Асосий мавзулар
31 март 2017

Аmnesty: Ўзбек ҳукумати айғоқчилиги фаоллар ҳаётини оғирлаштирмоқда

Аmnesty International ташкилоти 31 март куни «Қайда бўлма биз сени топамиз» дея номланган ҳисоботини чоп қилди.

Айни ҳисоботида, инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқаролари ортидан ҳатто Европа давлатларида ҳам айғоқчилик қилаётганига гувоҳликлар келтирган.

«Айғоқчилик Ўзбекистонда шусиз ҳам репрессив шароитларда қолаётган ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар, сиёсий фаоллар ва бошқаларнинг аҳволини янада оғирлаштиришга хизмат қилади», дейилади 29 саҳифадан иборат ҳисобот муқаддимасида.

Қўрқув муҳити

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон ҳукумати муҳожирликдаги ўзбекистонликларни ўзининг қўрқув муҳити ва мавҳумлик қобиғига тортмоқда.

Ўзбек жосуслик хизматларининг ноқонуний усуллар ёрдамида фаолларнинг шахсий ҳаётига аралашаётгани, уларнинг телефон, компютер, смартфонларини узлуксиз назоратга олиб, таъқиб қилаётгани етти нафар ўзбекистонлик муҳожир ҳикояси асосида айни ҳисоботдан ўрин олган.

Бу ҳикоялар, маҳфий технологиялар ёрдамидаги пойлоқчилик нафақат муҳожирларнинг, балки уларнинг узоқ-яқин қариндошлари ҳаётига кириб бораётган қўрқув ҳақидадир.

Швециялик фаоллардан бири, оғир ётган холасидан хавотир олиб унга қўнғироқ қилганини эслайди.

Сўзлашув ортидан, милиция уни сўроқ қилган. Кейинчалик у вафот этган. Қариндошлар орасида эса унинг телефонини ким бу одамга берди деган ваҳима-жанжал тарқалган.

Фишинг жабрдийдалари

Ҳисоботдан 2014 йилнинг ноябрида электрон почтаси бузилиши оқибатида 9 йил фаолият юргазган сайтни ёпишга мажбур бўлган Галима Бухарбоева ҳикояси ҳам ўрин олган.

Ўшанда Uznews.net фаолиятига оид ҳужжатлар фишинг – яъни алдов йўли билан почта аккаунти калитларини қўлга киритиш орқали амалга оширилган эди.

Кейинчалик эса почта қутисидан ўғирланган бу ҳужжатлар, Ўзбекистондан ёзаётган журналистларга босим ўтказилишига дастак бўлган.

Уларнинг кўпчилиги мамлакатни ташлаб чиқишга, қолганлари эса журналистикани тарк қилишга мажбур бўлишган.

Шу тариқа, сайт билан ҳамкорлик қилган Дмитрий Тихонов Германияга, Гуласал Камолова ва Василий Марков эса Францияга муҳожирликка кетишга мажбур бўлишганди.

Ҳисоботда уларнинг ҳар бири жосуслик найрангларидан қандай азият кўришгани ҳақида гапиришади.

Амнести талаб ва тавсиялари

Ҳисобот муаллифлари ўзбек ҳукуматини суд қарорисиз, ҳеч бир сабаб билан сўзлашувлар ва ёзишмаларни назорат қилмасликка, мустақил журналистлар аккредитациясига бўлган кучайтирилган талабларни бекор қилишга, чақиради.

Бошқа давлатлардан ва телекоммуникация ширкатларидан эса, токи Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботдорлик йўлга қўйилиб, айғоқчилик амаллари талаб даражасида чекланмагунига қадар мамлакатга илғор ахборот олиш технологияларини бермаслик талаб қилинади.

Тўлиқ ҳисоботни бу ерда рус тилида ўқиш мумкин: https://www.facebook.com/yuliy.yusupov?fref=ts

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 май 2023
Тошкентда олти сотих ер майдони ҳужжатларини расмийлаштиришга 600 млн сўм сўраган шахс ушланди. Олдинам фирибгарлик жинояти учун судланиб ëш ...
29 декабр 2020
Антик тарихий манбаларда буюк саркарда Александр Македонский эрамиздан олдинги 329-326 йилларда барпо эттиргани айтиладиган Кампиртепа ёдгорлиги жануби-ғарбий деворининг ўрта ...
15 март 2021
Рассом Кирпи
4 июл 2016
Ўзбекистонда кейинги ўн йилда аҳолига мажбурий сингдирилиб келинаётган нақд пулсиз тўлов тизими, ҳукуматнинг нақд ва электрон пул ўртасидаги тафовутни ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...