Асосий мавзулар
27 март 2017

Баҳор келди – Мирзиёевга рахмат

Баҳор дунёнинг турли нуқталарида турлича келади. Чунки баҳорни ҳамма ўзгача талқин қилади, ўз билганигача таърифлайди.

Ўзбекистоннинг босма нашрлари ҳам бу йил мамлакатда баҳор ўзгача келганини ўз таърифида ўзгача таърифлади.

Эйфория ҳам ўзгача бўлди. Ўзгачалиги шуки, аввал баҳор марҳум президент номига ёндош келар эди, бу йил янги президент номи билан ёндош келди.

Қайси газетани қараманг, Наврўз байрамини олқишлаш қаторида янги президентга ҳамду санолар ёнма-ён бўлди.

Наврўзбоп мақолалар билан тўлган нашрлар расмий материалларга ҳам ўрин берди. Бусиз бўлмайди, албатта. «Халқ учун куйиб-ёнаётганлар»нинг ҳам ишини кўрсатиш керак-ку…

Хусусан, «XXI аср» газетаси (23.03) ЎзЛиДеПнинг «байрам шодиёналари» қанотида партия гуруҳлари фаоллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказгани тўғрисида хабар тарқатди.

«Очиқ-ойдин мулоҳаза юритилган», «ишга қатъий интизом ва масъулият билан ёндашиш», «бир куч бўлиб бирлашиш» ҳақида фикр юритилган бу йиғилишда тилга олинган бир рақам кишини ўйлантиради.

Мақолада ёзилишича, ўтган йили Фарғона вилоятида 2 минг 632 та тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтган бўлса, 2 минг 845 нафар тадбиркор ўз фаолиятини тугатган.

Аввалги шарҳимизда Сурхондарёнинг бир туманида рўйхатга олинган фермерларнинг 40 фоизга яқини умуман ишламаётганини ёзгандек. Энди эса бошқа бир вилоятда ишлайман деган тадбиркордан кўра ўз ишини ёпганлари сони кўпроқ эканига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Бу нимадан дарак беради? Мазкур рақамларни кўриб, наҳотки янги президентнинг тадбиркорликни ҳимоя қилиш, уларга қайишиш ҳаракатлари иш бермаётган бўлса, деган хаёлга келмайсизми?
Нега фермерлар ишлашни хоҳламаяпти? Нега тадбиркорлар ўз ишини ташлаб қочяпти? Бу янги президентга ишончсизликми ёки мамлакатда бизнес муҳити яхшиланиш ўрнига ёмонлашаётганидан даракми? Бундай саволларга кимдан жавоб олиш мумкин?

Афсуски, «интизом ва масъулият – муваффақият омили» эканини таъкидлаган газетада бу саволларга жавоб йўқ.

Балки Наврўз эйфорияси ўтганидан сўнг бу газета ва бошқа босма нашрлар биргина вилоятда нега минглаб тадбиркор ўз фаолиятини тугатишга мажбур бўлгани ҳақида таҳлилий мақола эълон қилар…

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
23 март 2017
Долларнинг қора бозордаги курси талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб ўсмоқда. Рекорд даражада баландлаган доллар курси, орада бир пастлаб одамларни ...
30 январ 2017
Андижон вилоят ҳокимлиги қарорига кўра, 1 февралдан бошлаб шаҳарда “Дамас” русумидаги автомашиналар йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланмайди. Вилоят ҳокими ...
17 июл 2016
Амалга ошмаган ҳарбий тўнтариш ортидан 2745 судья лавозимидан четлатилди. Улар орасида Туркия Олий хакамлар кенгашининг 5 аъзоси бор. Улар ...
16 феврал 2022
Каримова эгалик қилган мол-мулкни Ўзбекистонга қайтариш ҳақидаги Франсия қарорига Ислом Каримов эътироз билдириб чиқди. 15 февраль куни Ўзбекистон Адлия ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...