нашри фермерларнинг бугунги абгор холатини акс эттирган рассом Элсеварнинг янги карикатурасини тақдим этади. Ўзбек фермерининг боши йил ўн ...
Блоглар
15 ноябр 2018
Ўзбекистонда баъзан «ютуб», баъзан «фейсбук» каналлари узилишидан шикоятлар ортмоқда. 15 ноябрь куни «Элтуз» нашри Downdetector ...
14 ноябр 2018
Таниқли ўзбек диссидент адиби, 67 яшар Мамадали Маҳмудов 13 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ...
13 ноябр 2018
“Бу йил фермерларга ҳар йилгидан кўра оғир бўлди. Уларга нисбатан зуғум ва зўравонликлар кўлами ошса ...